Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 8 сентябрдаги 418-сон
қарорига қўшимча равишда Ўзбекистон нефть маҳсулотлари билан таъминлаш давлат-акционерлик бирлашмаси бош директори ўринбосарларининг сони уч нафар, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосар бўлишига рухсат берилсин.
2. Мирсобит Мирзаев Ўзбекистон нефть маҳсулотлари билан таъминлаш давлат-акционерлик бирлашмаси бош директорининг ўринбосари этиб тасдиқлансин.