|
Ҳужжат 03.03.2025 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш |
Т/р | Ахборот тақдим этувчи вазирлик, идора | Ахборот олиш манбаи | Ахборот мазмуни | Тақдим этишнинг муддати ва даврийлиги | Қаерга тақдим этилади |
1. | Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги | Уй хўжаликларини аҳоли бандлиги масалалари бўйича ҳар чоракда ўрганиш | Чет элларда меҳнат ёки тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган шахсларнинг ҳудудлар, ёши, жинси ва кетган мамлакатлари бўйича сони | Ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-кунигача | Давлат статистика қўмитаси |
Меҳнат эмиграцияси масалалари бўйича ҳар йиллик чуқурлаштирилган махсус социологик ўрганишлар | Ҳудудлар бўйича меҳнат эмиграцияси омиллари, сабаблари, асослари, йўналишлари ва шакллари. Меҳнат мигрантлари меҳнат фаолиятини амалга ошириш шароитлари | Ҳар йили, 15 декабргача | Давлат статистика қўмитаси | ||
2. | Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги | Чет элларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун берилган рухсатномалар | Чет элларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун берилган рухсатномаларнинг ҳудудлар ва кетган мамлакатлар бўйича сони | Ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-кунигача | Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси |
3. | Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги | Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги маълумоти | Сафар мақсади, давлати, ёши ва ҳудуди бўйича Ўзбекистон Республикасидан кетаётган ва Ўзбекистон Республикасига келаётган фуқароларининг сони | Ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-кунигача | Статистика агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
4. | Ташқи ишлар вазирлиги | Чет эллардаги консуллик муассасаларидан ахборотлар | Борган мамлакатида меҳнат ёки тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган консуллик муассасаларида ҳисобда турган шахслар сони тўғрисидаги маълумотлар | Ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-кунигача | Давлат статистика қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги |
Ўзбекистон Республикасининг чет элларда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролари сони тўғрисида борилган мамлакат ваколатли органлари тақдим этадиган маълумотлар | Ташқи ишлар вазирлиги орқали эришилган келишувларга мувофиқ | Давлат статистика қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги | |||
5. | Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда | Интеграциялашган ахборотлар | Чет элларга меҳнат фаолиятини ва тадбиркорликни амалга ошириш учун кетаётган шахсларни ҳисобга олиш бўйича йиғма таҳлилий ахборотлар | Ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 30 (31)-кунигача | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси |