1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.09.00 Гуманитар ва техник ёрдам;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.78.00 (Кучини йукотган) Таълимнинг бошқа турлари. Қўшимча (мактабдан ташқари) таълим]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим;
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Гуманитар ва техник ёрдам]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТОШКЕНТ ШАҲРИДА КОРЕЯ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК АГЕНТЛИГИ (KOICA) ИШТИРОКИДА КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Иш билан вақтинча банд бўлмаган аҳолини, шу жумладан умумтаълим мактабларини, академик лицейларни тамомлаган ва доимий ишга эга бўлмаган шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
1. Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) томонидан 2007—2010 йилларда Ўзбекистон Республикасига «Касб-ҳунарга ўқитиш имкониятларини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш учун 4 млн АҚШ доллари миқдорида грант маблағлари берилиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA), Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлигининг KOICAнинг грант маблағлари ҳисобига «Касб-ҳунарга ўқитиш имкониятларини ривожлантириш» лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳрида 360 ўқувчига мўлжалланган, 100 ўринли ётоқхонаси бўлган Касб-ҳунарга ўқитиш маркази ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
3. Қуйидагилар Тошкент шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш марказининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
иш билан банд бўлмаган аҳолини, шу жумладан коллежлар ва лицейларни тамомлаган ҳамда доимий ишга эга бўлмаган шахсларни, 11-синф маълумотига эга бўлган фуқароларни қуйидаги асосий йўналишлар ва мутахассисликлар — автомобилларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш (авточилангарлар, моторчилар, автомобиллар диагностикаси бўйича мутахассислар), машинасозлик ишлаб чиқариши (токарлар, фрезерчилар, металлга ишлов бериш мутахассислари), электр ва электроника (маиший техника, радио ва телеаппаратларни таъмирлайдиган мутахассислар), ахборот технологиялари (ҳисоблаш машиналари операторлари, компьютер ва бошқа ташкилий техникага хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича мутахассислар) бўйича 1 йилдан ортиқ бўлмаган муддатда бепул тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
4. Тошкент шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш маркази бевосита Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига бўйсундирилсин, унга умумий ўқув-методик раҳбарлик қилиш эса Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига юклансин.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
5. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги KOICAнинг грант маблағларини олиш ва унга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган, Корея томони билан келишилган барча тартиботларнинг ўз вақтида расмийлаштирилишини таъминласинлар.
KOICAнинг грант маблағларига ҳисоб-китоб хизмати кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига юклансин.
6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.01.00 Умумий қоидалар]
Корея томони билан келишган ҳолда умумий майдони 1,8 га, шу жумладан Тошкент шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш марказининг ўқув корпусини қуриш учун 2,7 минг кв.м ва ётоқхона қуриш учун 1,1 минг кв.м ер участкасини бир ой муддатда ажратсин;
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига Касб-ҳунарга ўқитиш марказини қуриш бўйича дастлабки рухсат бериш ҳужжатлари (АПЗ-I,II)ни тайёрлашда кўмаклашсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан биргаликда:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.02 Қурилиш пудрати]
Тошкент шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш марказини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин, экспертизадан ўтказсин ва тасдиқласин, пудрат қурилиш ташкилотини аниқлаш бўйича танлов савдолари ўтказилишини ташкил қилсин;
икки ой муддатда лойиҳани амалга ошириш жадвалини ишлаб чиқсин ва уни олдиндан KOICA, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги билан келишиб олсин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.00 Давлат таълим стандартлари ва талаблари]
8. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Корея томони билан келишган ҳолда:
бир ой муддатда Тошкент шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш марказининг уставини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;
Тошкент шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш маркази ишида қўлланиладиган зарур ўқув-методик дастурлар ва материаллар ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласинлар.
9. Белгилансинки, Тошкент шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш маркази таъминоти, иш билан банд бўлмаган аҳолини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек импорт қилинадиган ўқув-лаборатория жиҳозларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сақланиши, расмийлаштирилиши ва транспортда ташилиши билан боғлиқ сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
KOICAнинг беғараз ёрдами маблағлари ҳисобига Тошкент шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш марказини қуриш ва жиҳозлаш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинаётган ўқув-лаборатория жиҳозлари ва моддий ресурслар божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно);
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.03.00 Паспорт-виза тизими. Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш]
лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассислар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг буюртманомалари бўйича визаларни ҳамда вақтинча рўйхатга олишни расмийлаштиришда консуллик йиғимлари ва давлат божлари тўлашдан озод қилинсин.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.03.00 Паспорт-виза тизими. Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш]
11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги Тошкент шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш марказини ташкил этишда қатнашаётган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар берилиши ва уларнинг муддати узайтирилишини, улар яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтказилишини таъминласинлар.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.