1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.04.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек қаралсин 10.01.05.00);
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
[ТСЗ:
1.Молия / Инвестициялар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «НЕФТЬ ВА ГАЗ КОНЛАРИНИ РАЗВЕДКА ҚИЛИШ ҲАМДА УЛАРНИ ҚАЗИБ ЧИҚАРИШГА БЕВОСИТА ХОРИЖИЙ САРМОЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2000 ЙИЛ 28 АПРЕЛДАГИ ПФ-2598-СОНЛИ ФАРМОНИГА ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартибини такомиллаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Нефть ва газ конларини разведка қилиш ҳамда уларни қазиб чиқаришга бевосита хорижий сармояларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 28 апрелдаги ПФ-2598-сонли Фармони 9-бандининг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мамлакатни ислоҳ қилиш ва янгилашнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси хизмати (И.Б. Абдуллаев) зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 7 июнь,
ПФ-3884-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 23-сон, 233-модда)