1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
қарори
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН ЁШ ОИЛАЛАРГА ИМТИЁЗЛИ АСОСДА КРЕДИТЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 18 июлда 1697-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 13 декабрдаги 30/12-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3208, 30.12.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
имтиёзли давр — кредит бўйича асосий қарзни қайтариш муддати кечиктирилган давр;
микрокредит — ёш оилаларга энг кам ойлик иш ҳақининг 1000 бараваридан ошмайдиган миқдорда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун бериладиган пул маблағлари;
ипотека кредити — ёш оилаларга сотиб олинаётган кўчмас мулкни гаровга олиш орқали уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун бериладиган кредит;
2. Кредитлар тижорат банклари томонидан қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, мақсадли фойдаланиш ва муддатлилик шартлари асосида берилади.
3. Тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан ёш оилаларга кредитлар қуйидаги имтиёзли шартлар асосида берилади:
оилавий тадбиркорликни ташкил этиш учун микрокредитлар бўйича фоиз ставкаси Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан ортиқ бўлмаган миқдорда ўрнатилади;
ёш оилаларга бериладиган ипотека кредитлари уч йиллик имтиёзли давр билан фоиз ставкаси Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 9 июндаги 17/1-сонли қарори (рўйхат рақами 1697-1, 22.06.2012 й.) таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2012 й., 25-сон, 284-модда)
4. Имтиёзли давр ўрнатилган ҳолда берилган кредитлар асосий қарзни тўлаш бўйича имтиёзли давр тугагандан кейинги ойдан бошланади.
Имтиёзли давр кредит бўйича фоизлар ҳисоблаш ва ундиришга татбиқ этилмайди. Бунда фоизлар ёш оилага кредит бўйича қарздорликнинг амалдаги қолдиғига кунлик ҳисоблаб борилади ва ойда бир марта ундирилади.
II. Ёш оилаларга микрокредитларни бериш ва қайтариш тартиби
микрофирмалар, кичик корхоналар, оилавий корхоналар, фермер хўжаликлари, шунингдек юридик шахс мақомига эга бўлган деҳқон хўжаликлари дастлабки (бошланғич) сармоясини шакллантириш учун;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 9 июндаги 17/1-сонли қарори (рўйхат рақами 1697-1, 22.06.2012 й.) таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2012 й., 25-сон, 284-модда)
якка тартибдаги тадбиркорлик, микрофирмалар, кичик корхоналар, оилавий корхоналар, фермер ва деҳқон хўжаликларини кенгайтириш ва ривожлантириш учун.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 9 июндаги 17/1-сонли қарори (рўйхат рақами 1697-1, 22.06.2012 й.) таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2012 й., 25-сон, 284-модда)
6. Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга микрокредитларнинг берилиши, мониторинги ва қайтарилиши Ўзбекистон Республикасининг «Микромолиялаш тўғрисида»ги Қонуни ва банкларнинг ички кредит сиёсатлари билан тартибга солинади.
7. Тижорат банкларининг Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан ёш оилаларга микрокредитларнинг берилиши, мониторинги ва қайтарилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 майдаги 195-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2000 й., 5-сон, 25-модда) билан тасдиқланган «Тижорат банклари томонидан кичик тадбиркорлик субъектларига, деҳқон ва фермер хўжаликларига Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси ҳисобидан кредит бериш тартиби тўғрисида низом» билан тартибга солинади.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 9 июндаги 17/1-сонли қарори (рўйхат рақами 1697-1, 22.06.2012 й.) таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2012 й., 25-сон, 284-модда)
8. Бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳисобидан ёш оилаларга имтиёзли фоиз ставкалари бўйича микрокредитларнинг берилиши, мониторинги ва қайтарилиши «Тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларига бюджетдан ташқари жамғармалар ва Микрокредитбанк кредит линиялари ҳисобидан микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида низом»га (рўйхат рақами 1548, 2006 йил 21 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 8-сон, 60-модда) асосан тартибга солинади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 9 июндаги 17/1-сонли қарори (рўйхат рақами 1697-1, 22.06.2012 й.) таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2012 й., 25-сон, 284-модда)
III. Уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва сотиб олишга ипотека кредитлари бериш, мониторинг қилиш ва қайтариш тартиби
9. Ипотека кредитлари ёш оилаларга қуйидаги мақсадлар учун берилади:
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда келишилган якка тартибдаги ва намунавий лойиҳа асосида, қурилишнинг белгиланган нормалари ва қоидаларига риоя қилган ҳолда якка тартибда уй-жой қуришга ва реконструкция қилишга;
якка тартибдаги уй-жойни ёки кўп квартирали уйдаги квартирани сотиб олишга.
10. Тижорат банклари ёки бошқа кредит ташкилотлари томонидан ёш оилаларга ипотека кредитлари бериш, мониторинг қилиш ва қайтариш тартиби Ўзбекистон Республикасининг «Ипотека тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 3 январдаги 2-сон қарори билан тасдиқланган «Уй-жой қурилишига, уни реконструкция қилишга ва сотиб олишга ипотека кредити бериш тўғрисида низом» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 1-2-сон, 9-модда) асосида, мазкур Низомда белгиланган хусусиятларни инобатга олган ҳолда тартибга солинади.
Бунда, ёш оилалар воситачилик ҳақини тўламасдан кредитни муддатидан олдин қайтариши ҳамда унга ҳисобланган фоизлар тўловини муддатидан олдин амалга ошириши мумкин.
якка тартибдаги уй-жойни реконструкция қилиш, шунингдек кўп квартирали уйдаги квартирани сотиб олиш учун — қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 2500 бараваригача.
13. Ёш оила аъзолари (эр ёки хотин)нинг иш берувчиси бўлган юридик шахслар ёш оила томонидан олинадиган уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва сотиб олишга ипотека кредити учун дастлабки бадални банкка ўтказишлари мумкин.
Бунда, бадал суммаси ёш оила аъзоси (эри ёки хотини)нинг қайси бири номига ипотека кредити расмийлаштириладиган бўлса, унинг номига банкда очилган жамғарма омонат ҳисобварағига иш берувчи томонидан ўтказилади.
IV. Ёш оилаларга молиявий истеъмол кредитлари бериш, мониторинг қилиш ва қайтариш тартиби
14. Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга молиявий истеъмол кредитлари бериш, мониторинг қилиш ва қайтариш тартиби Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмол кредити тўғрисида»ги Қонуни билан ушбу Низомда белгиланган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда тартибга солинади.