toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 31.01.2008
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
ЕР СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА ЙЎРИҚНОМАГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 10 апрелда 1118-3-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 21 январдаги 2, 2008-04-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1761, 21.01.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига асосан қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2002 йил 21 январдаги 19, 2002-20-сон қарори билан тасдиқланган Ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида йўриқномага (2002 йил 27 март, рўйхат рақами 1118 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 й., 6-сон; 2003 й., 4-сон; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 5-6-сон, 47-модда) 6-банди қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ягона солиқ тўлови тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар қонун ҳужжатларига мувофиқ ижарага олинган ер участкалари учун бюджетга ижара ҳақи тўлашдан озод қилинади».
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р.С. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 5 апрель,
36-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 5 апрель,
2006-21-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 15-сон, 128-модда)