toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 20.02.2018
Ҳужжат 07.06.2007 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИ ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ, ЭКСПЕРТИЗАДАН ЎТКАЗИШ ВА ТАСДИҚЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 февралдаги ПҚ-3550-сонли «Тендер, лойиҳа, лойиҳа олди ҳужжатлар ва контрактларни экспертизадан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш механизмини такомиллаштириш, шунингдек лойиҳаларни амалга оширишни бошлаш учун тайёргарлик тартиботларини жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси билан биргаликда бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Идоралараро экспертлар кенгаши томонидан енгил саноат корхоналарини қуриш, қайта ихтисослаштириш ва модернизация қилиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2006 йил 1 декабрдаги 247-сон қарорига 1-иловада:
а) 10-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Техник-иқтисодий асослашни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш инвестиция лойиҳалари учун умумий белгиланган тартибда амалга оширилади»;
б) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«16. Лойиҳа Экспертлар кенгаши томонидан маъқуллангандан кейин техник-иқтисодий асослашни тасдиқлаш инвестиция лойиҳалари учун умумий белгиланган тартибда амалга оширилади».
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Н.М. Ханов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 7 июнь,
110-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2007 йил 7 июндаги 110-сон қарорига
1-ИЛОВА
Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом:
а) марказлаштирилган манбалар ресурслари ҳисобига амалга ошириладиган (Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари, айрим тармоқлар ва корхоналарнинг Ҳукумат қарорлари билан ташкил этилган махсус жамғармалари маблағлари, Ўзбекистон Республикаси кафолати остида ёки номидан жалб этиладиган хорижий кредитлар, Ўзбекистон Республикаси тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари) инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини;
б) улар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари асосида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар бериш назарда тутилаётган инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини;
в) маҳсулот тақсимотига оид битимларга мувофиқ амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини;
г) устав фондида давлат улуши камида 25 фоиз бўлган корхоналар томонидан марказлаштирилмаган манбалар ҳисобига амалга ошириладиган, қиймати 10 млн. АҚШ долларидан ортиқ бўлган инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини;
Кейинги таҳрирга қаранг.
д) молиялаштириш манбалари ва лойиҳа қийматидан қатъи назар, енгил саноат корхоналарини қуриш, қайта ихтисослаштириш ва модернизация қилишни назарда тутувчи инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини;
Кейинги таҳрирга қаранг.
е) молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, стратегик фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлашни назарда тутувчи, қиймати 10 млн. АҚШ долларидан ортиқ бўлган инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомнинг амал қилиши Ҳукумат қарорлари билан инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлашнинг алоҳида тартиби белгиланган инвестиция лойиҳалари ҳужжатларига татбиқ этилмайди.
3. Ушбу Низом мақсадлари учун қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
инвестиция лойиҳаси (лойиҳа) — иқтисодий, ижтимоий ва бошқа манфаат кўриш мақсадида инвестициялар киритган ҳолда олдиндан белгиланган муддат мобайнида амалга ошириладиган ўзаро боғлиқ тадбирлар ва ишлар комплекси;
лойиҳаолди ҳужжатлари — қабул қилинган параметрларга кўра лойиҳани амалга оширишнинг имконияти ва мақсадга мувофиқлигини, шунингдек унинг ҳаётийлигини асослаб берувчи ҳужжатлар йиғиндиси. Лойиҳаолди ҳужжатларига лойиҳанинг техник-иқтисодий асослаши (техник-иқтисодий ҳисоблаши), материаллар ва асбоб-ускуналар етказиб бериш, қурилиш-монтаж ишларини ва ишларнинг бошқа турларини бажариш юзасидан тендер ўтказиш учун танлов ҳужжатлари; лойиҳанинг якуний техник-иқтисодий асослаши ёки техник-иқтисодий ҳисоблаши, шунингдек молиявий таклифлар ва/ёки кредит ва инвестиция шартномалари (пул маблағлари жалб этилган тақдирда) киради;
лойиҳа ҳужжатлари — ишчи ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун зарур бўлган архитектура-шаҳарсозлик ечимлари ва техник ечимларни, қурилишнинг смета қийматини ўз ичига олувчи ҳужжатлар. Лойиҳа ҳужжатлари тасдиқланган техник-иқтисодий асослаш асосида ишлаб чиқилади;
дастлабки техник-иқтисодий асослаш ёки дастлабки техник-иқтисодий ҳисоблаш (кейинги ўринларда ДТИА ёки ДТИҲ деб аталади) — вариантларни кўриб чиқиш асосида лойиҳани оқилона жойлаштириш ва амалга оширишнинг энг самарали техник, ташкилий ва иқтисодий ечимини танлашни, умуман лойиҳанинг чекланган қийматини, шу жумладан, технологик асбоб-ускуналар қийматини асословчи, уни молиялаштиришнинг мумкин бўлган манбалари бўйича вариантларни ҳисобга олган ҳолда молиялаштиришга бўлган эҳтиёж ҳажмини белгиловчи ҳужжат;
якуний техник-иқтисодий асослаш ёки техник-иқтисодий ҳисоблаш (кейинги ўринларда ТИА (ТИҲ) деб аталади) — инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг танлов савдолари асосида ва лойиҳани молиялаштириш шартларини ҳисобга олган ҳолда аниқланган якуний, энг самарали техник, ташкилий ва молиявий-иқтисодий ечимларини белгиловчи лойиҳаолди ҳужжати;
ишчи лойиҳа — чекланган қиймат ва иш ҳужжатларига эга бўлган асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлар билан тасдиқланадиган қисмдан иборат ҳужжат;
халқаро молия ва иқтисодиёт институтлари (кейинги ўринларда ХМИИ деб аталади) — давлатлараро битимлар асосида ташкил этилган, Ўзбекистон Республикасида инвестиция лойиҳаларини молиялаштирувчи/биргаликда молиялаштирувчи институтлар;
хорижий ҳукумат молия ташкилотлари (кейинги ўринларда ХҲМТ деб аталади) — Ўзбекистон Республикасида инвестиция лойиҳаларини молиялаштирувчи/биргаликда молиялаштирувчи хорижий ҳукумат молия ташкилотлари;
бошқа тармоқлар — «Ўзбекистон Республикаси иқтисодий фаолияти турлари классификатори»га мувофиқ давлат бошқаруви тоифасига киритилган тармоқлар;
стратегик фойдали қазилмалар — қимматбаҳо, рангли ва нодир ер металлари, углеводородлар, кўмир, уран.
4. ДТИА (ДТИҲ)ни ишлаб чиқиш юзасидан топшириқлар таркиби (кейинги ўринларда топшириқ деб аталади) ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ белгиланади.
5. ДТИА (ДТИҲ)ни ишлаб чиқиш юзасидан топшириқ лойиҳа ташаббускори томонидан ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси ҳамда Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган ҳолда тегишли вазирлик (идора) раҳбари томонидан тасдиқланади.
II. Лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш тартиби
6. ДТИА (ДТИҲ) лойиҳа ташаббускори ёки унинг буюртмаси бўйича — лойиҳалаш ташкилоти ёки инжиниринг компанияси (танлов савдолари ғолиби) томонидан, ишланма юзасидан топшириқ асосида ишлаб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Тасдиқланган ДТИА (ДТИҲ) молиялаштиришга бўлган эҳтиёжни, лойиҳанинг чекланган қийматини белгилаш, танлов ҳужжатларини ишлаб чиқиш, танлов савдолари ўтказиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
8. ТИА/ТИҲ тасдиқланган ДТИА (ДТИҲ), олинган молиявий таклифлар ёки тузилган кредит ва инвестиция шартномалари, шунингдек ўтказилган танлов савдолари натижалари асосида ишлаб чиқилади.
Ишчи ҳужжатлар тасдиқланган ТИА(ТИҲ)нинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари асосида ишлаб чиқилади.
9. Лойиҳани амалга ошириш шартларига боғлиқ ҳолда инвестиция лойиҳаси ҳужжатлари қуйидагича изчилликда ишлаб чиқилади:
а) ДТИА — молиялаштириш манбалари ва шартларини келишиш/танлов ҳужжатлари — ТИА — ишчи ҳужжатлар;
б) ДТИҲ — молиялаштириш манбалари ва шартларини келишиш/танлов ҳужжатлари — ТИҲ — ишчи ҳужжатлар;
в) ишчи лойиҳа-танлов ҳужжатлари.
Ҳужжатларни ишлаб чиқиш вариантлари схемаси ушбу Низомга 2-иловада келтирилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Лойиҳани амалга ошириш вариантларини ва инвестиция лойиҳаси ҳужжатлари таркибини танлаш қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:
а) ТИАни (дастлабки ва якуний) ишлаб чиққан ҳолда — инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда, ушбу банднинг «б» ва «в» кичик бандларида назарда тутилган лойиҳалар бундан мустасно;
б) ТИҲни (дастлабки ва якуний) ишлаб чиққан ҳолда — «бошқа тармоқлар» объектлари ва якка тартибдаги лойиҳани ишлаб чиқишда ижтимоий соҳа объектлари бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда;
в) ИЛни ишлаб чиққан ҳолда — намунавий ва такрорий қўлланадиган лойиҳаларни қўлланган ҳолда қуриладиган «бошқа тармоқлар» ва ижтимоий соҳа объектлари бўйича (ушбу банднинг «б» кичик бандига тўғри келадиган ҳоллардан ташқари), шунингдек аҳоли пунктларининг бош режаларида назарда тутилган муҳандислик коммуникацияларини қуришда.
III. Инвестиция лойиҳаларининг ДТИА (ДТИҲ)ни ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби
11. Инвестиция лойиҳасининг ДТИА (ДТИҲ) ушбу Низомга 3-иловага биноан таркибга мувофиқ, зарурат бўлганда, асосий техник ва технологик ечимларни ишлаб чиқишга лойиҳалаш ташкилотлари ва инжиниринг компанияларини танлов асосида жалб этган ҳолда ишлаб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Инвестиция лойиҳасининг ДТИА (ДТИҲ) бўйича хулосаларни кўриб чиқиш ва тайёрлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
а) Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан — ДТИА (ДТИҲ) ҳамда тегишли вазирликлар ва лойиҳа ташаббускорлари бўлган идораларнинг — Шаҳарсозлик кодекси талабларига, норматив ҳужжатлар талабларига ва қабул қилинаётган қурилиш қийматининг қарор топган бозор конъюнктураси даражасига мувофиқлиги юзасидан тармоқ хулосаси тақдим этилган вақтдан бошлаб икки ҳафта муддатда;
б) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан — ДТИА (ДТИҲ) ва «Давархитектқурилиш» қўмитасининг қуйидагилар бўйича хулосаси тақдим этилган вақтдан бошлаб икки ҳафта муддатда:
ДТИА бўйича — иқтисодиётни барқарор, мутаносиб ривожлантиришни ишлаб чиқариш кучларини оқилона жойлаштиришни, таркибий қайта ўзгартиришларни, тармоқлараро кооперациялашни амалга оширишни, инвестиция сиёсатини рўёбга чиқаришни, ишлаётган қувватлардан фойдаланишни, шунингдек хом ашё ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар бозори конъюнктурасини таъминлаш нуқтаи назаридан лойиҳани амалга оширишнинг умумий иқтисодий мақсадга мувофиқлигини баҳолаш юзасидан;
ДТИҲ бўйича — ижтимоий аҳамиятини, ижтимоий соҳанинг алоҳида тармоқларини ва «бошқа тармоқлар»ни ривожлантириш бўйича Ҳукумат қарорларига мувофиқлигини ишлаб турган қувватлардан фойдаланишни ва уларни жойлаштиришни мақбуллаштиришни ҳисобга олган ҳолда баҳолаш юзасидан;
в) Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан — ДТИА (ДТИҲ) ҳамда «Давархитектқурилиш» қўмитасининг тавсия этилаётган маркетинг концепцияси, тайёр маҳсулотни сотиш истиқболлари асосида жаҳон бозори конъюнктураси, шунингдек тавсия этилаётган технологияга мувофиқ асбоб-ускуналарнинг техник даражаси ва нархларнинг чекланган параметрлари нуқтаи назаридан лойиҳани амалга ошириш имкониятини баҳолаш юзасидан хулосаси тақдим этилган вақтдан бошлаб икки ҳафта муддатда.
Ташаббускор томонидан талаб қилинаётган асбоб-ускуналар (технологик линия), шу жумладан якка тартибда тайёрланаётганларининг тўлиқ ва муфассал спецификациясини тақдим этиш мумкин бўлмаган тақдирда асбоб-ускуналарнинг техник даражаси ва нархларининг чекланган параметрлари Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан ТИА(ТИҲ)ни экспертизадан ўтказиш жараёнида баҳоланиши мумкин. Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт вазирлиги ўз ваколатлари доирасида ташаббускорга инвестиция лойиҳаларининг ДТИА (ДТИҲ)ни ишлаб чиқишда прогнозланаётган уч беш йиллик давр учун ички ва ташқи бозорлар маркетингини ишлаб чиқишни ташкил этишда кўмаклашадилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
г) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан — ДТИА (ДТИҲ) ва «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг қуйидагилар бўйича хулосалари тақдим этилган вақтдан бошлаб икки ҳафта муддатда:
ДТИА бўйича — лойиҳанинг молия-иқтисодий самарадорлигини ва қопланувчанлигини баҳолаш, лойиҳанинг мақбул параметрларига эришишни таъминлайдиган молиялаштиришга эҳтиёжни аниқлаш, шунингдек лойиҳани молиялаштиришнинг тавсия этилаётган вариантларини баҳолаш юзасидан;
ДТИҲ бўйича — лойиҳани амалга оширишнинг мумкин бўлган вариантини танлаш, молиялаштиришнинг тавсия этилаётган схемасининг мақбуллиги, лойиҳанинг мақбул параметрларига эришишни таъминлайдиган молиялаштиришга эҳтиёжини аниқлаш юзасидан;
д) хизмат кўрсатувчи банк томонидан — ДТИА (ДТИҲ) ва «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг лойиҳанинг иқтисодий самарадорлиги, лойиҳа ташаббускорларининг кредит тарихини ўрганиш, пул оқимлари таҳлили, таваккалчиликларни баҳолаш ва лойиҳанинг мақбул параметрларига эришишни таъминлайдиган молиялаштиришга эҳтиёжини аниқлаш юзасидан хулосалари тақдим этилган вақтдан бошлаб икки ҳафта муддатда. Молиялаштиришни бюджет маблағлари ҳисобига (бошқа манбалардан фойдаланмасдан) амалга ошириш назарда тутилаётган объектлар бўйича хизмат кўрсатувчи банкнинг эксперт хулосаси талаб қилинмайди.
Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг ижтимоий аҳамиятга эга бўлган объектлар, жалб этилаётган кредитларни тўлаш учун маблағлар дефицитини бюджет маблағлари ҳисобига узишни назарда тутадиган ДТИА (ДТИҲ) бўйича хулосаларида назарда тутилаётган бюджет маблағларининг мақсадга мувофиқлиги (мувофиқ эмаслиги) ҳамда ҳажмлари, шу жумладан солиқ имтиёзлари бериш тўғрисидаги хулосалар мавжуд бўлиши керак.
Ваколатли экспертиза органлари қайта ташкил этилган тақдирда хулоса ҳуқуқий ворис бўлган ташкилот томонидан берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Лойиҳа ташаббускори Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Ахборот-таҳлил департаментига ДТИА (ДТИҲ)ни ушбу Низомнинг 12-бандида кўрсатилган ваколатли экспертиза органларининг хулосаларини илова қилган ҳолда тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Ахборот-таҳлил департаменти тасдиқлаш учун ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича ДТИА (ДТИҲ)ни уч кун муддатда тайёрлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. ДТИА (ДТИҲ)ни тасдиқлаш тўғрисидаги ҳужжат лойиҳанинг номи, унинг ташаббускори, қурилишнинг чекланган қиймати (шу жумладан импорт технологик ва бошқа асбоб-ускуналарни сотиб олиш харажатлари), объектнинг ҳисоблаб чиқилган қувватини (ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг йиллик ҳажми ва номенкулатурасини), шунингдек иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларини, шу жумладан экспорт ҳажми тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. ДТИА (ДТИҲ) Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси раҳбари томонидан тасдиқланади.
Тасдиқланган ДТИА (ДТИҲ)нинг битта нусхаси лойиҳа ташаббускорига берилади, иккинчи нусхаси эса сақлаш учун Вазирлар Маҳкамасининг Умумий бўлимида қолади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Лойиҳанинг тасдиқланган ДТИА (ДТИҲ) параметрлари, шу жумладан харажатлар турлари бўйича молиялаштиришнинг чекланган лимитлари асосида лойиҳа ташаббускори томонидан, белгиланган тартибда:
а) молиялаштириш манбалари белгиланади ва келишилади;
б) пудратчиларни ва лойиҳа бўйича харид қилинадиган технологик — асбоб-ускуналарни етказиб берувчиларни аниқлаш учун танлов ҳужжатлари ишлаб чиқилади.
IV. Инвестиция лойиҳаларининг ТИА(ТИҲ)ни ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби
18. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси раҳбари томонидан тасдиқланган ДТИА (ДТИҲ), танлов савдолари натижасида танлаб олинган технологик ва бошқа асбоб-ускуналар бўйича таклифлар асосида, молиялаштиришнинг ишлаб чиқилган манбалари ва шартларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳа ташаббускори томонидан инвестиция лойиҳасининг ТИА(ТИҲ) ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ таркиб бўйича ишлаб чиқилади.
19. Лойиҳанинг ТИА(ТИҲ)ни экспертизадан ўтказиш у тақдим этилган вақтдан бошлаб икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва молиялаштирувчи банк, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан айни бир вақтда ушбу Низомнинг 12-бандида кўрсатилган ҳар қайси ваколатли экспертиза органларининг ваколатлари доирасида амалга оширилади.
20. Лойиҳа ташаббускори Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Ахборот-таҳлил департаментига ТИА(ТИҲ)ни киритади, унга:
Вазирлар Маҳкамасининг инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги қарори лойиҳасини;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шакл бўйича инвестиция лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий параметрларини;
кредитларни тўлашнинг прогноз жадвалларини (кредитлар марказлаштирилган манбалардан жалб этилган тақдирда);
ушбу Низомнинг 12-бандида кўрсатилган ваколатли экспертиза органлари хулосаларини икки нусхада илова қилади.
21. Лойиҳа ташаббускори амалга оширишда солиқ ва божхона имтиёзлари ёки бошқа преференциялар берилишини, Ўзбекистон Республикаси номидан ёки кафолати остида кредитлар, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари жалб этилишини назарда тутадиган лойиҳалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини тайёрлайди ва белгиланган тартибда киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Ахборот-таҳлил департаменти Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини кўриб чиқади ва Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартибига мувофиқ ҳужжатларни тасдиқлаш учун киритади.
Лойиҳанинг ТИА(ТИҲ)нинг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари лойиҳани амалга ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарорига илова сифатида тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Тасдиқланган ТИА(ТИҲ)нинг бир нусхаси лойиҳа ташаббускорига берилади, иккинчи нусхаси эса сақлаш учун Вазирлар Маҳкамасининг Умумий бўлимида қолади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
V. Енгил саноат корхоналарини қуриш, қайта ихтисослаштириш ва модернизация қилиш бўйича инвестиция лойиҳаларининг ТИА(ТИҲ)ни ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш хусусиятлари
24. Енгил саноат корхоналарини қуриш, қайта ихтисослаштириш ва модернизация қилиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда ташаббускор томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Енгил саноат корхоналарини қуриш, қайта ихтисослаштириш ва модернизация қилишга доир таклифларни кўриб чиқиш бўйича Идоралараро экспертлар кенгаши (кейинги ўринларда Экспертлар кенгаши деб аталади) хулосаси асосида лойиҳанинг ТИАсини (ДТИАни ишлаб чиқмасдан) тайёрлайди.
Енгил саноат корхоналарини қуриш, қайта ихтисослаштириш ва модернизация қилиш бўйича лойиҳаларнинг ТИАсини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш ушбу Низомнинг IV бўлимига мувофиқ амалга оширилади.
25. Енгил саноат корхоналарини қуриш, қайта ихтисослаштириш ва модернизация қилишни назарда тутувчи лойиҳаларнинг ТИАси, лойиҳани молиялаштириш манбалари ва қийматидан қатъи назар:
Экспертлар кенгаши томонидан тасдиқланадиган енгил саноат корхоналарини қуриш, қайта ихтисослаштириш ва модернизация қилиш лойиҳаларини танлаб олиш бўйича мезонлар асосида ишлаб чиқилади;
у «Ўзбекенгилсаноат» ДАКда лойиҳа бўйича қабул қилинган технологик ечимни (фойдаланиладиган технологиялар даражасини, технологик жараён асбоб-ускуналарининг тавсия этилаётган занжири комплекслилигини, юқори сифатли ва кенг ассортиментли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш имкониятини, халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизими мавжудлигини, хом ашё базаси билан таъминланганлигини, шунингдек умуман тармоқ бўйича лойиҳани амалга оширишнинг комплекслилигини) баҳолаш юзасидан экспертизадан ўтказилгандан кейин ушбу Низомнинг 12-бандида кўрсатилган ваколатли экспертиза органларига (марказлаштирилган манбалар ҳисобига молиялаштирилган (биргаликда молиялаштирилган) ҳолларда — Молия вазирлигига) киритилади;
ушбу Низомнинг 12-бандида кўрсатилган ваколатли экспертиза органлари хулосалари олингандан кейин ташаббускор томонидан Экспертлар кенгашига киритилади.
