1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.02.00.00 Ташқи алоқаларни ташкил этиш / 19.02.06.00 Ташқи алоқаларни ташкил этишнинг бошқа масалалари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат дастурлари, концепциялари ва бошқалар;
2.Ташқи сиёсат ва халқаро муносабатлар / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ХИТОЙ ХАЛҚ РЕСПУБЛИКАСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Хитой Халқ Республикасининг Раиси Ху Цзиньтаонинг Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи давомида (2004 йил 14—18 июнь) имзоланган Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги шериклик муносабатларини, дўстлик ва ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш тўғрисидаги қўшма декларация, икки томонлама ҳукуматлараро ва идоралараро битимлар, сиёсий, иқтисодий, ҳарбий-техник ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш ҳақидаги эришилган аҳдлашувлар тўла кўламда ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.01.00 Умумий масалалар;
3.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.01.00 Умумий масалалар;
4.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.10.00.00 Халқаро хавфсизлик ҳуқуқи / 19.10.04.00 Ҳарбий масалалар бўйича ҳамкорлик (тинчлик ўрнатишга қаратилган жамоавий кучлар. Чет давлатлар ҳудудида ҳарбий кучларнинг бўлиши. Ҳарбий базалар)]
1. Ташриф давомида имзоланган битимларни ва Хитой Халқ Республикаси билан икки томонлама сиёсий, иқтисодий, ҳарбий-техник ва маданий-гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган эришилган аҳдлашувларни амалга ошириш бўйича тадбирлар режаси 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1-илова берилмайди.
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигининг:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.05 Чет эл кредитлари ва заёмлари. Хорижий валютада кредитлар]
Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистон Республикаси учун ажратилаётган грантлари ва кредитлари ҳисобига молиялаштириладиган 2-иловага* мувофиқ инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
* 2-илова берилмайди.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.08.00.00 Халқаро ташкилотлар ва иттифоқлар / 19.08.07.00 Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)]
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатларга берилаётган молиялаштириш доирасида ишлаб чиқилаётган 3-иловага* мувофиқ лойиҳалар рўйхати ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
* 3-илова берилмайди.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий инвестициялар ва кредитлар масалалари бўйича идоралараро кенгаш (Р.Азимов):
ўн кун муддатда 2 ва 3-иловаларга мувофиқ инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш, экспертиза қилиш ва Идоралараро кенгаш мажлисларида тасдиқлаш жадвалини тасдиқласин;
Хитой Халқ Республикаси билан ҳамкорлик доирасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришнинг мақбул схемалари ишлаб чиқилишини ва, зарурият бўлганда, уларни қўшимча равишда молиялаштириш учун қўшимча ташқи қарз маблағлари жалб этиш масалалари ҳал этилишини таъминласин;
Хитой Халқ Республикасининг жалб этилаётган грантлари ва кредитлари ҳисобига янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан белгиланган тартибда таклифлар киритсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.13.00 Кредит (шунингдек, 07.22.00.00, 07.23.00.00 ларга қаранг);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.05 Чет эл кредитлари ва заёмлари. Хорижий валютада кредитлар;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.05.00 Молиявий ҳисобот]
вазирликлар ва идораларнинг Хитой молия институтларининг кредит линиялари ва грант ёрдами доирасида молиялаштириладиган лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича фаолияти мувофиқлаштирилишини, шунингдек уларнинг амалга оширилиши устидан мунтазам мониторинг олиб борилишини;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.03.00 Тижорат банкларининг кредитлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Комлекслари билан биргаликда барча зарур тартиботларнинг республиканинг ваколатли экспертиза органларида ва тижорат банкларида амалга оширилиши устидан қатъий назоратни;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун хитойлик потенциал етказиб берувчиларни иккала давлатнинг амалдаги қонун ҳужжатлари ҳисобга олинган ҳолда танлаб олиниши шартларини Хитой Халқ Республикасининг ваколатли идоралари билан келишиб олиш тартиб-қоидалари амалга оширилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.05.00 Маданият соҳасидаги халқаро ҳамкорлик;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.06.00 Фан ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик]
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплекси (А.Азизхўжаев) бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси билан Хитой ўртасида таълим, маданият ва илмий-техник алоқалар соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан тадбирлар режасини тайёрласин.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.02.00 Иқтисодий интеграция. Сармояларни ҳимоя қилиш;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.03.00 Савдо соҳасидаги ҳамкорлик;
3.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.05.00 Молия, солиқ ва божхона масалалари бўйича ҳамкорлик]
6. Савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро комиссиясининг Ўзбекистонга оид қисмининг таркиби 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 4-илова берилмайди.
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, «Ўзтелерадио» компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги эришилган аҳдлашувларнинг амалга оширилишини халқаро оммавий ахборот воситалари, шунингдек Интернет тармоғи каналлари орқали мунтазам равишда ёритсинлар.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Икки томонлама ҳукуматлараро ва идоралараро комиссиялар, қўмиталар ва кенгашлар таркибини тасдиқлаш тўғрисида» 1998 йил 14 декабрдаги 520-сон қарорига 16-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига юклансин.