Иссиқлик таъминоти ва сув таъминоти корхоналари ходимларини якуний иш натижалари учун рағбатлантириш ва масъулиятини ошириш механизмини тубдан такомиллаштириш, улар фаолиятини истеъмолчиларни иссиқлик ва сув билан узлуксиз ҳамда сифатли таъминлаш даражасига бевосита боғлиқ ҳолда баҳолаш ва меҳнатига ҳақ тўлаш, шунингдек иссиқлик таъминоти ва сув таъминотида исрофгарчиликни камайтириш бўйича самарали чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида:
1. 2007 йилнинг 1 июлидан бошлаб иссиқлик таъминоти ва сув таъминоти корхоналари ходимларини моддий рағбатлантиришнинг уларнинг бажарилаётган иш самарадорлиги ва сифатини ошириш учун моддий манфаатдорлиги ва масъулиятини кучайтиришга қаратилган ҳамда қуйидагиларни назарда тутувчи янги тизими жорий этилсин:
иссиқлик таъминоти ва сув таъминоти корхоналари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг ходимлар малакаси ва улар кўрсатаётган хизматлар сифатига бевосита боғлиқ ҳолда иш ҳақи миқдорини белгилашни таъминлайдиган тариф тизимини такомиллаштириш;
иссиқлик таъминоти ва сув таъминоти корхоналари ҳар бир ходимининг шахсий ҳиссаси даражасига боғлиқ ҳолда муайян иш натижалари учун ҳар ойлик мукофотларини белгилаш йўли билан меҳнатни табақалаштирилган тарзда моддий рағбатлантириш;
иссиқлик таъминоти ва сув таъминоти корхоналари ходимларини корхонада исрофгарчиликни камайтириш ва унинг фаолият самарадорлигини ошириш йўлида ташаббус кўрсатгани ҳамда ижодий муносабати учун рағбатлантириш.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги иссиқлик таъминоти ва сув таъминоти корхоналари билан биргаликда лавозимларни тариф сеткаси разрядларига мослаштириш ва тариф ставкалари миқдорини тасдиқланган тариф сеткаларига мувофиқ белгилашни таъминласин.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар]
3. Белгилансинки, иссиқлик таъминоти ва сув таъминоти корхоналари ходимларини моддий рағбатлантириш миқдорлари қуйидаги шартларга сўзсиз риоя этилган ҳолда белгиланади:
истеъмолчиларни давлат томонидан белгиланган талаблар ва меъёрларга қатъий мувофиқ равишда иссиқлик ва сув билан таъминлаш бўйича ишларни сифатли ҳамда ўз вақтида бажариш;
5. Ўзбекистон Республикаси «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг иссиқлик таъминоти ва сув таъминоти ҳудудий корхоналарида иссиқлик таъминоти ва сув таъминоти корхоналари ходимларини рағбатлантириш жамғармаларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Қуйидагилар жамғармаларнинг даромадларини шакллантириш манбалари сифатида белгилансин:
энергетика ресурсларини ва меҳнат ҳақи фондини тежашдан тушган маблағлар;
тузилган битимлар шартларига мувофиқ истеъмолчилар томонидан иссиқлик таъминоти ва сув таъминоти корхоналарига тўланадиган жарима санкциялари;
аҳоли ва ўзга истеъмолчиларга бошқа хизматлар кўрсатишдан олинадиган даромадлар.
6. Ўзбекистон Республикаси «Ўзкоммунхизмат» агентлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:
2007 йилнинг 10 июлига қадар иссиқлик таъминоти ва сув таъминоти корхоналарида тегишли жамғармалар ва моддий рағбатлантириш чора-тадбирларини жорий этиш бўйича корхона раҳбарлари бошчилигида махсус комиссиялар ташкил этилишини таъминласин;
жорий йилнинг июнь-июль ойларида иссиқлик таъминоти ва сув таъминоти корхоналари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаларини шакллантириш тартиби ва механизмларини жорий этиш тўғрисида жойларда семинарлар ўтказилишини ташкил қилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 19 июнь,
ПҚ-655-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 июндаги ПҚ-655-сон қарорига 3-ИЛОВА
Иссиқлик таъминоти ва сув таъминоти корхоналари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги
2. Мазкур Низом ходимларнинг шартнома мажбуриятларига қатъий риоя қилиш ҳамда истеъмолчиларни иссиқлик энергияси ва сув билан таъминлаш, шунингдек хўжалик-маиший оқава сувларни тозалаш, иш ҳақи миқдорининг корхонадаги якуний иш натижаларига боғлиқлигини кучайтириш бўйича барқарор ишларни ташкил этишда ходимларнинг моддий манфаатдорлигини кучайтириш ва масъулиятини ошириш мақсадида жорий этилади.
жамғарма ҳисобидан тўланадиган бир марталик моддий ёрдам.
II. Мансаб маошларини белгилаш тартиби
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]
5. Ходимларга корхона раҳбари томонидан тасдиқланган штат жадвалига мувофиқ белгиланган мансаб маошига қараб иш ҳақи тўланади.
6. Ходимларнинг мансаб маошлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган тариф сеткалари бўйича белгиланган базавий тариф ставкалари асосида шакллантирилади.
Лавозимларни тариф сеткаси разрядларига мослаштириш иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва оқава сувларни чиқариб юбориш корхоналари томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Базавий тариф ставкаларини индексациялаш, корхона индексациялаш учун молиявий имкониятга эга бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига мувофиқ белгиланадиган энг кам иш ҳақи ўзгартирилганда амалга оширилади.
8. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ корхона ходимларига қуйидагилар учун ҳақ тўланади:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.02.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги соҳасидаги бошқарув;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.01.00 Умумий қоидалар. Меҳнат қонунчилик ҳужжатларининг амал қилиш доираси;
3.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.12.00 Муддатли меҳнат шартномалари;
4.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.28.00 Дам олиш ва байрам кунлари]
иш вақтидан ташқари ҳамда дам олиш ва байрам кунларидаги иш учун — соатбай тариф ставкасидан келиб чиққан ҳолда икки баробар миқдорда;
тунги иш вақти учун — соатбай тариф ставкасидан келиб чиққан ҳолда 1,5 баробар миқдорда;
касблар бўйича ўриндошлиги, хизмат кўрсатиш доирасини кенгайтиргани, ходим ўзининг асосий иши билан бир қаторда вақтинча йўқ ходимнинг вазифаларини бажаргани учун — амалда бажарилган ишга ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишув бўйича;
табиий-иқлим шароитлари ноқулай жойларда ишлаганлик учун — мазкур ҳудудда белгиланган туман коэффициентини ҳисобга олган ҳолда;
қонун ҳужжатларига мувофиқ мансаб маошларига белгиланган бошқа устама ва қўшимча ҳақлар.
9. Иссиқлик таъминоти ва сув таъминоти корхоналарининг ишчилари учун меҳнат ҳақи бўйича корхонада қўлланиладиган тариф сеткасининг бошланғич (биринчи) разряди тариф ставкаси миқдорлари корхона томонидан корхона молиявий имконияти ва меҳнат ҳақи фондининг (мукофотларни ҳисобга олмаганда) корхона харажатларидаги мавжуд улушидан келиб чиқиб, шунингдек молиявий-иқтисодий ҳисоб-китоблар асосида меҳнат органлари билан келишилган ҳолда белгиланади.
Иссиқлик таъминоти ва сув таъминоти корхоналарининг ишчилари учун меҳнат ҳақи тариф сеткасининг бошланғич (биринчи) разряди тариф ставкаси миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича биринчи разряд тариф ставкаси миқдоридан паст бўлиши мумкин эмас;
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 26 апрелдаги ПҚ-1745-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 17-сон, 189-модда)
12. Тариф сеткасининг Иссиқлик таъминоти ва сув таъминоти корхоналарининг ишчилари учун меҳнат ҳақи бўйича тариф сеткасининг бошланғич (биринчи) разряди тариф ставкаси миқдори, қоидага кўра, Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдори ўзгартирилиши муносабати билан қайта кўриб чиқилади.
13. Бир ойлик иш якунлари бўйича мукофотлаш учун қуйидагилар корхона ходимлари меҳнатини баҳолашнинг асосий мезонлари ҳисобланади:
кўрсатиладиган хизматлар ҳажми ва сифати — давлат томонидан белгиланган талаблар ва меъёрларга қатъий мувофиқ равишда истеъмолчиларга иссиқлик энергияси ва сувни узлуксиз етказиб бериш, шунингдек хўжалик-маиший оқава сувларни чиқариб юбориш ва тозалашни таъминлаш;
истеъмолчиларнинг асосли, шу жумладан такрорий шикоятлари йўқлиги;
энергетика ва бошқа моддий ресурсларни тежаш, исрофгарчиликни камайтириш.