Лойиҳа Экспертлар кенгаши томонидан маъқуллангандан кейин ТИА ушбу Низомнинг IV бўлимида белгиланган тартибда тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
VI. ХМИИ ва ХҲМТ қарз маблағларини жалб этган ҳолда амалга ошириладиган лойиҳаларни тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби
26. ХМИИ ва ХҲМТ қарз маблағлари жалб этилган ҳолда рўёбга чиқариладиган лойиҳаларни кўриб чиқиш ва тайёрлаш икки босқичда амалга оширилади.
27. Биринчи босқичда лойиҳа ташаббускорлари «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига ХМИИ/ХҲМТнинг баҳолашдан олдинги миссиялари ҳисоботлари асосида тайёрланган, лойиҳа қийматининг дастлабки баҳосини ва жалб этиладиган қарз маблағлар миқдорини ўз ичига олувчи лойиҳани амалга ошириш зарурлиги тўғрисида таклифлар киритадилар.
Таклифларни экспертизадан ўтказиш ушбу Низомнинг 12-банди талабларига мувофиқ ҳар қайси ваколатли экспертиза органининг ўз ваколатлари доирасида айни бир вақтда у тақдим қилинган вақтдан бошлаб икки ҳафта муддатда амалга оширилади.
Экспертиза органлари хулосалари олингандан кейин, лойиҳа ташаббускорлари илтимосига биноан, Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан сўровнома тайёрлайди ва уни ХМИИ/ХҲМТга юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ХМИИ/ХҲМТнинг лойиҳани молиялаштириш/биргаликда молиялаштириш юзасидан розилиги олинган тақдирда уларнинг баҳолаш комиссиялари ҳисоботлари асосида Ўзбекистон Республикаси билан ХМИИ/ХҲМТ ўртасида ўзаро англашув тўғрисидаги меморандум белгиланган тартибда имзоланади.
28. Иккинчи босқичда лойиҳа ташаббускори ХМИИ/ХҲМТнинг баҳолаш миссияси ҳисоботи асосида ТИАни ишлаб чиқади ва айни бир вақтда кўриб чиқиш учун уни ушбу Низомнинг 12-бандида кўрсатилган ваколатли экспертиза органларига тақдим этади.
Экспертиза органлари хулосалари олингандан кейин ТИА ушбу Низомнинг IV бўлимига мувофиқ тасдиқланади.
ТИА(ТИҲ) тасдиқлангандан кейин Ўзбекистон Республикаси билан ХМИИ/ХҲМТ ўртасида қарз битими имзоланади.
29. Қарз битими имзолангандан кейин унинг доирасида танлов (тендер) савдолари ўтказилиши назарда тутиладиган лойиҳа ташаббускори тендер ҳужжатларини ишлаб чиқади ва танлов (тендер) савдолари бюджетини белгилайди ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан келишиб олади.
VII. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари иштирокида амалга ошириладиган лойиҳаларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш хусусиятлари
30. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағлари ҳисобига молиялаштиришга/биргаликда молиялаштиришга тавсия этилаётган инвестиция лойиҳасининг ДТИА (ДТИҲ) ва ТИА(ТИҲ) ушбу бўлимда баён қилинган талабларни ҳисобга олган ҳолда мазкур Низомга мувофиқ ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
31. Жамғарма маблағлари ҳисобига молиялаштиришга/биргаликда молиялаштиришга тавсия этилаётган инвестиция лойиҳасининг ДТИА (ДТИҲ) «Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институти томонидан ишлаб чиқилади ва келишилади ҳамда «Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институти Илмий-техника кенгашининг тегишли хулосаси мавжуд бўлган тақдирда лойиҳа ташаббускори томонидан ушбу Низомнинг 12-бандида кўрсатилган ваколатли экспертиза органларига киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. ДТИА (ДТИҲ) тасдиқлангандан кейин лойиҳа ташаббускори молиялаштириш масаласини кўриб чиқиш учун ДТИА (ДТИҲ)ни Жамғарманинг ижро этувчи дирекциясига ва қайта молиялаштирувчи тижорат банкига киритади.
33. Қайта молиялаштирувчи банк тасдиқланган ДТИА (ДТИҲ) тақдим этилган вақтдан бошлаб бир ҳафта муддатда иқтисодий самарадорлик, пул оқимлари таҳлили, лойиҳани амалга ошириш учун ташаббускорнинг молиявий жиҳатдан қодирлиги, лойиҳанинг таваккалчиликларини ва ҳаётийлигини баҳолаш, таклиф этилаётган молиялаштириш схемасининг мақбуллиги ва кредит бериш имконияти юзасидан хулоса тақдим этади.
34. Қайта молиялаштирувчи банкнинг хулосаси мавжуд бўлган тақдирда ДТИА (ДТИҲ) тақдим этилган вақтдан бошлаб икки ҳафта муддатда, Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси ташаббускорга лойиҳани ва Иқтисодиёт вазирлигига унинг ваколатига киритилган масалалар юзасидан эксперт хулосасини тақдим этади.
35. Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси хулосаси мавжуд бўлган тақдирда Иқтисодиёт вазирлиги лойиҳанинг ДТИА (ДТИҲ)ни лойиҳани Жамғарма маблағлари ҳисобига молиялаштирган (биргаликда молиялаштирган) ҳолда амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан кўриб чиқиш учун Жамғарма бошқарув кенгашининг навбатдаги мажлисига киритади.
36. Жамғарма бошқарув кенгашининг лойиҳани молиялаштириш (биргаликда молиялаштириш), лойиҳанинг тасдиқланган ДТИА (ДТИҲ), Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан келишув бўйича белгиланган тартибда ўтказилган тендер савдолари натижалари (технологик асбоб-ускуналарни етказиб бериш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш юзасидан розилик берилган контрактлар), молиявий таклифлар ёки розилик берилган қарз битимлари тўғрисидаги (кредитлар, шунингдек бошқа манбалардан жалб этилган тақдирда) қарори асосида «Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институти томонидан инвестиция лойиҳасининг ТИА(ТИҲ) ишлаб чиқилади ва келишилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
37. Ваколатли экспертиза органларининг хулосалари мавжуд бўлган тақдирда Жамғарма маблағлари ҳисобига молиялаштиришга/биргаликда молиялаштиришга тавсия этилаётган лойиҳанинг ТИА(ТИҲ) ташаббускор томонидан Жамғарманинг ижро этувчи дирекциясига киритилади.
Лойиҳанинг ТИА(ТИҲ) қайта молиялаштирувчи банк томонидан ТИА(ТИҲ) бўйича хулосалар бериш билан айни бир вақтда маъқулланган тақдирда қайта молиялаштирувчи банк Жамғарманинг ижро этувчи дирекциясига кредит олиш юзасидан белгиланган шакл бўйича буюртманома киритади.
38. ТИА(ТИҲ) киритилган вақтдан бошлаб икки ҳафта муддатда Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси лойиҳа ташаббускорига ва Иқтисодиёт вазирлигига унинг ваколатига киритилган масалалар бўйича эксперт хулосасини тақдим этади.
39. Иқтисодиёт вазирлиги лойиҳанинг ТИА(ТИҲ)ни Жамғарма маблағлари ҳисобига молиялаштирган (биргаликда молиялаштирган) ҳолда лойиҳани амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлигини кўриб чиқиш учун Жамғарма бошқарув кенгашининг навбатдаги мажлисига киритади.
40. Жамғарма бошқарув кенгашининг лойиҳани Жамғарма маблағлари ҳисобига молиялаштирган (биргаликда молиялаштирган) ҳолда амалга ошириш тўғрисидаги қарори асосида лойиҳа ташаббускори лойиҳанинг ТИА(ТИҲ)ни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.
41. Вазирлар Маҳкамаси лойиҳанинг ТИА(ТИҲ) бўйича тасдиқлашга тайёрланган материалларни кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси хизмати билан келишиш учун белгиланган тартибда киритади.
Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

«ТАСДИҚЛАЙМАН»
‎Вазирлик, идора раҳбари
‎_____________________
‎_____________________
‎20__ й. «___» _________ ‎

«КЕЛИШИЛГАН»
‎Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси
___‎__________ 20__ й.
‎«___» _______________ ‎

«КЕЛИШИЛГАН»
‎Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
‎____________ 20__ й.
‎«___» ______________ ‎

‎‎

‎Лойиҳанинг дастлабки техник-иқтисодий асослаши/ дастлабки техник-иқтисодий ҳисоблашини (ДТИА/ДТИҲ) ишлаб чиқиш учун
‎ТОПШИРИҚ

‎‎_________________________________________________

(‎‎лойиҳанинг номи)

Т/Р‎ Асосий маълумотлар ва талаблар номи ‎ Асосий маълумотлар ва талаблар мазмуни‎
1.‎ Буюртмачи ‎
2.‎ ДТИА/ДТИҲни ишлаб чиқиш учун асослар‎
3.‎ Қурилиш тури‎
4.‎ Буюртмачи реквизитлари‎
5.‎ Лойиҳалаш босқичи
6.‎ Лойиҳа ташкилоти — бош лойиҳачи номи
7.‎ Корхонанинг лойиҳадаги қуввати
8.‎ Лойиҳалаштирилаётган корхона таркиби
9.‎ Технологик жараён ва асбоб-ускуналарга асосий талаблар‎
10.‎ Корхонанинг иш режими‎
11.‎ Ишлаб чиқариш кооперацияси Корхонанинг инфратузилмаси ‎
12.‎ Ташқи транспорт алоқаси ва таъминот схемаси‎
13.‎ Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш талаблари‎
14.‎ Ҳудудларни рекультивация қилиш ва ободонлаштириш‎
15.‎ Қурилишнинг белгиланган муддатлари (йил)‎
16.‎ Комплексларни ишга тушириш навбатини ажратиш зарурияти‎
17.‎ Муҳандислик қидирув ишларига талаблар‎
18.‎ Қурилишнинг алоҳида шартлари‎
19.‎ Лойиҳалаштиришнинг алоҳида шартлари‎
20.‎ Ҳисоб-китобларнинг (камида иккита) вариантлари‎

‎Лойиҳа ташаббускори‎

‎20__ й. «___» __________ _____________‎
Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш схемаси
Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Дастлабки техник-иқтисодий асослаш (ДТИА)нинг намунавий таркиби
1. Лойиҳанинг мақсади.
2. Объектнинг тавсифи — ишлаб чиқариш ва транспорт инфратузилмасининг мавжудлиги ва улардан фойдаланиш имкониятлари, ишчи кучлари мавжудлиги, ижара қиймати, ишлаб чиқариш бинолари ва ёрдамчи биноларни сотиб олиш ёки уларни янгидан қуриш имконияти ва бошқалар.
3. Шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ҳолда, корхона (иншоот)ни жойлаштириш райони ва пунктини танлашнинг асосланиши.
4. Архитектура-қурилиш ва ҳажмий-режалаштиришнинг принципиал ечимлари ва уларнинг асосий кўрсаткичлари.
5. Қуриш ва ишлатишда зарарли ташланмалар ва оқова сувларнинг тавсифи ва ҳажми, атроф муҳитни ифлослантиришнинг олдини олиш тадбирлари.
6. Объектни муҳандислик жиҳатидан таъминлаш ва жиҳозлаш (сув билан таъминлаш, канализация, иссиқлик, газ, электр энергияси билан таъминлаш, иситиш, шамоллатиш ва ҳаво ҳароратини мақбуллаштириш) бўйича принципиал ечимлар.
7. Технологиянинг тавсифи ва технология асбоб-ускуналари вариантларининг асосий кўрсаткичлари (қуввати, энергетика ва моддий ресурслар истеъмоли ва бошқалар).
8. Маркетинг тадқиқотлари натижалари, улар:
ташқи ва ички бозорлар конъюнктурасини ўрганишга асосланган тайёр маҳсулотни ички бозорда сотиш, шунингдек экспорт қилиш имкониятларини;
потенциал истеъмолчилар томонидан тўлашга қодир талаб ва рақобатчилар томонидан таклиф ўрганилганлигини;
маҳсулотнинг сифат ва нарх кўрсаткичлари бўйича рақобатбардошлигини таъминлаш чора-тадбирларининг мавжудлигини;
лойиҳанинг энг аввало арзон нархдаги, талаб қилинадиган миқдор ва сифатдаги маҳаллий хом ашё ва бошқа моддий ресурслар билан таъминланганлигини;
асбоб-ускуналарга қўйиладиган асосий талабларни, табиий-иқлим, ишлаб чиқариш омиллари ва бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда ватанимиз технологияларини ва хорижий технологияларни қиёслаш таҳлилига асосланган самарали ишлаб чиқариш технологияси, принципиал техник ечимлар танланганлигини;
таклиф этилаётган ишлаб чиқаришнинг мақбул ҳажмини;
лойиҳани амалга ошириш, шу жумладан унинг инвестиция фазаси муддатларини тасдиқлаши керак.
9. Лойиҳа ташаббускорининг молиявий аҳволи ва унинг лойиҳани амалга ошириш бўйича имкониятлари таҳлили.
10. Лойиҳа ташаббускорининг техник ва молиявий имкониятларига асосланган лойиҳани амалга оширишнинг дастлабки схемаси, лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўладиган ресурсларнинг мавжудлиги ва қиймати (шу жумладан ЭМВда).
11. Танланган вариант асосида қурилишнинг чекланган қиймати, шу жумладан инжиниринг кузатувига, ДТИАни ва лойиҳанинг якуний техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқишга, технология асбоб-ускуналарига, ер участкаси ажратишга, бинолар ва иншоотлар қурилишига харажатлар, шунингдек айланма капиталнинг, жалб этиладиган кредитлар бўйича молиявий чиқимлар ва бошқаларнинг ЭМВ ва миллий валютадаги қиймати.
12. Харажатлар бўйича молиявий ресурсларга эҳтиёжнинг ҳисоб-китоблар вариантлари асосида, шу жумладан жалб қилинаётган маблағлар ва уларнинг лойиҳани самарали амалга оширишни таъминлаш имконини берадиган жалб қилиш шартларини аниқлаш.
13. Лойиҳа таваккалчиликларининг таҳлили.
14. Нақд пул оқимлари дисконтини ҳисобга олган ҳолда, барча инвестициялар базасида ҳисоблаб чиқилган лойиҳанинг ЭМВдаги молиявий-иқтисодий самарадорлигининг, ўзини ўзи қоплаши муддатининг, назарда тутилган кредитларни қайтаришнинг ҳисоб-китоблари.
Дастлабки техник-иқтисодий ҳисоблаш (ДТИҲ)нинг намунавий таркиби
1. Лойиҳанинг мақсади.
2. Объектнинг тавсифи — ишлаб чиқариш ва транспорт инфратузилмасининг мавжудлиги ва улардан фойдаланиш имкониятлари, ишчи кучлари мавжудлиги, ижара қиймати, ишлаб чиқариш бинолари ва ёрдамчи биноларни сотиб олиш ёки уларни янгидан қуриш имконияти ва бошқалар.
3. Шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ҳолда, корхона (иншоот)ни жойлаштириш райони ва пунктини танлашнинг асосланиши.
4. Архитектура-қурилиш ва ҳажмий-режалаштиришнинг принципиал ечимлари ва уларнинг асосий кўрсаткичлари.
5. Қуриш ва ишлатишда зарарли ташланмалар ва оқова сувларнинг тавсифи ва ҳажми, атроф муҳитни ифлослантиришнинг олдини олиш тадбирлари.
6. Объектни муҳандислик жиҳатидан таъминотлаш ва жиҳозлаш (сув билан таъминлаш, канализация, иссиқлик, газ, электр энергияси билан таъминлаш, иситиш, шамоллатиш ва ҳаво ҳароратини мақбуллаштириш) бўйича принципиал ечимлар.
7. Технологиянинг тавсифи ва технология асбоб-ускуналари вариантларининг асосий кўрсаткичлари (қуввати, энергетика ва моддий ресурслар истеъмоли ва бошқалар).
8. Лойиҳа ташаббускорининг техник ва молиявий имкониятларига асосланган лойиҳани амалга оширишнинг дастлабки схемаси, лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўладиган ресурсларнинг мавжудлиги ва қиймати (шу жумладан ЭМВда).
9. Танланган вариант асосида қурилишнинг чекланган қиймати, шу жумладан инжиниринг кузатувига, ДТИҲни ва лойиҳанинг якуний техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқишга, технология асбоб-ускуналарига, ер участкаси ажратишга, бинолар ва иншоотлар қурилишига харажатлар, шунингдек айланма капиталнинг, мўлжалланадиган жалб этиладиган кредитлар бўйича молиявий чиқимлар ва бошқаларнинг ЭМВ ва миллий валютадаги қиймати.
10. Харажатлар бўйича молиявий ресурсларга эҳтиёжнинг ҳисоб-китоблар вариантлари асосида, шу жумладан жалб қилинаётган маблағлар ва уларнинг лойиҳани самарали амалга оширишни таъминлаш имконини берадиган жалб қилиш шартларини аниқлаш.
Изоҳ. Ишлаб турган ва янгидан фойдаланишга топшириладиган ижтимоий соҳа муассасаларини жиҳозлаш учун жалб қилинадиган хорижий кредитлар ҳисобига асбоб-ускуналар харид қилишда ДТИА (ДТИҲ) тузилмайди.
Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

