1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.06.00 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш. Рухсат бериш (шунингдек, 02.08.06.00га қаранг) / 09.01.06.02 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тартиби;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.79.00 (Кучини йукотган) Нодавлат таълим муассасалари (хусусий, жамоат бирлашмалари, диний ва бошқа ташкилотларининг таълим муассасалари). Нодавлат ва диний таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш]
ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига ҳамда «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон)
2. Вазирлар Маҳкамасининг диний таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш комиссияси икки ҳафта муддатда:
Комиссия тўғрисидаги низомни;
Диний таълим муассасаси паспорти шаклини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А.Азизхўжаев зиммасига юклансин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон)