1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.04.00 Сиёсий партиялар ва оммавий ҳаракатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни
Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2007 йил 28 февралда қабул қилинган
Сенат томонидан 2007 йил 29 мартда маъқулланган
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.04.00 Сиёсий партиялар ва оммавий ҳаракатлар]
Ушбу Қонуннинг мақсади давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтиришдан иборат.
Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига тегишли тузатишлар, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш учун асосдир.
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.03.00 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (қуйи палата) / 01.08.03.06 Фракциялар]
[СПиТ:
1.Парламентаризм / Фракция]
Сиёсий партия фракцияси сиёсий партиядан кўрсатилган депутатлар томонидан партия манфаатларини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида ифодалаш мақсадида тузиладиган ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган депутатлар бирлашмасидир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Конституциявий Қонунининг 24-моддаси, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 9 августдаги 2406-IV-сонли Қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламенти»нинг 57-моддаси.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида кўпчилик ўринни эгаллаган сиёсий партия фракцияси парламентдаги кўпчиликни ташкил этади.
Ўз дастурий мақсадли вазифаларининг яқинлигидан ёки мослигидан келиб чиққан ҳолда блок тузадиган бир нечта сиёсий партиялар фракциялари ва сайловчилар ташаббускор гуруҳларидан сайланган депутатлар ҳам парламентдаги кўпчиликни ташкил этиши мумкин.
Янгитдан шакллантирилган ҳукуматнинг тутган йўли ва дастурига ёки унинг айрим йўналишларига қўшилмайдиган сиёсий партиялар фракциялари, шунингдек сайловчилар ташаббускор гуруҳларидан сайланган депутатлар ўзларини мухолифат деб эълон қилиши мумкин.
Сиёсий партиялар фракцияларининг блокка бирлашиши қонунда назарда тутилган ҳуқуқларни амалга оширишда уларнинг мустақиллигини чеклаб қўймайди.
Ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган сиёсий партия фракцияси қонунда фракциялар учун назарда тутилган ваколатлар билан бир қаторда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси масъул қўмитасининг тегишли масала бўйича маърузаси билан бир вақтда қонун лойиҳасининг муқобил таҳририни киритиш;
муҳокама этилаётган масалалар юзасидан ўзининг алоҳида фикрини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ялпи мажлиси баённомасига киритиш;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан рад этилган қонун бўйича келишув комиссиясида ўз вакилларининг кафолатли иштирок этиши.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2005 йил 8 ноябрдаги 152-I-сон ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2005 йил 3 декабрдаги 112-I-сонли қарорлари билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг келишув комиссиясини тузиш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби».
Парламентдаги мухолифатнинг қонун билан кафолатланган ҳуқуқлари парламентдаги кўпчилик томонидан камситилиши мумкин эмас.
Сиёсий партиядан кўрсатилган ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайланган депутат фақат шу партия фракциясининг аъзоси бўлиши мумкин.
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарларини сайлаш тартиби
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ўз таркибидан Қонунчилик палатасининг Спикери ва унинг ўринбосарларини сайлайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари яширин овоз бериш орқали депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан Қонунчилик палатасининг ваколати муддатига сайланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида тузилган сиёсий партия фракцияси ўз вакили Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари лавозимларидан бирини эгаллашида кафолатли ҳуқуққа эга.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарини сайлаш учун сиёсий партия фракцияси, қоида тариқасида, ўз фракцияси раҳбарининг номзодини киритади.
Сиёсий партия фракциясидан тақдим этилган номзод Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари лавозимига сайланмаган тақдирда, сиёсий партия фракцияси ўз фракцияси аъзолари орасидан бошқа номзодни тақдим этиш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Қонунчилик палатаси қўмиталаридан бирининг таркибига сайланиши мумкин.
4-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирини тайинлаш тартиби
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг мансабдор шахслари сайланганидан ва органлари шакллантирилганидан кейин бир ой ичида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларининг ҳар бири билан ҳамда сайловчилар ташаббускор гуруҳларидан сайланган депутатлар билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати кўриб чиқиши ҳамда тасдиқлаши учун тақдим этилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг кўпчилик овозини олган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди тасдиқланган ҳисобланади.
Агар овоз бериш вақтида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ёки Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ёки Сенати аъзолари умумий сонининг кўпчилик овозини ололмаса, Ўзбекистон Республикаси Президенти сиёсий партиялар фракциялари ва сайловчилар ташаббускор гуруҳларидан сайланган депутатлар билан қўшимча маслаҳатлашувлар ўтказганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига номзодларни яна икки марта тақдим этиш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ёки Сенати тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини уч марта рад этган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси Бош вазири вазифасини бажарувчини тайинлайди, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисини ёки унинг палаталаридан бирини тарқатиб юборади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, Сенати тарқатиб юборилган тақдирда, янги сайлов тарқатиб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч ой ичида ўтказилади.
5-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирини лавозимидан озод этиш тартиби
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.02.00 Олий Мажлис Сенати (юқори палатаси) / 01.08.02.02 Олий Мажлис Сенати Регламенти;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.03.00 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (қуйи палата) / 01.08.03.02 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Регламенти;
3.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.03.00 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (қуйи палата) / 01.08.03.06 Фракциялар;
4.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.02.00 Ваколат;
5.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қуйидаги ҳолларда лавозимидан озод этилади:
а) Бош вазирнинг истеъфога чиқиш тўғрисидаги аризасига биноан;
б) Бош вазир ўз ваколатларини бажариши мумкин бўлмай қолган тақдирда;
в) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси таркибида унинг нормал фаолиятига таҳдид солувчи ҳал қилиб бўлмайдиган ихтилофлар юз берганда, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси бир неча марта Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига зид қарорлар қабул қилган тақдирда;
г) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти кўриб чиқиши учун тақдим этган ташаббусига биноан. Агар зарур асосларга эга бўлган бундай ташаббусни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар етакчи фракциялари қўллаб-қувватласа ҳамда мазкур ташаббус Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенатида овозга қўйилганда тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сони учдан икки қисмидан кўпроғининг овозини олса, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси Бош вазирини лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг лавозимдан озод этилиши бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг истеъфога чиқишига сабаб бўлади.
6-модда. Вилоят, Тошкент шаҳар ҳокимини тайинлаш ва тасдиқлаш тартиби
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.02.00 Ваколат;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.01.00 Маҳаллий давлат вакиллик органлари (Халқ депутатлари кенгашлари) / 01.15.01.02 Маҳаллий вакиллик органларининг ваколатлари;
3.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.02.00 Ҳоким]
Вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими номзодлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тегишли халқ депутатлари Кенгашларидаги партия гуруҳларининг ҳар бири билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашига тасдиқлаш учун тақдим этилади.
Тегишли халқ депутатлари Кенгаши депутатлари умумий сонининг кўпчилик овозини олган вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими номзоди тасдиқланган ҳисобланади.
Агар овоз бериш вақтида вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими номзодлари тегишли халқ депутатлари Кенгаши депутатлари умумий сонининг кўпчилик овозини ололмаса, Ўзбекистон Республикаси Президенти мазкур лавозимларга номзодларни партия гуруҳлари билан қўшимча маслаҳатлашувлар ўтказганидан сўнг бир ой ичида яна икки марта тақдим этиш ҳуқуқига эга.
Тегишли халқ депутатлари Кенгаши тақдим этилган вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими номзодларини уч марта рад этган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Президенти вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчини тайинлаш, тегишли халқ депутатлари Кенгашини тарқатиб юбориш ҳуқуқига эга. Бунда халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларига сайлов тарқатиб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч ой ичида ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қарорига мувофиқ ҳоким номзоди бўйича фармон қабул қилади.
7-модда. Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари депутатларининг вилоят ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими фаолияти устидан назорат қилиш вазифалари
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.02.00 Ваколат;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.01.00 Маҳаллий давлат вакиллик органлари (Халқ депутатлари кенгашлари) / 01.15.01.02 Маҳаллий вакиллик органларининг ваколатлари]
Назорат қилиш вазифалари самарадорлигини ошириш мақсадида халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар Кенгашларидаги партия гуруҳларига вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланган шахсларнинг қониқарсиз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига асосланган хулосалар тақдим этиш ташаббуси ҳуқуқи берилади. Бундай ташаббус етакчи партия гуруҳлари томонидан қўллаб-қувватланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Президенти бу ташаббуснинг халқ депутатлари Кенгашидаги муҳокамасини тайинлайди ва муҳокама натижаларига мувофиқ қарор қабул қилади.
8-модда. Ушбу Конституциявий Қонуннинг кучга кириши
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
Ушбу Конституциявий Қонун 2008 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.