1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.01.00 Олди-сотди / 03.11.01.01 Умумий масалалар;
3.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.01.00 Олди-сотди / 03.11.01.07 Кўчмас мулкни сотиш;
4.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Мажбурият ҳуқуқи. Мажбуриятларнинг алоҳида турлари]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
«ЧОРВА МОЛЛАРИ, БИНОЛАР ВА АСБОБ-АНЖОМЛАРНИ ТАНЛОВ — КИМОШДИ САВДОСИ АСОСИДА СОТИШ ТАРТИБИ»НИ БЕКОР ҚИЛИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 24 майда 136-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 24 мартдаги «Чорвачиликда хусусийлаштиришни давом эттириш ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 96-сонли қарорига асосан ишлаб чиқилган «Чорва моллари, бинолар ва асбоб-анжомларни танлов — кимошди савдоси асосида сотиш тартиби» ўз аҳамиятини йўқотганлиги ҳамда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлигини таъминлаш мақсадида қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган «Чорва моллари, бинолар ва асбоб-анжомларни танлов — кимошди савдоси асосида сотиш тартиби» (1995 йил 20 апрель, рўйхат рақами 136) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтганидан кейин кучга киради.
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири С. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 22 май,
2/8-сон
Адлия вазири Ф. ОТАХОНОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 22 май,
20-26-01-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 22 май,
55-сон
Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси раиси Д. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 22 май,
01/23-18/13-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 21-сон, 223-модда)