toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 28.02.2023
Ҳужжат 19.07.2007 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА ЛИЗИНГ ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ВА УЛАРНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 9 июлда 1648-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 23 январдаги 1/8-сонли ««Тижорат банкларида лизинг операцияларини амалга ошириш ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1648-7, 27.02.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида», «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида», «Лизинг тўғрисида»ги қонунлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 18 июндаги 123-сонли «Қишлоқ хўжалигида лизинг хизматларини янада кенгайтириш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
1. «Тижорат банкларида лизинг операцияларини амалга ошириш ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида низом»га (2006 йил 27 декабрь, рўйхат рақами 1648 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 51-52 сон, 523 модда) иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган кундан бошлаб, ўн кундан кейин кучга киритилсин.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 30 июнь,
18/2-сон
Марказий банк Бошқарувининг
2007 йил 30 июндаги 18/2-сонли қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Тижорат банкларида лизинг операцияларини амалга ошириш ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида низомга киритилаётган ўзгартириш
16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Лизинг шартномаси лизинг объекти хизмат муддатининг 80 фоизидан кам бўлмаган муддатга тузилади. Бунда лизинг объектининг хизмат муддати Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 23-моддасининг тўртинчи қисмида белгиланган асосий воситаларнинг амортизация нормаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги машина-трактор парклари ва фермер хўжаликларига қишлоқ хўжалиги машиналарини лизингга бериш борасидаги лизинг шартномалари 10 йилгача бўлган муддатга тузилади.
Лизинг шартномасида лизинг шартномаси амал қилиши бошлангандан то тугагунга қадар лизинг объектининг қиймати бўйича вужудга келадиган ўзгаришларни инобатга олиб, лизинг тўловлари суммасига тарафларнинг келишувига биноан тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш шартлари кўзда тутилиши мумкин.
Лизинг олувчилар лизинг объектини лизинг шартномаси муддати тугашидан олдин исталган вақтда лизинг объектининг қолдиқ қийматини ва ҳисобланган лизинг фоизи тўловини амалга оширган ҳолда лизинг объектини ўз мулкига олиши мумкин. Лизинг объекти қолдиқ қиймати ва ҳисобланган фоизлар тўлови тўлалигича амалга оширилган кундан бошлаб лизинг шартномаси шартлари тўла бажарилган ҳисобланади».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 27-28-сон, 292-модда)