1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.03.00.00 Давлат тили;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат герби. Давлат мадҳияси. Давлат байроғи. Давлат тили. Пойтахт. Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар;
2.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ «ЛОТИН ЁЗУВИГА АСОСЛАНГАН ЎЗБЕК АЛИФБОСИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси, 1993 йил № 9, 331-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1. 1-моддадаги «31 ҳарф ва 1 тутуқ белгиси (апостроф)дан» сўзлари «26 та ҳарф ва 3 та ҳарфлар бирикмасидан» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. С с, Ɉ ɉ ҳарфлари мустақил ҳарф белгиси сифатида алифбодан чиқарилсин.
3. Ō ō ҳарфи Ơ ơ шаклида, Ḡ ḡ ҳарфи G` g` шаклида, Ş ş ѕарфи Sh sh шаклида. Ç ς ѕарфи Ch ch шаклида. N̅ n̅ ҳарфи Ng ng шаклида. Q ҳарф белгиси q шаклида ифодалансин.
4. А а, I i, G g, G` g`, Q q, Ơ ơ, Z z ҳарфлари ва Сh сh ҳарфлар бирикмасининг ёзма шакли тегишлича A a, I i, G g, Ğ ğ, Q q, Ơ ơ, Z z, Сh сh тарзида ифодалансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 6 май,
71-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 6-сон, 119-модда)