1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА МУСТАҲКАМЛАШГА ОИД ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
«Ижтимоий ҳимоя йили» Давлат дастурига мувофиқ ҳамда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда аниқ йўналтирилган ва табақалашган ёндашувни янада кучайтириш, кам таъминланган оилаларни зарур моддий ёрдам кўрсатиш орқали қўллаб-қувватлашни таъминлаш, ижтимоий хизмат кўрсатиш тизими ходимлари меҳнатини рағбатлантириш ва ҳақ тўлаш механизмини такомиллаштириш, шунингдек, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида:
1. Белгилаб қўйилсинки, болали эҳтиёжманд оилаларга, икки ёшгача бўлган фарзанди тарбияси билан банд ишламаётган оналарга нафақа ҳамда кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан:
ижтимоий адолат, холислик ва ошкоралик тамойилларига қатъий амал қилиш;
кўрсатилаётган моддий ёрдамнинг аниқ йўналтирилишини таъминлаш, уни ҳақиқий эҳтиёжманд оилаларга бериш, боқимандаликка йўл қўймаслик, оилалар даромади ва мол-мулкини ҳар томонлама ҳисобга олиш;
ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш асосида амалга оширилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар, туманлар ҳокимликлари нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ҳамда тўлаш бўйича белгиланган тартибга риоя қилиш устидан қатъий назорат амалга оширилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.07.00 Нафақалар, компенсация тўловларини ва моддий ёрдамни, имтиёзлар ва ижтимоий хизмат кўрсатишни молиялаштириш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.03.00 Кам таъминланганлар, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари», «Темир дафтар» ва бошқа тоифалардаги фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш]
2. 2007 йилнинг 1 сентябридан:
давлат бюджетидан кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тўлаш учун ажратиладиган бюджет маблағлари ҳажмини, айни вақтда уни тайинлаш ва тўлаш муддатини 6 ойгача узайтирган ҳолда, 1,5 бараварга;
«Мурувват» болалар интернат-уйлари тарбиячилари, ўқув-ёрдамчи ходимлари ва санитар-энагалари иш ҳақи, айни вақтда бир тарбиячи учун иш меъёрини 15—18 нафар боладан 5-6 нафар болага камайтирган ҳолда ставкаларни тариф сеткаси бўйича бир разрядга кўтариш ҳисобидан;
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар]
жисмоний ривожланиш имконияти чекланган ва жисмоний нуқсонлари бўлган шахслар учун ихтисослаштирилган коллежларда ногирон-ўқувчиларнинг бепул овқатланиши;
уйда ижтимоий ёрдам кўрсатиш хизмати ходимлари, шунингдек, ногирон болаларни уйда ўқитаётган педагоглар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан белгиланадиган миқдорларда ойлик йўл ҳақи компенсацияси жорий этилсин.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 26 декабрдаги ПФ-4491-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 52-сон, 586-модда)
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.07.00 Нафақалар, компенсация тўловларини ва моддий ёрдамни, имтиёзлар ва ижтимоий хизмат кўрсатишни молиялаштириш]
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, компаниялар, хўжалик бошқарувининг бошқа органлари, корхоналар, ташкилотлар, хайрия жамғармалари, тадбиркорлик тузилмалари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари орқали эҳтиёжманд оилаларга ҳар томонлама қўшимча моддий ёрдам кўрсатсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар]
Белгилаб қўйилсинки, Ижтимоий ҳимоя йили деб эълон қилинган 2007 йилда хўжалик юритувчи субъектлар ва тадбиркорлик тузилмалари томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига юқорида қайд этилган мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар даромад солиғидан тўлиқ озод этилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 23 январдаги ПҚ-573-қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий ҳимоя йили» Давлат дастурида 28 та «Меҳрибонлик» уйи, шунингдек, 86 та санаторий типидаги ҳамда жисмоний ва руҳий ривожланишдан орқада қолган болалар учун мўлжалланган ихтисослаштирилган мактаб-интернатларни капитал таъмирлаш, жиҳозлаш, улар учун микроавтобуслар сотиб олиш мақсадида давлат бюджетидан қўшимча 8,2 миллиард сўм йўналтириш кўзда тутилганлиги эътиборга олинсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг болалар, қариялар ва ногиронларнинг «Мурувват» ҳамда «Саховат» интернат-уйлари, уруш ва меҳнат фахрийлари санаторийлари, ногиронлар реабилитация марказларини капитал таъмирлаш, жиҳозлаш, уларнинг таъминотини янада яхшилаш бўйича жорий йилда ушбу мақсадларга давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қўшимча 5,2 миллиард сўм йўналтириш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ҳамда идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
7. Мазкур Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Р. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 19 март,
ПФ-3864-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 12-сон, 105-модда; 2012 й., 52-сон, 586-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 06/21/6277/0788-сон, 30.11.2021 й., 06/21/26/1111-сон; 28.04.2026 й., 06/26/69/0420-сон)