1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.01.00 Асосий қоидалар;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.01.00 Умумий масалалар]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Сув ва сувдан фойдаланиш;
2.Ташқи сиёсат ва халқаро муносабатлар / Халқаро шартномалар (битмлар)]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРГА ҚЎШИЛИШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 21-моддасига мувофиқ:
1. Қуйидагиларга:
трансчегаравий очиқ сув оқимлари ва халқаро кўлларни муҳофаза қилиш ҳамда фойдаланиш бўйича Конвенцияга (Хельсинки, 1992 йил 17 март);
халқаро очиқ сув оқимларидан кемалар қатнамайдиган турда фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги Конвенцияга (Нью-Йорк, 1997 йил 21 май) қўшилинсин.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.03.00 Шартномаларга риоя қилишни қўллаш ва шарҳлаш]
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси мазкур халқаро шартномаларга қўшилгани ҳақида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Котибиятига билдиришнома йўлласин.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.02.00 Шартномаларни тузиш ва уларнинг кучга кириши]
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мазкур халқаро шартномалар кучга киргандан сўнг белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминласин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 9 август,
ПҚ-683-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 33-34-сон, 340-модда)