1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.11.00 Концессия]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Чет эл инвестициялари. Концессия шартномалари. Хориждан маблағ жалб қилиш. Эркин иқтисодий зоналар]
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
«КОНЦЕССИЯЛАР ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 22 январдаги ЎРҚ-669-сонли «Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси қарор қилади:
1. «Концессиялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киритилсин.
LexUZ шарҳи
«Концессиялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни «Халқ сўзи» газетасининг 1995 йил 13 сентябрдаги 176 (1178)-сонида эълон қилинган.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини «Концессиялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мослаштирсин, республика вазирликлари, идоралари ва давлат қўмиталари мазкур Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
3. Белгилаб қўйилсинки, қонунлар «Концессиялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мослаштирилгунича амалдаги қонунларнинг мазкур Қонунга зид бўлмаган қисми қўлланилаверади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 30 август,
111-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 186-модда)