1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.09.00 Гуманитар ва техник ёрдам;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.63.00 (Кучини йукотган) Таълим муассасаларини молиялаштириш, моддий техника таъминоти ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Гуманитар ва техник ёрдам]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЯПОНИЯ ҲУКУМАТИНИНГ БЕҒАРАЗ ЁРДАМИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқитувчиларининг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш лойиҳасини амалга ошириш учун Япония Ҳукуматининг 707 млн. Япония йени миқдоридаги беғараз ёрдамидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев Айирбошлаш нотасини Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзолашга вакил қилинсин.
2. Қуйидагиларга:
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигига Япония томони билан келишилган муддатларда беғараз ёрдам маблағларини олиш ва уларга хизмат кўрсатиш учун барча тартиб-қоидаларни расмийлаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига юқорида кўрсатилган беғараз ёрдамга ҳисоб-китоб юзасидан хизмат кўрсатиш юклансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази юқорида кўрсатилган беғараз ёрдамга ҳисоб-китоб юзасидан хизмат кўрсатганлик учун Япония томонига воситачилик ҳақини 2004 йилга бюджет параметрларига мувофиқ Марказ учун назарда тутилган маблағлар ҳисобига тўласин.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.09.00 Гуманитар ва техник ёрдам]
4. Кўрсатиб ўтилган беғараз ёрдам доирасида Ўзбекистон Республикасига олиб келинаётган асбоб-ускуналар ва материаллар божхона тўловларидан озод қилинсин (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно).
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази буюртманомалари бўйича лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик йиғимлари ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази буюртманомалари бўйича лойиҳанинг чет эллик қатнашчиларига давлат божи ундирмасдан кўп марталик визалар берилишини ва визаларнинг амал қилиш муддати узайтирилишини ҳамда улар вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Э.М. Ғаниев ва А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.