1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 (Кучини йукотган) Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.01.00 (Кучини йукотган) Мол-мулк солиғи / 07.11.01.01 (Кучини йукотган) Мол-мулк солиғи тўловчилар ва солиққа тортиш объекти]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг
Қарори
«ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ МОЛ-МУЛКИГА СОЛИНАДИГАН СОЛИҚЛАР ТЎҒРИСИДА» ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 24 апрелдаги 397-I-сон «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
1. «Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 1994 йилнинг 1 январидан амалга киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уч ойлик муддат ичида Ҳукумат, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив ҳужжатларини «Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳолга келтирилсин ҳамда жисмоний шахслар мол-мулкига солинадиган солиқлар ставкасини тасдиқласин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раиси вазифасини бажарувчи Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 28 декабрь,
995-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 1-сон, 11-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон)