1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.10.00 (Кучини йукотган) Солиқ имтиёзларини қўллашнинг умумий шартлари / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.04.00 Ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат;
2.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ, ТЕХНИК ВА ТЕХНОЛОГИК ҚАЙТА ЖИҲОЗЛАШНИ АМАЛГА ОШИРУВЧИ ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР ТОМОНИДАН ИМТИЁЗЛАРНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2017 йил 17 июлдаги 110, 140, 2017-37 ва 01-02/8-29-сонли «Маблағларни инвестицияга йўналтирувчи юридик шахслар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2918, 25.08.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғриси»ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 мартдаги «Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПФ-3860-сон Фармонига мувофиқ қарор қиламиз:
1. Илова қилинаётган Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 27 апрель,
47-сон
Иқтисодиёт вазири Б. ХЎЖАЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 27 апрель,
21-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 27 апрель,
2007-29-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси С. НОСИРОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 27 апрель,
01-02/8-11-сон
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2007 йил 27 апрелдаги 47, 21,2007-29,01-02/8-11-сон қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисида
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2007 йил 14 мартдаги ПФ-3860-сон Фармонига мувофиқ, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартибини белгилайди.
модернизациялаш — асосий воситалар объектини технологик ёки хизмат мақсадини ўзгартириш, уларнинг унумдорлигини ошириш ёки бошқа сифат кўрсаткичларини яхшилашга йўналтирилган ишлар;
техник ва технологик қайта жиҳозлаш — илғор техника ва технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқаришни механизациялаш ва автоматлаштириш, маънан ва жисмонан эскирган ускуналарни унумдорлиги янада юқори бўлганлари билан янгилаш асосида асосий воситалар ёки уларнинг айрим қисмларининг техник-иқтисодий кўрсаткичларини ошириш бўйича чора-тадбирлар мажмуи. Техник ва технологик қайта жиҳозлаш янги ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда ишлаб турган ишлаб чиқаришларни кенгайтиришни ҳам ўз ичига олади.
2. Янги технологик жиҳозни сотиб олувчи, ўз ишлаб чиқаришини модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектларига даромад солиғи, ягона солиқ тўлови ва мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар тақдим этилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган технологик жиҳозларга божхона тўловлари бўйича (қўшилган қиймат солиғи, импорт бож тўловлари) имтиёзлар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 71-моддаси ва «Бож тарифи тўғрисида»ги Қонунининг 33-моддасига мувофиқ тақдим этилади.
4. Солиқ имтиёзлари (мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар бундан мустасно) янги жиҳоз ишлаб чиқаришга жорий этилган ёки ўз ишлаб чиқаришини модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш амалга оширилган навбатдаги солиқ давридан бошлаб қўлланилади.
Мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар мазкур Низомнинг 15-бандида назарда тутилган тартибда тақдим этилади.
Янги киритилаётган технологик жиҳоз бўйича имтиёзларни қўллаш учун даромад солиғи, ягона солиқ тўлови ва мол-мулк солиғи бўйича ҳисоб-китобларга қайта киритилаётган янги технологик жиҳозни фойдаланишга топшириш санаси кўрсатилган, корхона раҳбари ёки у томонидан вакил қилинган шахс томонидан тасдиқланган ихтиёрий шаклдаги Маълумотнома илова қилинади.
6. Даромад солиғи бўйича имтиёз уч йил мобайнида ўз ишлаб чиқаришини модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга, ушбу мақсадлар учун берилган кредитларни қайтаришга, лизинг объекти қийматини тўлашга йўналтирилган маблағлар миқдорида, тегишли ҳисобот даври учун ҳисобланган амортизация маблағларидан фойдаланиш шарти билан, фойдадан олинадиган солиқ солиш базасини камайтириш кўринишида тақдим этилади.
8. Солиқ солиш базасини ҳисоблашда жиҳозларни сотиб олиш учун фойдаланилган маблағлар фақат бир марта чегириб ташланади. Масалан, агарда солиқ солиш базаси кредит (лизинг) ҳисобига олинган жиҳоз қийматига камайтирилган бўлса, у ҳолда ушбу кредитни (лизинг объекти қийматини) тўлашга сарфланган маблағлар солиқ солиш базасидан чегириб ташланмайди.
9. Солиқ солиш базасини ўз ишлаб чиқаришини модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга, ушбу мақсадлар учун берилган кредитларни қайтаришга ва лизинг объекти қийматини тўлашга йўналтирилган маблағлар суммасига камайтирилиши келгуси уч йил давомида амалга оширилади. Агар жорий солиқ даврида юқорида таъкидлаб ўтилган мақсадлар учун йўналтириладиган маблағлар суммаси солиқ базасидан ошса, қолган сумма келгуси солиқ даврларида ўрнатилган муддатда чегирилиб бориши мумкин.
