1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.08.00 Нархлар ва уларнинг шаклланиши (шунингдек, 09.14.02.02, 09.17.03.00ларга қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.03.00 Савдода нархни тартибга солиш (шакллантириш) (шунингдек, 09.14.02.02га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Нархлар ва нархларнинг ҳосил бўлиши]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
УН ВА НОННИНГ ЧАКАНА НАРХЛАРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 12 ноябрдаги 547-сон «Ун ва ноннинг чакана нархларини ўзгартириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
1. 1993 йилнинг 20 сентябридан бошлаб уннинг бир килограмми учун ўрта ҳисобда 60 сўм ва ноннинг бир килограмми учун ўрта ҳисобда 50 сўм миқдорда чегараланган чакана нархлар белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ун ва ноннинг янги чакана нархлари прейскурантларини манфаатдор вазирликлар ва идораларга етказсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 27 майдаги 259-сон қарори 1-иловасининг ун ва нон нархларига тааллуқли қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.