1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.03.00.00 Давлат хавфсизлиги / 16.03.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
БМТ ХАВФСИЗЛИК КЕНГАШИ 1540-СОН (2004) РЕЗОЛЮЦИЯСИНИНГ БАЖАРИЛИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
БМТ Хавфсизлик Кенгашининг давлатга қарашли бўлмаган субъектларнинг оммавий қирғин қуроллари ва уларни етказиб бериш воситаларини олишининг олдини олиш, шунингдек уларнинг ноқонуний айланишига барҳам бериш тўғрисидаги 1540-сон (2004) резолюциясини (кейинги ўринларда Резолюция деб аталади) бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар]
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бош прокуратураси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Миллий хавфсизлик хизмати, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 мартдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.03.2019 й., 09/19/195/2712-сон)
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.08.00.00 Қурол ва ҳарбий техника;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.06.00.00 Таъминлаш воситалари / 16.06.04.00 Овчилик қуроллари, хизмат қуроллари, портловчи моддалар ва бошқа қуроллар муомаласи]
оммавий қирғин қуроллари тарқалишининг олдини олиш масалаларига тааллуқли барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни пухта хатловдан ўтказсинлар;
зарурат бўлганда миллий қонун ҳужжатларига Резолюциядан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура:
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.08.00.00 Қурол ва ҳарбий техника;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.06.00.00 Таъминлаш воситалари / 16.06.04.00 Овчилик қуроллари, хизмат қуроллари, портловчи моддалар ва бошқа қуроллар муомаласи]
давлатга қарашли бўлмаган субъектларнинг оммавий қирғин қуроллари ва уларнинг компонентларини, шунингдек уларни етказиб бериш воситаларини олиши имкониятининг ҳар қандай йўлларини истисно этиш мақсадида Ўзбекистон Республикасида оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик режимини таъминлашга доир ишларнинг аҳволини чуқур таҳлил қилсинлар. Зарурат бўлганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик режимини кучайтириш юзасидан тегишли таклифлар киритсинлар;
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.08.00.00 Қурол ва ҳарбий техника;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.06.00.00 Таъминлаш воситалари / 16.06.04.00 Овчилик қуроллари, хизмат қуроллари, портловчи моддалар ва бошқа қуроллар муомаласи]
ядро қуроли, кимёвий қуроллар ва биологик қуроллар ҳамда уларни етказиб бериш воситалари ишлаб чиқариш учун фойдаланилиши мумкин бўлган моддалар, материаллар ва буюмларнинг сақланиши, ташилиши устидан назоратни кучайтириш юзасидан қўшма чора-тадбирлар комплексини халқаро қоидалар ва талабларни ҳисобга олган ҳолда икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва амалга оширилишини таъминласинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.08.00.00 Қурол ва ҳарбий техника;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.06.00.00 Таъминлаш воситалари / 16.06.04.00 Овчилик қуроллари, хизмат қуроллари, портловчи моддалар ва бошқа қуроллар муомаласи]
Ўзбекистон Республикаси тегишли вазирликлари ва идораларининг Резолюцияни бажариш, шу жумладан оммавий қирғин қуроллари компонентлари ва уларни етказиб бериш воситалари мавжуд бўлган объектларни табиий муҳофаза қилиш режимини ҳамда хавфсизлик тизимини кучайтиришни ташкил этиш, шунингдек оммавий қирғин қуролларининг ҳар қандай турлари ноқонуний айланишининг олдини олиш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.08.00.00 Халқаро ташкилотлар ва иттифоқлар / 19.08.01.00 Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ). БМТ тизимига кирувчи ташкилотлар: (Жаҳон метеорология ташкилоти (ВМО), Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ВОЗ), Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (ВОИС), Жаҳон почта иттифоқи (ВПС), Халқаро ривожланиш ассоциацияси (МАР), Халқаро молия корпорацияси (МФК), Халқаро тараққиёт ва ривожланиш банки (МБРР), Инвестиция кафолатлари бўйича кўп томонлама агентлик (МАИГ), Халқаро валюта жамғармаси (МВФ), Халқаро денгиз ташкилоти (ИМО), Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО), Халқаро меҳнат ташкилоти (МОТ), Халқаро электр алоқа иттифоқи (МСЭ), Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (МФСР), ЮНЕСКО, Халқаро ривожланиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (ЮНИДО), БМТ нинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО))]
тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Резолюция қоидаларининг бажарилиши бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маърузаларни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Хавфсизлик Кенгашига тақдим этиш учун ўз вақтида тайёрлаш юклансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.