Бунда, солиқ солиш базасининг камайтирилиши ҳар ҳисобот даврида ўсиб борувчи якун билан амалга оширилади.
10. Агар ҳисобот солиқ даврида ҳисобланган амортизация суммаси ўз ишлаб чиқаришини модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга, ушбу мақсадлар учун берилган кредитларни қайтаришга, лизинг объекти қийматини тўлашга йўналтирилган маблағлар суммасидан юқори бўлса, ушбу ҳисобот солиқ даври учун даромад солиғи бўйича солиқ солиш базасини камайтирилиши амалга оширилмайди.
11. Мазкур Низомнинг 6-бандида назарда тутилган имтиёзни қўллаш учун корхоналар ҳисобот солиқ даври учун даромад солиғининг ҳисоб-китобига даромад солиғини ҳисоблашда солиқ солиш базасини камайтирадиган ўз ишлаб чиқаришини модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга, ушбу мақсадлар учун берилган кредитларни қайтаришга, лизинг объекти қийматини тўлашга йўналтирилган маблағлар суммаси тўғрисидаги Ҳисоб-китоб-маълумотномани мазкур Низомнинг 1-сон иловасида келтирилган шаклда илова қиладилар. Ҳисоб-китоб-маълумотномани тўлдириш бўйича шартли мисоллар мазкур Низомнинг 2 ва 3-сон иловаларида келтирилган.
12. Ягона солиқ тўлови бўйича имтиёз ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи микрофирма ва кичик корхоналар учун беш йил давомида солиқ солиш базасини харид қилинган янги технологик жиҳозлар қийматига тенг, аммо солиқ солиш базасининг 25 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда камайтириш кўринишида тақдим этилади.
Ягона солиқ тўлови бўйича имтиёз технологик жиҳозга унинг харид қилиш манбаидан (ўз маблағлари, ёки қарзга олинган маблағлар, шу жумладан лизинг) қатъи назар, берилади.
15. Мол-мулк солиғи бўйича имтиёз қайта киритилаётган янги технологик жиҳоз ишлаб чиқаришга киритилган пайтдан бошлаб беш йил муддатга озод этиш кўринишида берилади.
16. Мол-мулк солиғи ҳисоб-китобига илова қилинадиган солиқ солинмайдиган мол-мулк рўйхатида алоҳида сатрда ишлаб чиқаришга қайта киритилаётган янги технологик жиҳознинг қолдиқ қиймати белгиланган имтиёз даври давомида кўрсатилиши лозим.
§ 4. Божхона тўловлари бўйича имтиёз
17. Божхона тўловлари бўйича имтиёз технологик жиҳоз ва унга тегишли бутловчи ва эҳтиёт қисмларнинг қўшилган қиймат солиғи ва импорт божхона божларидан озод қилиш кўринишида берилади.
18. Технологик жиҳозни қўшилган қиймат солиғи ва импорт божхона божларидан озод этиш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси томонидан тасдиқланадиган технологик жиҳозлар рўйхатига мувофиқ қўлланилади.
19. Олиб кирилаётган технологик жиҳозга тегишли бўлган бутловчи ва эҳтиёт қисмлар қўшилган қиймат солиғи ва импорт божхона божларидан технологик жиҳозларни етказиб бериш бўйича шартнома шартларида бутловчи ва эҳтиёт қисмлар технологик жиҳоз билан бир тўпламда етказиб бериш кўзда тутилган ҳолларда озод этилади.
21. Технологик жиҳозлар харид (импорт) қилинган пайтдан бошлаб уч йил ичида сотиб юборилган ёки текинга берилган бўлса, мазкур Низомда кўрсатиб ўтилган солиқ ва божхона имтиёзлари бекор қилинади ва қонунчиликда белгиланган тартибда бюджетга тегишли солиқлар ва божхона тўловларни тўлаш бўйича мажбуриятлар тикланади.
Бунда технологик жиҳозни устав фондига (капиталга) улуш сифатида бериш, лизинг берувчи лизинг шартномаси шартлари бўйича лизинг олувчига эгалик ҳуқуқини бериши, шунингдек лизинг олувчи технологик жиҳозни қайтариладиган лизинг шартномасига мувофиқ лизинг берувчига сотиши технологик жиҳозни сотиш ёки текинга бериш деб қаралмайди.
22. Мазкур Низомда белгиланган имтиёзларнинг тўғри қўлланиши устидан назорат давлат солиқ хизмати органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА