Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Афғонистонга экспорт ва транзит юклар ташиш самарадорлигини ошириш, «Термиз — Хайратон» бирлаштирилган темир йўл-автомобиль кўпригини техник жиҳатдан сақлаш ва ундан фойдаланиш бўйича зарур чора-тадбирлар комплексини ўз вақтида амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Афғонистон ҳудудига тижорат юкларини транспортда ташишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 31 январдаги 41-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 1-сон, 6-модда) 1-бандининг
бешинчи хатбошидаги «5» рақами «50» рақами билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.