«Келишилган»
‎Ўзбекистон Республикаси
‎Вазирлар Маҳкамаси Комплекси раҳбари
‎200 йил «____»____________ ‎

‎‎«___________________________________________________» лойиҳаси‎

(‎‎лойиҳанинг номи)‎

Инвестиция лойиҳасининг ДТИАси‎

(лойиҳанинг номи)‎

1. Инвестиция лойиҳасининг дастлабки техник-иқтисодий асосланиши қуйидаги ваколатли экспертиза органларида белгиланган тартибда экспертизадан ўтди:
Ваколатли экспертиза органлари‎ Хулоса натижаси (тавсия этилди/рад этилди)
Иқтисодиёт вазирлиги ‎
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ‎
«Давархитектқурилиш» қўмитаси‎
Молия вазирлиги‎
Ваколатли банк (банклар) ‎

2. «________________________________________________» инвестиция

(лойиҳанинг номи‎)

лойиҳасининг ДТИАдаги асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлар:‎
Т/р‎‏ Кўрсаткичлар номи‎‏ Ўлчов бирлиги‎‏ Ҳаммаси‎‏ ‎‎Молиялаштиришнинг назарда тутилган манбалари
ўз маблағлари‎ жалб қилинган маблағлар‎
1.‎ Лойиҳанинг чекланган қиймати*‎ минг АҚШ доллари, млн сўм ‎
2.‎ Капитал қўйилмаларнинг чекланган суммаси, жами‎
Шу жумладан:
‎машина ва асбоб-ускуналар
‎ЭМВда
‎миллий валютада ‎


‎минг АҚШ долларига эквивалент
‎‎минг АҚШ доллари‎
қурилиш-монтаж ишлари‎ минг АҚШ долларига эквивалент‎
инвестиция давридаги молиявий харажатлар‎ минг АҚШ долларига эквивалент‎
дастлабки айланма капитал
‎ЭМВда ‎
‎миллий валютада‎

‎минг АҚШ доллари
‎минг АҚШ долларига эквивалент‎‎
бошқа харажатлар
‎ЭМВда
‎миллий валютада‎

‎минг АҚШ доллари
‎минг АҚШ долларига эквивалент‎
3.‎ Мавжуд асосий фондлар қиймати‎ минг АҚШ долларига эквивалент‎
4.‎ Корхонанинг қуввати, шу жумладан:
‎— ишлаб чиқариладиган маҳсулот ҳажми ‎
‎— мўлжалланаётган экспорт ҳажми
Тегишли бирликларда
5.‎ Иш билан таъминланадиганларнинг мўлжалланаётган сони ‎ киши
6.‎ Лойиҳанинг ҳисобланган ўзини қоплаш муддати** йил
7.‎ Инвестиция даврининг давомийлиги ‎ ой
* Лойиҳани амалга оширишга жалб қилинадиган мавжуд асосий фондлар қиймати билан бирга.
** Ушбу бандлар ДТИҲни тасдиқлашда тўлдирилмайди.
Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Инвестиция лойиҳасини техник-иқтисодий асослаш (ТИА)нинг намунавий таркиби
1. Лойиҳанинг мақсади (резюме).
2. Лойиҳанинг буюртмачиси:
2.1. Реквизитлар, мақоми, таркиби;
2.2. Бозордаги аҳвол, мавжуд амалий алоқалар ва амалий нуфуз;
2.3. Мавжуд ва прогноз қилинаётган салоҳият;
2.4. Иқтисодий ва молиявий кўрсаткичлар.
3. Лойиҳа стратегияси (лойиҳани яратиш тарихи ва шарт-шароитлари).
4. Маркетинг бозори ва концепцияси:
4.1. Талаб ва таклиф;
4.1.1. Бозор тузилмаси ва тавсифи. Маҳсулот тавсифи, унинг бозорда рақобатга бардошлилиги;
4.1.2. Тармоқнинг мавжуд салоҳияти, рақобатчи корхоналар, тармоқни ривожлантириш истиқболлари ва муаммоларини баҳолаш, ҳудудий жойлаштириш, маҳсулот сифати;
4.1.3. Тармоқнинг миллий иқтисодиётдаги роли, унинг устуворликлари ва мақсадлари;
4.1.4. Мавжуд талаб, унинг ўсишини прогноз қилувчи асосий омиллар ва кўрсаткичлар;
4.1.5. Импорт ва унинг келгусидаги тенденциялари, ҳажми ва нархлари;
4.2. Маркетинг концепцияси, сотиш прогнози;
4.2.1. Бозорларнинг жойлашган жойи, бозор сегментацияси;
4.2.2. Мавжуд потенциал маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчилар томонидан кутилаётган рақобат;
4.2.3. Сотиш дастури, сотишни ташкил этиш;
4.3. Фойдаланиладиган савдо маркалари ва маҳсулотнинг патент тозалиги;
4.4. Маркетинг харажатларини баҳолаш.
5. Моддий ресурслар:
5.1. Хом ашё, материаллар, компонентлар таснифи;
5.1.1. Хом ашё базасининг мавжудлиги, хом ашёнинг қидириб топилган захиралари;
5.1.2. Хом ашё сифатига ва уни тайёрлаш усулларига қўйиладиган талаблар, маҳаллий хом ашёнинг технологиялар талабларига мувофиқлиги;
5.2. Лойиҳа бўйича эҳтиёж, материаллар ва компонентларнинг мавжудлиги ва улар билан таъминлаш, уларнинг таснифи, етказиб бериш дастури;
5.3. Энергия ресурслари билан таъминлаш;
5.4. Бўлим бўйича харажатларни баҳолаш.
6. Объектнинг жойлашган жойи:
6.1. Танланган участканинг тавсифи;
6.1.1. Хом ашё бозорларидан узоқлик ва тайёр маҳсулотни сотиш, транспорт коммуникациялари;
6.1.2. Ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани баҳолаш;
6.1.3. Минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш хусусиятларини ҳисобга олиш, афзаллик ва чеклашлар;
6.1.4. Экология, атроф муҳитга таъсир (умумий ахборот);
6.2. Асосий позициялар бўйича участкани танлашни асослаш;
6.3. Бўлим бўйича харажатларни баҳолаш.
7. Лойиҳалаштириш ва технология:
7.1. Йиллар бўйича ўзлаштирган ҳолда ишлаб чиқариш қуввати;
7.2. Технология ва асбоб-ускуналар;
7.2.1. Технология ва асбоб-ускуналарни, технологик жараён схемаларини танлашни асослаш, афзалликлар ва камчиликлар, асбоб-ускуналарнинг ишончлилиги ва етказиб берувчининг кафолати;
7.2.2. Технологиянинг атроф муҳитга таъсири;
7.2.3. Асбоб-ускуналарни жойлаштириш схемаси:
ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари;
ёрдамчи асбоб-ускуналар;
сервис асбоб-ускуналари;
эҳтиёт қисмлар, анжомлар;
7.2.4. «Ноу-хау»ни бериш шартлари, ходимларни ўқитиш;
7.2.5. Маҳсулотларнинг халқаро стандартларга мувофиқлиги. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг 9000 ИСО серияси талабларига мувофиқлигини таъминлаш тадбирлари ҳамда уларни амалга ошириш харажатлари;
7.2.6. Маҳаллийлаштириш истиқболлари (республика ҳудудида бутловчи буюмлар ва компонентларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш имкониятлари);
7.3. Қурилиш;
7.3.1. Вазиятли режа;
7.3.2. Бош режа схемаси, бинолар ва корпусларнинг жойлашиши;
7.3.3. Принципиал ҳажмли-режалаштириш ва конструктив ечимлар, уларнинг параметрлари, алоҳида талаблар;
7.3.4. Участкани тайёрлаш ва ўзлаштириш;
7.3.5. Муҳандислик коммуникациялари;
7.3.6. Қурилиш-монтаж ишларининг пул ифодасидаги ҳажми;
7.4. Тугалланмаган қурилишни ҳисобга олган ҳолда харажатларни баҳолаш.
8. Ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва қўшимча харажатлар:
8.1. Корхонанинг ташкилий тузилмаси;
8.2. Қўшимча харажатлар (умумзавод, маъмурий харажатлар);
8.3. Бўлим бўйича харажатларни баҳолаш.
9. Меҳнат ресурслари:
9.1. Меҳнат ресурсларига эҳтиёж ва уларнинг мавжудлиги;
9.2. Кадрларга қўйиладиган талаблар, уларни ўқитиш зарурияти ва ўқитишни ташкил этиш;
9.3. Бўлим бўйича харажатларни баҳолаш.
10. Лойиҳани амалга ошириш схемалари:
10.1. Лойиҳани амалга ошириш босқичлари;
10.2. Лойиҳани амалга ошириш жадвали;
10.3. Лойиҳани амалга ошириш бюджети.
11. Лойиҳани амалга ошириш вариантларини молиявий баҳолаш:
11.1. Тўлиқ инвестиция харажатлари;
11.2. Лойиҳани молиялаштириш: молиялаштириш механизми ва манбалари;
11.3. Сотилган маҳсулотларга тўлиқ чиқимлар;
11.4. Қарзга олинган маблағларнинг (улардан фойдаланилган тақдирда) қопланишини ва ўз вақтида қайтарилишини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий самарадорликни баҳолаш, валютанинг қопланиши;
11.4.1. Лойиҳанинг асосий таваккалчиликларга сезгирлиги;
11.4.2. Соф жорий қиймат кўрсаткичлари ва капитал қўйилмаларнинг ички қайтарилувчанлиги нормалари;
11.5. Молиявий натижаларнинг мамлакат иқтисодиётига таъсирини баҳолаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Хулосалар:
12.1. Лойиҳанинг асосий афзалликлари ва камчиликлари;
12.2. Қабул қилинган вариантнинг муқобил вариантлардан афзалликлари;
12.3. Ноаниқлик таваккалчиликлари ва жиҳатлари;
12.4. Лойиҳани амалга ошириш имкониятини баҳолаш.
13. «А» илова:
«А» иловада миллий ва хорижий валюта харажатини алоҳида акс эттирган ҳолда эркин шаклда молиявий ва иқтисодий кўрсаткичлар схемалари, шу жумладан қуйидагилар мавжуд бўлиши керак:
13.1. Асосий капиталга инвестициялар;
13.2. Ишлаб чиқаришдан олдинги харажатлар;
13.3. Сотилган маҳсулотларга чиқимлар;
13.4. Соф айланма капиталга эҳтиёж;
13.5. Молиялаштириш манбалари ва режаси;
13.6. Қарзга олинган маблағлардан фойдаланиш ва уларни қайтариш;
13.7. Солиқ солишнинг амалдаги тизимини ва мажбурий тўловларни ҳисобга олган ҳолда мавжуд маблағлар (аниқ пуллар) оқими;
13.8. Мавжуд маблағларнинг дисконтланган оқими;
13.9. Дисконт фойда;
13.10. Фойда ва зарарлар прогнози;
13.11. Прогноз қилинаётган баланс.
14. «Б» илова:
«Б» иловада тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари, шу жумладан қуйидагилар мавжуд бўлиши керак:
14.1. Юридик ҳужжатлар:
корхона устави ва таъсис шартномаси;
ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи лицензия, агар фаолият тури махсус лицензиялар талаб қилинадиган фаолиятнинг алоҳида турлари рўйхатига кирса;
раҳбарлар, асосий менежерлар, директорлар кенгаши, корхона аниқ мулкдорларининг қисқача биографик маълумотлари;
14.2. Контракт ҳужжатлари:
асбоб-ускуналар етказиб бериш ёки объектни фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш юзасидан контракт;
қурилиш пудрати ва қурилишни моддий таъминлаш шартномаси;
хом ашё, бутловчи буюмлар етказиб бериш ва тайёр маҳсулотларни харид қилиш шартномаси (мўлжаллар протоколи);
лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ бўлган бошқа шартномалар;
14.3. Смета ҳужжатлари ва молиявий ҳужжатлар:
қурилишнинг смета ҳужжатлари;
корхона (қарз олувчи, инвесторлар, кафиллар, лойиҳа бўйича гарантлар)нинг охирги уч йил учун солиқ инспекцияси томонидан тасдиқланган тўлиқ бухгалтерия (ҳар чораклик) ҳисоботлари;
бошқа банклардаги ҳисоб рақамлари, қарз маблағлари ва уларни қайтариш шартлари тўғрисидаги маълумотнома;
хорижий шериклар (муассислар) тўғрисидаги маълумотлар – охирги икки йил учун халқаро стандартлар бўйича (таниқли аудиторлик компанияси томонидан тасдиқланган) йиллик ҳисобот;
14.4. Эксперт ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар:
танланган технология ва технология асбоб-ускуналари бўйича идорадан ташқари экспертиза («Давархитектқурилиш» қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси), мустақил консалтинг ташкилотининг хулосалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
сотиб олинадиган асбоб-ускуналарнинг техник паспортлари ва уларнинг танлов асосида танланишини тасдиқловчи ҳужжатлар;
кадастр (гаровга бериладиган ер ҳамда бино ва иншоотлар кадастри) ва мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар;
асосий ишлаб чиқариш биноларининг технология асбоб-ускуналари жойлаштирилган ҳолдаги схемаси;
14.5. Тайёр маҳсулотни сотиш ва хом ашё, материаллар харид қилиш маркетинг тадқиқотлари бўйича ҳужжатлар.
15. Техник-иқтисодий ҳисоблашни ишлаб чиқишда техник-иқтисодий асослашлар таркибидан қуйидаги бандлар ва кичик бандлар чиқариб ташланиши керак: 2.2, 2.3, 2.4, 4 (кичик бандлар билан), 5.1 (кичик бандлар билан), 5.2, 6.1.1, 6.1.2, 7.1, 7.2 (кичик бандлар билан), 8 (кичик бандлар билан), 11.3, 11.5, 12.3, 13.2, 13.3, 13.4, 13.9, 13.10, 13.11, 14 («Б» илова).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Лойиҳани техник-иқтисодий асослашнинг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари
Т/р‎‏ Кўрсаткичлар номи‎‏ Ўлчов бирлиги‎‏ Ҳаммаси‎‏ Шу жумладан:‎‎
бюджет‎ кредитлар, шу жумладан хорижий қарзлар, ХМИИ қарзлари ҳам шу жумлага киради‎ марказлаштирилмаган маблағлар (ўз маблағлари)‎
1.‎ Лойиҳанинг умумий қиймати ‎ минг АҚШ доллари‎
2.‎ Капитал қўйилмалар суммаси, ҳаммаси‎ минг АҚШ доллари‎
Шу жумладан:
‎машиналар ва асбоб-ускуналар
‎ЭМВда
‎миллий валютада‎

