1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.08.00 Нархлар ва уларнинг шаклланиши (шунингдек, 09.14.02.02, 09.17.03.00ларга қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.03.00 Савдода нархни тартибга солиш (шакллантириш) (шунингдек, 09.14.02.02га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Нархлар ва нархларнинг ҳосил бўлиши;
2.Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
УН ВА БУЛКА НОННИНГ ЧАКАНА НАРХЛАРИНИ ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 2 сентябрдаги 444-сонли «Ун ва булка нонининг чакана нархларини ўзгартириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Донни етиштириш, сотиб олишнинг қимматлашиши, уни ташиш ва қайта ишлаш харажатларининг ошиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1994 йилнинг 1 августидан бошлаб 1 килограмм уннинг чакана нархи ўртача 1,2 сўм ва 1 килограмм булка ноннинг чакана нархи 1 сўм этиб белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги уннинг ва булка ноннинг чиқарилаётган турларини ҳисобга олган ҳолда янги чакана нархлари прейскурантларини манфаатдор вазирликларга ва идораларга етказсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил майдаги 274-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.