Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «1997 йилда Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва Давлат бюджетининг асосий кўрсаткичлари прогнози тўғрисида» 1996 йил 31 декабрдаги 469-сон қарорига
14-1-иловани қисман ўзгартириш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1997 йил 15 июлдан бошлаб республикада ишлаб чиқариладиган алкоголли маҳсулотларга акциз ставкаларининг қуйидаги миқдорлари белгилансин (акциз солиғини ҳисобга олган ҳолда сотиш нархлари бўйича товарлар қийматига нисбатан фоизларда);
«Ўзкимёсаноат» уюшмаси корхоналари учун спиртга акциз солиғи ставкаси 10 фоиз миқдорида сақлаб қолинсин.
2. «Ўзкимёсаноат» уюшмаси корхоналаридан ташқари республика корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган спирт бўйича тўланган акциз солиғи суммаси улар ишлаб чиқарган алкоголли маҳсулотлар таннархига қўшилиши назарда тутилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси алкоголли маҳсулотларга акциз солиқлари тўғри ҳисобланиши ва тўланиши устидан назоратни таъминласинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б.С.Ҳамидов зиммасига юклансин.