‎минг АҚШ доллари
‎минг АҚШ доллари эквиваленти ‎
қурилиш-монтаж ишлари‎ минг АҚШ доллари эквиваленти‎
инвестиция давридаги молиявий чиқимлар‎ АҚШ доллари эквиваленти ‎‎
дастлабки айланма капитал
‎ЭМВда
‎миллий валютада ‎

‎минг АҚШ доллари
‎минг АҚШ доллари эквиваленти ‎
бошқа харажатлар
‎ЭМВда
‎миллий валютада ‎

‎минг АҚШ доллари
‎минг АҚШ доллари эквиваленти ‎
3.‎ Мавжуд асосий фондлар қиймати ‎ минг АҚШ доллари эквиваленти‎
4.‎ Корхона қуввати, шу жумладан:
‎йиллик маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми
‎мўлжалланаётган йиллик экспорт ҳажми‎

‎‎Тегишли бирликларда

5.‎ Иш билан таъминланаётганларнинг мўлжалланаётган сони ‎

киши

6.‎ Лойиҳанинг ҳисобланган ўзини қоплаши муддати*

‎‎йил

7.‎ Инвестиция даври муддати ‎

‎‎ой

8.‎ Яратилаётган ишлаб чиқариш фондлари қиймати ‎

‎‎минг доллар (эквивалентда)

9.‎ Кредитни ва бошқа қарзга олинган маблағларни қайтариш муддати ‎

‎‎йил

шу жумладан валюта маблағларини қайтариш муддати‎

‎‎йил

* ТИҲни тасдиқлашда тўлдирилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг
2007 йил 7 июндаги 110-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Инвестиция лойиҳаларини тасдиқлаш ва амалга ошириш мониторинги механизмларини такомиллаштириш, мурувват ёрдами юкларини ва техник кўмаклашиш маблағларини ҳисобга олиш ва назорат қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 15 ноябрдаги 251-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбоши ва қарорга 1-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 11-сон, 61-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 ноябрдаги 251-сон қарори билан тасдиқланган Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2006 йил 11 августдаги 170-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 8-сон, 62-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Идоралараро экспертлар кенгаши томонидан енгил саноат корхоналарини қуриш, қайта ихтисослаштириш ва модернизация қилиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2006 йил 1 декабрдаги 247-сон қарорининг 4-банди ва қарорга 2-илова.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Инвестиция лойиҳаларини тасдиқлаш ва амалга ошириш мониторинги механизмларини такомиллаштириш, мурувват ёрдами юкларини ва техник кўмаклашиш маблағларини ҳисобга олиш ва назорат қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 15 ноябрдаги 251-сон қарорига қўшимчалар киритиш ҳақида» (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Киото Протоколининг Мусаффо ривожланиш механизми доирасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 6 декабрдаги ПҚ-525-сон қарори) 2007 йил 3 январдаги 5-сон қарори 1-бандининг «а» кичик банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 1-сон, 3-модда).
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2007 йил 12 мартдаги ПҚ-601-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида» 2007 йил 22 мартдаги ПҚ-607-сон қарорлари) 2007 йил 11 майдаги 96-сон қарорига 1-илованинг 10-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 5-сон, 26-модда).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 23-сон, 238-модда; 2008 й., 20-21-сон, 176-модда; 2009 й., 52-сон, 574-модда; 2012 й., 8-9-сон, 82-модда; 2017 й., 34-сон, 890-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон; 14.02.2018 й., 09/18/107/0697-сон)