1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.10.00 (Кучини йукотган) Солиқ имтиёзларини қўллашнинг умумий шартлари / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.04.00 Ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат;
2.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ, ТЕХНИК ВА ТЕХНОЛОГИК ҚАЙТА ЖИҲОЗЛАШНИ АМАЛГА ОШИРУВЧИ ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР ТОМОНИДАН ИМТИЁЗЛАРНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2017 йил 17 июлдаги 110, 140, 2017-37 ва 01-02/8-29-сонли «Маблағларни инвестицияга йўналтирувчи юридик шахслар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2918, 25.08.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғриси»ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 мартдаги «Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПФ-3860-сон Фармонига мувофиқ қарор қиламиз:
1. Илова қилинаётган Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 27 апрель,
47-сон
Иқтисодиёт вазири Б. ХЎЖАЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 27 апрель,
21-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 27 апрель,
2007-29-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси С. НОСИРОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 27 апрель,
01-02/8-11-сон
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2007 йил 27 апрелдаги 47, 21,2007-29,01-02/8-11-сон қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисида
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2007 йил 14 мартдаги ПФ-3860-сон Фармонига мувофиқ, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартибини белгилайди.
янги технологик жиҳоз – чиқарилган санадан бошлаб уч йилдан ошмаган технологик жиҳоз;
(1-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2009 йил 1 апрелдаги 39, 66, 2009-3 ва 01-02/8-1-сонли қарори(рўйхат рақами 1688-1-сон, 20.04.2009 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 218-модда)
модернизациялаш — асосий воситалар объектини технологик ёки хизмат мақсадини ўзгартириш, уларнинг унумдорлигини ошириш ёки бошқа сифат кўрсаткичларини яхшилашга йўналтирилган ишлар;
техник ва технологик қайта жиҳозлаш — илғор техника ва технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқаришни механизациялаш ва автоматлаштириш, маънан ва жисмонан эскирган ускуналарни унумдорлиги янада юқори бўлганлари билан янгилаш асосида асосий воситалар ёки уларнинг айрим қисмларининг техник-иқтисодий кўрсаткичларини ошириш бўйича чора-тадбирлар мажмуи. Техник ва технологик қайта жиҳозлаш янги ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда ишлаб турган ишлаб чиқаришларни кенгайтиришни ҳам ўз ичига олади.
2. Янги технологик жиҳозни сотиб олувчи, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектларига даромад солиғи, ягона солиқ тўлови ва мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар тақдим этилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган технологик жиҳозларга божхона тўловлари бўйича (қўшилган қиймат солиғи, импорт бож тўловлари) имтиёзлар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 211-моддаси ва «Бож тарифи тўғрисида»ги Қонунининг 33-моддасига мувофиқ тақдим этилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2009 йил 1 апрелдаги 39, 66, 2009-3 ва 01-02/8-1-сонли (рўйхат рақами 1688-1-сон, 20.04.2009 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 218-модда)
4. Солиқ имтиёзлари (мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар бундан мустасно) янги жиҳоз ишлаб чиқаришга жорий этилган ёки ўз ишлаб чиқаришини модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш амалга оширилган навбатдаги солиқ давридан бошлаб қўлланилади.
Мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар мазкур Низомнинг 15-бандида назарда тутилган тартибда тақдим этилади.
Янги киритилаётган технологик жиҳоз бўйича имтиёзларни қўллаш учун даромад солиғи, ягона солиқ тўлови ва мол-мулк солиғи бўйича ҳисоб-китобларга қайта киритилаётган янги технологик жиҳозни фойдаланишга топшириш санаси кўрсатилган, корхона раҳбари ёки у томонидан вакил қилинган шахс томонидан тасдиқланган ихтиёрий шаклдаги Маълумотнома илова қилинади.
