Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Россия, Украина, Беларус ва Қозоғистонда етказиб берувчилар ва истеъмолчилар билан ҳисоб-китобларни тезлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзсаноатқурилишбанк, Ўзагросаноатбанк ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига Россия, Украина, Беларус ва Қозоғистон тижорат банкларида вакиллик ҳисобварақларини очишга рухсат берилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига барча мулк шаклидаги йирик корхона ва ташкилотларга Россия, Украина, Беларус ва Қозоғистон тижорат банкларида субсчётлар очиш учун рухсатномалар бериш тавсия этилсин.
3. Очиқ вакиллик ва субсчётлар бўйича операцияларнинг қонунийлиги учун Ўзсаноатқурилишбанк, Ўзагросаноатбанк, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раислари ва хўжалик жамиятлари раҳбарлари зиммасига шахсий жавобгарлик юклансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тижорат банклари, Молия вазирлиги, Давлат солиқ бош бошқармаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда вакиллик ва субсчётлар бўйича операцияларни амалга ошириш тартибини ишлаб чиқсин.