2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги икки ой муддатда:
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Тошкент ва Фарғона шаҳарларидаги ўрта махсус таълим муассасаларини белгиланган тартибда имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежларига айлантирсин;
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Иқтисодиёт вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда ҳамда Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда имкониятлари чекланган шахслар учун ўрта махсус, касб-ҳунар таълими мутахассисликлари ва касблари рўйхатини тасдиқласин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.00 Давлат таълим стандартлари ва талаблари]
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда имкониятлари чекланган шахсларни ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежларида ўқитиш учун зарур таълим стандартлари, махсус ўқув режалари ва дастурларини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2008-2009 йиллар учун инвестиция дастурларини шакллантиришда Вазирлар Маҳкамасига имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 октябрдаги 473-сон қарори билан тасдиқланган касб-ҳунар коллежларини ишга туширишнинг аниқ йўналтирилган дастурлари параметрлари доирасида минтақаларнинг реал эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда касб-ҳунар коллежлари қуришнинг аниқ дастурига киритиш тўғрисида таклифлар тақдим этсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига бюджет параметрларида ҳар йили Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази учун назарда тутилган маблағлар доирасида имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва кутубхона фондларини тўлдириш юклансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Адлия вазирлиги амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда таклифлар киритсинлар.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 17 май,
100-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 17 майдаги 100-сон қарорига ИЛОВА
Имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари тўғрисида
2. Имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари (кейинги ўринларда Коллеж деб юритилади) имкониятлари чекланган шахсларни ўқитадиган ва тарбиялайдиган ҳамда имкониятлари чекланган ўқувчиларнинг ўқиши ва касб-ҳунарга эга бўлишларида тенг имкониятларни таъминлайдиган давлат таълим муассасаси ҳисобланади.
3. Коллеж юридик шахс ҳисобланади, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилади, Устав, мазкур Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида фаолият кўрсатади.
4. Имкониятлари чекланган шахслар бўлган ўқувчиларни чуқурлаштирилган ихтисосли, табақалаштирилган ўқитиш, интеллектуал ривожлантиришни таъминлаш ва уларнинг жисмоний камол топиши хусусиятларига мувофиқ танланган касблар бўйича мутахассисликни эгаллаши Коллежнинг мақсади ҳисобланади.
имкониятлари чекланган шахслар мутахассислик бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлиши, уларнинг касбий-таълим хизматларига бўлган эҳтиёжларини қондириш учун шарт-шароитлар яратиш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.00 Давлат таълим стандартлари ва талаблари]
давлат таълим стандартлари доирасида умумтаълим ва касб-ҳунар дастурларини амалга ошириш;
ўқувчиларнинг танланган касбга мувофиқ ўқишни таълимнинг навбатдаги босқичларида давом эттириш ва меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун зарур ва етарлича бўлган билимлари ва касб тайёргарлиги даражасини чуқурлаштириш;
ўқув-тарбия жараёнининг реабилитация қилувчи йўналиши учун шарт-шароитларни таъминлаш.
6. Коллежда таълимнинг мазмуни, таълим жараёнини ташкил этиш (ўқиш муддати, ўқув жараёни жадвали) Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан тасдиқланган таълим стандартлари асосида ишлаб чиқиладиган махсус ўқув режалари ва дастурлари билан белгиланади.
Таълим жараёни касбий ва амалий кўникмалар билан бирга тузатиш йўналишига эга, ўқувчилар шахсининг шаклланишига, уларнинг ижтимоий мослашувига ва жамиятга уйғунлашувига кўмаклашади.
7. Коллежда ўқиш муддати ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг тегишли мутахассисликлари ва касблари бўйича имкониятлари чекланган шахслар ўқиши учун зарур ва етарли ўқув юкламасининг умумий ҳажми ҳисобга олинган ҳолда белгиланади. Бунда танланган касбларнинг сони ва мураккаблиги эътиборга олинади.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.83.00 (Кучини йукотган) Таълим муассасаларига қабул қилиш, ўқишини кўчириш, ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш]
9. Ўқувчиларни коллежга қабул қилиш уларнинг ўқиш йўналишларини ихтиёрий танлаши ҳисобга олинган ҳолда умумий ўрта таълим негизида амалга оширилади.
Ўқишга қабул қилишда имкониятлари чекланган шахслар учун мутахассисликлар ва касблар рўйхатига мувофиқ тиббий тавсиялар ҳисобга олинади.
10. Коллежга ўқувчилар жинси, тили, ёши, ирқи, миллати, диний мансублиги, ижтимоий келиб чиқиши, машғулотининг тури, ижтимоий мавқеи, яшаш жойи ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қанча муддат яшаганлигидан қатъи назар, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий бош бошқармаларнинг, туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимлари йўлланмалари бўйича қабул қилинади.
11. Коллежга қабул қилинган шахслар ўқувчилар деб аталади. Коллежга қабул қилинган ўқувчиларга ўқувчи билети ва белгиланган намунадаги ўзлаштириш дафтарчаси берилади.
14. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими дастури ўқиш йўналишлари бўйича умумтаълим, умумтехник касб-ҳунар ва махсус дастурларни ўз ичига олади.
15. Имкониятлари чекланган, умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар учун ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув дастурлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда белгиланади.
16. Ҳар бир курсда ўқиш тамом бўлгандан кейин рейтинг назорати ва аттестация натижалари бўйича Коллеж ўқувчиларини курсдан курсга ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Курсдан курсга ўтказиш Коллеж директорининг буйруғи билан амалга оширилади.
IV. Педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш
20. Тегишли маълумотга, профессионал тайёргарликка ва чекланган имкониятли шахслар билан ишлаш учун юксак ахлоқий сифатларга эга бўлган шахслар Коллежда педагогик фаолият билан шуғулланишга ҳақлидир.
21. Ўқитувчилар ва муҳандис-педагог ходимларни Коллежда ишлашга қабул қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аттестациядан ўтказиш натижаларига кўра амалга оширилади.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
22. Ўқитувчилар ва муҳандис-педагог ходимларнинг ўқув-педагогик юкламаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
23. Ўқитувчиларнинг (ўқув предметлари ва соатлари бўйича) вазифасини вақтинчалик бажариш тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг норматив ҳужжатлари билан белгиланади.
24. Иш жараёнида ваколатли органлар томонидан Коллежнинг ўқитувчилар ва муҳандис-педагог ходимларини даврий аттестациядан ўтказиш амалга оширилади.
25. Коллежга ташкилий, ўқув-методик ва илмий раҳбарлик қилиш, давлат таълим стандартини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, ўқув-таълим ва профессионал дастурларни бирхиллаштириш, педагог кадрлар билан таъминлаш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, унинг ҳудудий бошқармалари томонидан тармоқ вазирликлари, идоралари ва ташкилотлари билан биргаликда амалга оширилади.
26. Тармоқ вазирликлари, идоралари ва ташкилотлари Коллежлари икки томонлама бўйсунувда бўлади. Тармоқ вазирликлари, идоралари ва ташкилотлари уларнинг моддий ва молиявий таъминотини, профессионал ўқитишни ҳамда ўқувчиларда амалий кўникмаларни шакллантиришни амалга оширадилар, мутахассисларга бўлган эҳтиёжни аниқлайдилар, битирувчиларни ишга жойлаштириш масалаларини ҳал қиладилар.
28. Директор Коллеж фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, ўқувчиларнинг ўқиши ва тарбияси, махсус ўқув режалари ва дастурларининг бажарилиши, ўқув-ишлаб чиқариш ва молия-хўжалик фаолияти учун жавоб беради. Ходимларнинг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Коллежнинг штатлар рўйхатини, педагог ходимларнинг тарифлар бўйича рўйхатларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқлайди.
30. Коллежда педагогик кенгашлар тузилади, улар Коллеж директори ҳузуридаги ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш ва такомиллаштиришга кўмаклашадиган коллегиал орган ҳисобланади.
31. Коллежда жамоат бошқаруви (ҳомийлик кенгашлари) ва ўзини ўзи бошқариш органлари тузилиши мумкин, уларнинг таркибига ҳомийлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, вазирликлар, идоралар, жамоат ташкилотлари ҳамда қонун ҳужжатлари ва Устав асосида иш олиб борувчи жамғармалар вакиллари киритилади.
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш]
бюджетдан ажратиладиган маблағлар;
таълим хизматлари кўрсатишдан, илмий-педагогик, ишлаб чиқариш ва таълим муассасаларининг Уставдаги вазифаларига мувофиқ бўлган бошқа фаолият турларидан олинган даромадлар;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.13.00.00 Ҳомийлик]
ихтиёрий эҳсонлар ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг мақсадли бадаллари;
35. Коллежнинг моддий воситалари, бинолари, иншоотлари ва асбоб-анжомлари унинг хўжалик тасарруфида бўлади ва улардан Уставдаги вазифаларни ҳал этиш учун фойдаланилади.
Коллежнинг устахоналари, лабораториялари ва бошқа объектларининг жиҳозланганлиги Давлат таълим стандарти талабларига мувофиқ, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим жараёнини моддий-техник таъминлаш нормативлари билан белгиланади.
37. Моддий-техник жиҳозланганлик, бинолар ва хоналар имкониятлари чекланган шахсларни ўқитиш талабларига жавоб бериши керак.
VII. Халқаро ҳамкорлик
38. Коллежлар Ўзбекистон Республикасининг тегишли давлатлараро ва ҳукуматлараро битимлари, шунингдек таълим соҳасидаги идоралараро битимлар асосида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш, хорижий шериклар билан ўз ваколатларига кирадиган масалалар бўйича қонун ҳужжатларига ва ўз Уставига мувофиқ битимлар тузиш ҳуқуқига эга.