6. Юридик шахсларнинг солиқ солинадиган фойдаси ишлаб чиқаришни модернизациялашга, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, янги технологик жиҳозлар харид қилишга, ушбу мақсадлар учун берилган кредитларни узишга, лизинг объекти қийматининг ўрнини қоплашга, тегишли солиқ даврида ҳисобланган амортизацияни чегирган ҳолда йўналтириладиган маблағлар суммасига камайтирилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2009 йил 1 апрелдаги 39, 66, 2009-3 ва 01-02/8-1-сонли (рўйхат рақами 1688-1-сон, 20.04.2009 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 218-модда)
8. Солиқ солиш базасини ҳисоблашда жиҳозларни сотиб олиш учун фойдаланилган маблағлар фақат бир марта чегириб ташланади. Масалан, агарда солиқ солиш базаси кредит (лизинг) ҳисобига олинган жиҳоз қийматига камайтирилган бўлса, у ҳолда ушбу кредитни (лизинг объекти қийматини) тўлашга сарфланган маблағлар солиқ солиш базасидан чегириб ташланмайди.
9. Солиқ солинадиган базани ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган мақсадларга йўналтириладиган маблағлар суммасига камайтириш харажатлар амалга оширилган солиқ давридан эътиборан, технологик жиҳозлар бўйича эса у фойдаланишга топширилган пайтдан эътиборан уч йил ичида амалга оширилади. Агар жорий солиқ даврида юқорида таъкидлаб ўтилган мақсадлар учун йўналтириладиган маблағлар суммаси солиқ базасидан ошса, қолган сумма келгуси солиқ даврларида ўрнатилган муддатда чегирилиб бориши мумкин.
Бунда, солиқ солиш базасининг камайтирилиши ҳар ҳисобот даврида ўсиб борувчи якун билан амалга оширилади.
(9-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2009 йил 1 апрелдаги 39, 66, 2009-3 ва 01-02/8-1-сонли (рўйхат рақами 1688-1-сон, 20.04.2009 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 218-модда)
10. Агар ҳисобот солиқ даврида ҳисобланган амортизация суммаси ишлаб чиқаришини модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга, ушбу мақсадлар учун берилган кредитларни қайтаришга, лизинг объекти қийматини тўлашга йўналтирилган маблағлар суммасидан юқори бўлса, ушбу ҳисобот солиқ даври учун даромад солиғи бўйича солиқ солиш базасини камайтирилиши амалга оширилмайди.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2009 йил 1 апрелдаги 39, 66, 2009-3 ва 01-02/8-1-сонли (рўйхат рақами 1688-1-сон, 20.04.2009 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 218-модда)
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2009 йил 1 апрелдаги 39, 66, 2009-3 ва 01-02/8-1-сонли қарорига (рўйхат рақами 1688-1-сон, 20.04.2009 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 218-модда)
12. Ягона солиқ тўлови бўйича солиқ солинадиган база янги технологик асбоб-ускуналар олишга йўналтирилган маблағлар суммасига, лекин солиқ солинадиган базанинг кўпи билан 25 фоизига камайтирилади. Солиқ солинадиган базани камайтириш технологик асбоб-ускуналарни фойдаланишга жорий этилган солиқ давридан бошлаб беш йил мобайнида амалга оширилади.
Ягона солиқ тўлови бўйича имтиёз технологик жиҳозга унинг харид қилиш манбаидан (ўз маблағлари, ёки қарзга олинган маблағлар, шу жумладан лизинг) қатъи назар, берилади.
(12-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2009 йил 1 апрелдаги 39, 66, 2009-3 ва 01-02/8-1-сонли қарори (рўйхат рақами 1688-1-сон, 20.04.2009 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 218-модда)
13. Солиқ солиш базасининг камайтирилиши технологик жиҳоз ишлаб чиқаришга киритилган ҳисобот солиқ давридан бошлаб амалга оширилади. Бунда, ҳар бир ҳисобот солиқ даврида солиқ солиш базасидан чегирилиши лозим бўлган маблағ суммаси солиқ солиш базасининг 25 фоизидан ошмаслиги лозим.
Агар қайта киритилаётган жиҳознинг қиймати жорий солиқ даврда солиқ солиш базасининг 25 фоизидан ошиб кетса, у ҳолда ортган сумма келгуси солиқ даврларида ўрнатилган муддат доирасида, белгиланган чеклашларни ҳисобга олиб чегирилиши мумкин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2009 йил 1 апрелдаги 39, 66, 2009-3 ва 01-02/8-1-сонли қарорига (рўйхат рақами 1688-1-сон, 20.04.2009 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 218-модда)
§ 3. Мол-мулк солиғи бўйича имтиёз
15. Мол-мулк солиғи бўйича имтиёз қайта киритилаётган янги технологик жиҳоз ишлаб чиқаришга киритилган пайтдан бошлаб беш йил муддатга озод этиш кўринишида берилади.
16. Мол-мулк солиғи ҳисоб-китобига илова қилинадиган солиқ солинмайдиган мол-мулк рўйхатида алоҳида сатрда ишлаб чиқаришга қайта киритилаётган янги технологик жиҳознинг қолдиқ қиймати белгиланган имтиёз даври давомида кўрсатилиши лозим.
§ 4. Божхона тўловлари бўйича имтиёз
17. Божхона тўловлари бўйича имтиёз технологик жиҳоз ва унга тегишли бутловчи ва эҳтиёт қисмларнинг қўшилган қиймат солиғи ва импорт божхона божларидан озод қилиш кўринишида берилади.
18. Технологик жиҳозни қўшилган қиймат солиғи ва импорт божхона божларидан озод этиш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси томонидан тасдиқланадиган технологик жиҳозлар рўйхатига мувофиқ қўлланилади.
19. Олиб кирилаётган технологик жиҳозга тегишли бўлган бутловчи ва эҳтиёт қисмлар қўшилган қиймат солиғи ва импорт божхона божларидан технологик жиҳозларни етказиб бериш бўйича шартнома шартларида бутловчи ва эҳтиёт қисмлар технологик жиҳоз билан бир тўпламда етказиб бериш кўзда тутилган ҳолларда озод этилади.
21. Технологик жиҳозлар харид (импорт) қилинган пайтдан бошлаб уч йил ичида сотиб юборилган ёки текинга берилган бўлса, фойда солиғи, ягона солиқ тўлови ва мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар бекор қилинади ва қонунчиликда белгиланган тартибда уларни тўлаш бўйича мажбуриятлар тикланади.
22. Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар фақатгина импорт қилинган технологик жиҳоз олиб кирилган пайтдан эътиборан уч йил ичида экспортга реализация қилинган ёки бепул берилган тақдирда бекор қилинади. Бунда тўланиши лозим бўлган тўловларни тўлаш бўйича мажбурият технологик жиҳозни экспорт қилувчига юклатилади.
23. Импорт қилинган технологик жиҳоз Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилинган ёки бепул берилган тақдирда божхона тўловларни тўлаш бўйича мажбуриятлар юзага келмайди.
Бунда импорт қилинган технологик жиҳозни бераётган томон (импортёр, сотувчи, эгаси) харидорга технологик жиҳозни импорт қилишда божхона расмийлаштируви амалга оширилган БЮДнинг нусхасини тақдим этиши лозим.
24. Мазкур Низомда белгиланган имтиёзларнинг тўғри қўлланиши устидан назорат давлат солиқ хизмати органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(III-боб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2009 йил 1 апрелдаги 39, 66, 2009-3 ва 01-02/8-1-сонли қарори (рўйхат рақами 1688-1-сон, 20.04.2009 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 218-модда)
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2009 йил 1 апрелдаги 39, 66, 2009-3 ва 01-02/8-1-сонли қарорига (рўйхат рақами 1688-1-сон, 20.04.2009 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 218-модда)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2009 йил 1 апрелдаги 39, 66, 2009-3 ва 01-02/8-1-сонли қарорига (рўйхат рақами 1688-1-сон, 20.04.2009 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 218-модда)
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2009 йил 1 апрелдаги 39, 66, 2009-3 ва 01-02/8-1-сонли қарорига (рўйхат рақами 1688-1-сон, 20.04.2009 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 218-модда)
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2009 йил 1 апрелдаги 39, 66, 2009-3 ва 01-02/8-1-сонли қарорига (рўйхат рақами 1688-1-сон, 20.04.2009 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 218-модда)
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2009 йил 1 апрелдаги 39, 66, 2009-3 ва 01-02/8-1-сонли қарорига (рўйхат рақами 1688-1-сон, 20.04.2009 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 218-модда)