1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.10.00 Ёқилғи саноати (нефть қазиб чиқариш ва нефтни қайта ишлаш саноати, газ ва кўмир саноати)]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат;
2.Иқтисодиёт / Энергетика]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ФАРҒОНА НЕФТНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ЗАВОДИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҚУВВАТЛАРИНИ ИШГА ҚЎШИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг фаолият кўрсатиб турган ишлаб чиқариш қувватларини ишга қўшишни таъминлаш, ички бозорни нефть маҳсулотлари билан тўлдириш ва нефть маҳсулотларини сотишда биржа савдоларида рақобат муҳитини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.10.00 Ёқилғи саноати (нефть қазиб чиқариш ва нефтни қайта ишлаш саноати, газ ва кўмир саноати);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.14.00 Химия ва нефть-кимё саноати;
3.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.13.00 Ёқилғи ва энергетика масалалари бўйича халқаро ҳамкорлик]
1. «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясининг «ZЕROMAX LLC» (АҚШ) компанияси ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ўртасида 2004 йилда ва 2005 йилнинг биринчи чорагида 400 минг тонна нефтни улушли хом ашё тарзида қайта ишлаш юзасидан контракт тузиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.10.00 Ёқилғи саноати (нефть қазиб чиқариш ва нефтни қайта ишлаш саноати, газ ва кўмир саноати)]
«ZЕROMAX LLC» (АҚШ) компанияси Фарғона нефтни қайта ишлаш заводига 1 тонна нефтни қайта ишлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун камида 15 АҚШ доллари миқдорида, лекин қарор топган харажатлардан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўлаши маълумот учун қабул қилинсин.
2. «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси (Азизов) «Ўздавнефтгазинспекция», «Ўзстандарт» агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда:
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.13.00 Ёқилғи ва энергетика масалалари бўйича халқаро ҳамкорлик]
икки ҳафта муддатда «ZЕROMAX LLC» АҚШ компанияси томонидан келтириладиган нефтдан нефть маҳсулотлари айрим турлари чиқиши нормаларини тасдиқласин;
қайта ишланаётган нефтдан нефть маҳсулотлари чиқиши амалдаги кўрсаткичларининг тасдиқланган нормаларга мувофиқлиги устидан қатьий назоратни таъминласин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
3. Белгилаб қўйилсинки, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида улушли хом ашё тарзида қайта ишланган нефтдан олинган автомобиль бензини ва ёқилғи мазути «ZЕROMAX LLC» АҚШ компаниясининг «Ўзгазойл» (Ўзбекистон) шуъба корхонаси томонидан сотиб олинади ҳамда тегишли солиқлар ва мажбурий тўловлар тўлиқ ҳажмда тўланган ҳолда республика ичида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда:
автомобиль бензини — улгуржи истеъмолчиларга цистерналарда тўғридан тўғри етказиб берилган ҳолда, шунингдек ўзининг ёки ижарага олинган автоёқилғи қуйиш шахобчалари орқали аҳолига (белгиланган нархларга риоя қилган ҳолда);
ёқилги мазути — Республика товар-хом ашё биржаси орқали сотилади.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.04.00 (Кучини йукотган) Акциз солиғи / 07.10.04.03 (Кучини йукотган) Акциз солиғини тўлаш тартиби, муддатлари ва имтиёзлари / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи — ушбу қарорнинг 1-бандига мувофиқ улушли хом ашёдан ишлаб чиқарилган товарлар учун акциз солиғи тўлашдан;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.03.00 (Кучини йукотган) Қўшимча қиймат солиғи / 07.10.03.02 (Кучини йукотган) Қўшимча қиймат солиғи бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
«ZЕROMAX LLC» (АҚШ) компаниясининг «Ўзгазойл» (Ўзбекистон) шуъба корхонаси — автомобиль бензини ва ёқилғи мазути учун божхона божи ва акциз солиғи, шунингдек ушбу қарорнинг 3-бандига мувофиқ эркин муомалага чиқариш режимида божхонада расмийлаштиришда ёқилғи мазути учун қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод қилинсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.13.00 Қазилма хом ашёларни қазиб олиш саноати;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.14.00 Химия ва нефть-кимё саноати]
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ва «ZЕROMAX LLC» (АҚШ) компанияси ўртасидаги контракт бўйича улушли хом ашё тарзидаги нефтни қайта ишлаш жараёнининг техник-иқтисодий асослари белгиланган тартибда келишиб олинишини, шунингдек мазкур контрактнинг рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси белгиланган тартибда:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.08.00 Саноат чиқиндилари. Иккиламчи хом ашё;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.13.00 Қазилма хом ашёларни қазиб олиш саноати;
3.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.13.00 Ёқилғи ва энергетика масалалари бўйича халқаро ҳамкорлик]
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ва «ZЕROMAX LLC» (АҚШ) компанияси ўртасида улушли хом ашё тарзидаги нефтни қайта ишлаш юзасидан тузилган контрактнинг ҳисобга қўйилишини;
республикага келтирилаётган нефть ва унинг ташқарисига чиқарилаётган нефть маҳсулотларининг тўғри ташилиши устидан тегишли назоратни таъминласин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.09.00 Ваколатхоналар ва филиаллар. Шўъба корхоналар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.10.00 Ёқилғи саноати (нефть қазиб чиқариш ва нефтни қайта ишлаш саноати, газ ва кўмир саноати)]
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ва «ZЕROMAX LLC» (АҚШ) компаниясининг «Ўзгазойл» (Ўзбекистон) шуъба корхонаси томонидан ушбу қарорга мувофиқ нефть ва нефть маҳсулотлари билан операцияларни амалга оширишда қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан назоратни таъминласин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.10.00 Ёқилғи саноати (нефть қазиб чиқариш ва нефтни қайта ишлаш саноати, газ ва кўмир саноати);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
8. «Ўздавнефтгазинспекция» нефтни қайта ишлашда ҳамда ушбу қарорга мувофиқ нефть маҳсулотларини сотишда қонун ҳужжатларида белгиланган технологик ва бошқа нормаларга риоя қилиниши устидан назоратни таъминласин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.09.00 Ваколатхоналар ва филиаллар. Шўъба корхоналар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.10.00 Ёқилғи саноати (нефть қазиб чиқариш ва нефтни қайта ишлаш саноати, газ ва кўмир саноати)]
9. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси «ZЕROMAX LLC» (АҚШ) компаниясининг «ZЕROMAX Logisitics I№c» шуъба компаниясига 2004 йилда ва 2005 йилнинг биринчи чорагида улушли хом ашё шартларида Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида қайта ишлаш учун Сариагач-Бекобод, Конибодом-Охунбобоев йўналиши бўйича 400 минг тонна нефтни ташиш учун (ЕТ МДҲ 201005 позицияси) Ўзбекистон Республикаси темир йўллари халқаро йўлларда юк ташиш бўйича тариф сиёсати ставкаларига 30 фоиз миқдорида чегирма берсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