toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Буйруғи
НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТНИ ДАВЛАТ РЕЕСТРИДАН ЧИҚАРИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 8 майда 1267-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахта толасини сотиш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тартибга солиш тўғрисида» 2006 йил 29 августдаги ПҚ-456-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш тўғрисида» 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарорига асосан ҳамда Иқтисодиёт вазирлигининг 2007 йил 18 апрелдаги 4-2/6-505-сон хатини инобатга олган ҳолда, буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 29 августда 1267-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги ва «Ўзпахтасаноат» уюшмасининг 2003 йил 28 июлдаги 10, 01/06-8, 87, 01/3149-сон «Пахта толасини Ўзбекистон Республикаси мол-хом ашё биржаси (ЎзРМХАБ) орқали сотиш ва унинг учун «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари билан ҳисоб-китоб қилишнинг вақтинчалик низомини тасдиқлаш ҳақида»ги қарори Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестридан чиқарилсин ва бу ҳақда мазкур Давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, «Ўзпахтасаноат» уюшмаси мазкур ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахслар эътиборига етказиши лозимлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (С. Саттаров) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши устидан назоратни таъминласин.
4. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (А. Инанбабаев) ушбу буйруқни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
5. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.
Адлия вазири Ф. ОТАХОНОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 8 май,
84-мҳ-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 19-20-сон, 207-модда)