1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.03.00 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун бериладиган имтиёзлар, дотациялар ва компенсациялар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ФЕРМЕРЛАРНИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТЕХНИКАСИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА ЙЎНАЛТИРИЛАЁТГАН МАБЛАҒЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ЯНАДА ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Ҳар йили тасдиқланадиган балансга мувофиқ Қишлоқ хўжалигини техника билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан фойдаланишни янада тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси даромадларини тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида» 2001 йил 24 октябрдаги 419-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 10-сон, 56-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
а) қарорнинг муқаддимасидаги «учун авансларни» сўзлари «етиштиришни» сўзи билан алмаштирилсин;
б) Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси даромад (фойда)ларини тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда: