1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.10.00 Терроризм ва диний экстремизмга қарши кураш;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.06.00.00 Таъминлаш воситалари / 16.06.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Умумий масалалар;
2.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Терроризм ва диний экстремизм билан кураш]
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
«ЖИНОИЙ ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ВА ТЕРРОРИЗМНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИ АЙРИМ МОДДАЛАРИНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИБ ТУРИШ ҲАҚИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2007 йил 27 февралда қабул қилинган
Сенат томонидан 2007 йил 29 мартда маъқулланган
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 22 апрелдаги ЎРҚ-212-сонли «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августда қабул қилинган «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги 660-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 9, 160-модда) 9, 13, 14, 15 ва 16-моддаларининг амал қилиши 2013 йил 1 январгача тўхтатиб турилсин.
2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2007 йил 28 апрелдаги 83 (4236) - сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 27 апрель,
ЎРҚ-94-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 17-18-сон, 172-модда)