14. Ходимларга мукофотлар миқдори корхона ходимлари меҳнатини баҳолашнинг асосий мезонларидан келиб чиқиб, табақалаштирилган тарзда белгиланади. Мукофотнинг умумий миқдори ҳар бир ходимга ҳисоблаганда тариф сеткаси бўйича унинг тариф ставкаси (мансаб маоши)нинг 50 %идан ошиши мумкин эмас.
15. Ходимни мукофотлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун асос бўлиб корхона тегишли бўлинмаси раҳбари томонидан мазкур бўлинманинг молиявий-хўжалик фаолияти бўйича асослари ҳамда бухгалтерлик ва тезкор ҳисоб-китоб маълумотларини илова қилиб берилган билдиришномаси ҳисобланади.
16. Мукофотлаш ва моддий ёрдам ажратиш тўғрисидаги қарор корхона раҳбари буйруғи билан, корхона раҳбари (комиссия раиси), раҳбар ўринбосари, иқтисодий хизмат раҳбари, бош бухгалтер, касаба уюшмаси қўмитаси раиси ва икки ходимдан иборат 7 кишилик таркибда тузиладиган комиссия томонидан қабул қилинади.
17. Комиссия иш тартиби касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда корхона раҳбари томонидан белгиланади.
Комиссия мажлислари, қоидага кўра, ҳар ой, алоҳида ҳолларда эса зарурат юзасидан ўтказилади. Мукофотлаш ва моддий ёрдам пули тўлаш тўғрисидаги қарор очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Қарор комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисм овози мавжуд бўлганда қабул қилинган ҳисобланади ва корхона раҳбари буйруғи билан расмийлаштирилади.
18. Мукофотни тайинлашда ходимнинг ўз хизмат вазифаларини корхона раҳбари томонидан тасдиқланган кўрсаткичларга мувофиқ бажарганига баҳо берилади.
19. Мукофотлар амалда ишланган вақт учун берилади.
Мукофот берилаётган ойда ходим ишдан озод этилиши (ходимнинг айби билан ишдан озод этилиши бундан мустасно) ёки ишга қабул қилиниши, ҳарбий хизматга чақирилиши муносабати билан ёки бошқа узрли ҳолатлар туфайли тўлиқ ишлаб берилмаган тақдирда мукофот амалда ишланган вақтга пропорционал тарзда тайинланади.
20. Ишлаб чиқариш ва технологик инструкцияларни, ички тартиб - қоидаларни бузишда айбдор бўлган, нуқсонларга йўл қўйган ходимлар мукофотдан тўлиқ ёки қисман маҳрум этилади.
Қоидабузарликларга йўл қўйган ходимларни мукофотдан маҳрум этиш (камайтириш) қоидабузарликлар йўл қўйилган ёки аниқланган даврда амалга оширилади. Меҳнат кодексининг 181-моддасига мувофиқ интизомий жазо чораси қўлланилган ходим мазкур чора қўлланган даврда мукофотдан тўлиқ маҳрум этилади.
21. Бир марталик моддий ёрдам касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси бўйича ёки ходимнинг ўз аризасига кўра комиссия қарори билан жамоавий шартномада назарда тутилган тартибда тайинланади.
22. Ходимларга бир марталик моддий ёрдам меҳнат таътилига чиқишда базавий тариф ставкасининг бир баробаригача миқдорда, шунингдек алоҳида ҳолатлар (узоқ муддатли касаллик, оила аъзосининг вафоти, тўй маросими, фарзанд туғилиши ва бошқа ҳолатлар) муносабати билан бир марталик моддий ёрдам тўланиши мумкин.
Моддий ёрдамнинг аниқ миқдори комиссия томонидан вазиятга қараб белгиланади.
23. Маблағлар мавжуд бўлган тақдирда ходимларга овқат ва коммунал хизматларнинг ошган нархини компенсация қилиш учун иссиқлик таъминоти ва сув таъминоти корхоналарининг ишчилари учун меҳнат ҳақи бўйича тариф сеткасининг бошланғич (биринчи) разряди тариф ставкасининг 20%игача миқдорда ҳар ойлик моддий ёрдам пули тўланиши, шунингдек давлат байрамларига мукофотлар берилиши мумкин.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 26 апрелдаги ПҚ-1745-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 17-сон, 189-модда)
V. Сув таъминоти корхоналари комплекс бригадаларининг ишчилари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби
24. Сув таъминоти корхонасининг комплекс бригадаси учун қуйидагиларни ўз ичига олган ҳар ойлик меҳнат ҳақи фонди тузилади:
тариф сеткаси бўйича ишлаб берилган вақтга мувофиқ ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнат ҳақи фондининг тариф қисми ҳисобланган мансаб маошларига устама ва қўшимча ҳақларни ҳисобга олган ҳолда бригада аъзоларининг мансаб маошлари суммаси;
иш ҳажмини сифатли ва ўз вақтида бажариш шарти билан бригаданинг ходимлар қисқартирилган сони билан бажарган иши ҳисобидан меҳнат ҳақи фонди тежалиши.
25. Меҳнат ҳақи фондининг тарифга устама қисми (мукофот жамғармаси ва тежаш) комплекс бригада аъзолари ўртасида ҳисобга олиш даврида бригаданинг эришган якуний иш натижаларидаги ҳар бир бригада аъзосининг меҳнат ҳиссасини ҳисобга олган ҳолда меҳнатдаги иштироки коэффициенти бўйича тақсимланади.
Ҳар бир бригада аъзосининг меҳнатдаги иштироки коэффициенти ходимнинг тариф ставкасига нисбатан қўлланилади ва 0 дан 1,5 гача миқдорда белгиланиши мумкин.
Меҳнат ҳақи фондининг тарифга устама қисмини тақсимлаш корхона раҳбари томонидан тасдиқланадиган «Комплекс бригада тўғрисида»ги Низомга мувофиқ амалга оширилади.
26. Қуйидаги ҳолларда комплекс бригада меҳнат ҳақи фондининг тарифга устама қисми ташкил этилмайди:
қабул қилиб олиш актида ўз аксини топган ишларни сифатсиз ва белгиланган муддатларини бузган ҳолда бажариш, шу жумладан ишларни олиб бориш технологиясини бузиш;
бригаданинг айби билан йўл қўйилган авария ҳолатлари;
комплекс бригаданинг айби аниқланган бошқа ҳолатлар.
Меҳнат кодексининг 181-моддасида белгиланган меҳнат ва технологик интизомни бузган, ўз меҳнат мажбуриятларини виждонан бажармаётган, интизомий жазо чораси олган ходимлар комплекс бригада меҳнат ҳақи фондининг тарифга устама қисмидан мукофот олиш ҳуқуқидан маҳрум этиладилар.
27. Комплекс бригадаларнинг аъзолари бўлган ходимларга мазкур Низомнинг 21—23-бандларига мувофиқ бир марталик моддий ёрдам пули тўланиши мумкин.
VI. Иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва оқава сувларни чиқариб юбориш корхоналари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармасини шакллантириш ва унинг маблағларидан фойдаланиш
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.12.00.00 Меҳнатга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан назорат. Меҳнатга оид қонун ҳужжатларини бузилганлиги учун жавобгарлик / 05.12.02.00 Меҳнат қонунчилик ҳужжатларини бузилганлиги учун жавобгарлик]
33. Жамғарма маблағларидан мақсадга номувофиқ фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда, Жамғарманинг мақсадга номувофиқ фойдаланилган маблағлари жами суммаси давлат бюджети даромадига ўтказилади, айбдор шахсларга нисбатан эса қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли жавобгарлик чоралари кўрилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.01.00 Умумий масалалар;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.02.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги соҳасидаги бошқарув;
3.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.01.00 Умумий қоидалар. Меҳнат қонунчилик ҳужжатларининг амал қилиш доираси;
4.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.02.00 Меҳнат соҳасидаги бошқарув;
5.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]
34. Корхона раҳбари корхона ходимларига мукофот ва моддий ёрдам пулларини тўғри ажратиб беришда, шунингдек корхона ходимларини моддий рағбатлантиришга йўналтириладиган маблағлардан фойдаланишда қонун ҳужжатларига мувофиқ шахсан жавобгар ҳисобланади.