Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Маданий-соғломлаштириш комплекси асбоб-ускуналари лизинги бўйича тўловларни ўз вақтида таъминлаш, кўрсатиладиган хизматларнинг аҳоли кенг қатламлари учун мақбул бўлган нархларини сақлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг «Ўзэкспомарказ» республика савдо-кўргазма марказининг кўргазма-ярмаркалар ташкил этиш бўйича фаолиятини янада фаоллаштириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг «Ўзэкспомарказ» республика савдо-кўргазма маркази ҳудудида доимий равишда ишлайдиган «Ўзбекистоннинг экспорт салоҳияти» экспозициясини нотижорат асосда ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзэкспомарказ» республика савдо-кўргазма марказига бериладиган солиқ имтиёзлари тўғрисида» 1996 йил 26 июлдаги 267-сон қарори билан берилган солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати 2003 йил 31 декабргача узайтирилсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.