1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.02.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги соҳасидаги бошқарув;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА» 2001 ЙИЛ 13 ФЕВРАЛДАГИ ПФ-2810-СОНЛИ ФАРМОНИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сонли қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида» 2001 йил 13 февралдаги ПФ-2810-сонли Фармони:
4-бандининг иккинчи хатбошисидаги «амалдаги меҳнат, аҳоли бандлиги ва уни ижтимоий муҳофаза қилиш бўлимлари сақланиб қолади» сўзлари «Бандликка кўмаклашиш марказлари ишлаб келмоқда» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-бандининг учинчи хатбошисидаги «меҳнат, аҳоли бандлиги ва уни ижтимоий муҳофаза қилиш бўлимлари» сўзлари «Бандликка кўмаклашиш марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мамлакатни ислоҳ қилиш ва янгилашнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш масалалари бўйича Давлат маслаҳатчисининг хизмати (И.Б. Абдуллаев) зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 22 май,
ПФ-3879-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 22-сон, 225-модда)