1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.06.00 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш. Рухсат бериш (шунингдек, 02.08.06.00га қаранг) / 09.01.06.01 Умумий қоидалар. Лицензияланиши лозим бўлган фаолият турлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.01 Умумий қоидалар;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Лицензиялаш ва сертификатлаштириш тартиботини янада соддалаштириш, тадбиркорлик фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ. Санақулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 18 май,
104-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 18 майдаги 104-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 октябрдаги 477-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 10-сон, 106-модда) билан тасдиқланган Тиббий фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низом 10-бандининг «е» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«е) тиббиёт асбоб-ускуналари ва аппаратураларининг метрология нормалари ва стандартларига мувофиқлиги тўғрисида «Ўзстандарт» агентлиги органлари ёки тегишли хулосалар бериш ҳуқуқи учун «Ўзстандарт» агентлигида аккредитация қилинган метрология хизматлари томонидан берилган хулоса».
26-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Четдан олиб келинаётган маҳсулотларга мувофиқлик сертификати уларнинг яроқлилик муддатига (маҳсулот яроқлилигининг кафолатли муддатига), яроқлилик муддатига (маҳсулот яроқлилигининг кафолатли муддатига) эга бўлмаган маҳсулотларга эса амал қилиш муддати кўрсатилмасдан, кўплаб ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар учун — 3 йилга берилади. Кўплаб ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар учун берилган мувофиқлик сертификатининг амал қилиш даврида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар сертификатланган деб ҳисобланади»;
б) 2-иловада:
«ТИФ ТН коди» устунининг иккинчи позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
эллик бешинчи ва эллик олтинчи позициялар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Буғ қозонлари, ички ёниш двигателлари, турбореактив гидротурбиналар, куч қурилмалари, суюқлик ва ҳаво насослари, компрессорлар, вентиляторлар ва тортувчи шкафлар, ҳароратни бир хилда сақлаш қурилмалари, иситиш горелкалари, саноат ёки лаборатория печлари ва камералари, совутгичлар ва музлатгичлар, стерилизаторлар, дистилляторлар центрифугалар, идиш-товоқ ювиш машиналари (фойдаланилган ҳамда денгиз кемалари ва фуқаро авиациясида фойдаланилаётганлари бундан мустасно), товарларни тортиш учун жиҳозлар, кўтариш таллари ва юк кўтаргичлар, ҳар хил типдаги юк кўтариш кранлари, автоюклагичлар, қишлоқ хўжалиги машиналари юкларини бир жойдан бошқа жойга олиб бориш машиналари ва қурилмалари, автомобиль йўли техникаси, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик ва овқат тайёрлаш учун қурилмалар ва аппаратлар, тўқимачилик дастгоҳлари, нусха кўчириш-кўпайтириш машиналари, савдо автоматлари
«Электр машиналари ва жиҳозлари; двигателлар (фуқаро авиацияси учун двигателлар бундан мустасно) ва ўзгарувчан ток генераторлари, аккумуляторлар, саноат печлари ва камералари, маиший электр техникаси, электр сув иситгичлар; телевизион тасвир ва овозни ёзиш ва кўрсатиш аппаратлари, электрон лампалар ва трубкалар, чўғланма лампалар (12 Wдан ортиқ), изоляцияланган симлар, изоляцияловчи арматура; телекоммуникацияларнинг техник воситалари, телекоммуникациялар тармоқлари жиҳозларида тезкор-қидирув тадбирлари тизими функциялари бажарилишини таъминлайдиган четки (терминал) асбоб-ускуналар, шунингдек техник (аппарат-дастурий) воситалар ҳам шу жумлага киради.
эллик саккизинчи позиция қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Оптик прецизион, тиббий ёки жарроҳлик инструментлари ва аппаратлари (эҳтиёт қисмлар, сарфлаш ва назорат қилиш материалларидан ташқари); ўлчаш ва назорат қилиш приборлари.