1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.04.00.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 01.15.03.00га қаранг) / 02.04.03.00 Маҳаллий ижроия органларининг тузилмаси ва штатлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ ҲУЗУРИДА МУСТАҚИЛЛИК МАЙДОНИНИ КЎКАЛАМЗОРЛАШТИРИШ, ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА САҚЛАШ ДЕПАРТАМЕНТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Пойтахтнинг бош майдони мақомини ҳисобга олиб, Тошкент шаҳридаги Мустақиллик майдонини намунали сақлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.04.00 Муҳандислик ва транспорт иншоотлари ва коммуникациялари тизими.Ободонлаштириш. Кўкаламзорлаштириш]
1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузурида Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти ташкил этилсин.
2. Мустақиллик майдони ҳудудини ободонлаштириш, майдондаги кўкаламзорлаштириш, ирригация объектларини, суғориш агрегатларини ва қаттиқ қопламни мукаммал, жорий таъмирлаш, сақлаш ва улардан фойдаланиш департаментнинг асосий вазифалари этиб белгилансин.
3. Департаментнинг бошқарув ходимларининг чекланган сони 9 нафар бўлган тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.04.00 Муҳандислик ва транспорт иншоотлари ва коммуникациялари тизими.Ободонлаштириш. Кўкаламзорлаштириш]
янгидан ташкил этилаётган Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаментининг фойдаланиш ва сақлаш харажатларини 2005 йилда молиялаштиришни ажратилган маблағлар доирасида, Ободонлаштириш бош бошқармаси харажатларини қисқартириш ҳисобига амалга оширсин;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.01 Умумий қоидалар]
2-иловага мувофиқ махсус автотранспорт ва кичик механизация воситаларини харид қилишни давлат тасарруфидан чиқариш ва давлат мулкини хусусийлаштиришдан олинадиган ҳокимлик тасарруфида қоладиган маблағлар ҳисобига амалга оширсин;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.04.00 Муҳандислик ва транспорт иншоотлари ва коммуникациялари тизими.Ободонлаштириш. Кўкаламзорлаштириш]
ўн кун муддатда Тошкент шаҳридаги Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти тўғрисидаги Низомни белгиланган тартибда тасдиқласин, Департаментга хизмат кўрсатиладиган ҳудудни биркитсин ва маъмурият ва гараж хўжалиги учун бино ажратсин.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.01.00 Бож тўловларининг умумий қоидалари;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
5. 2005-2006 йилларда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти 2-иловада назарда тутилган четдан келтириладиган махсус автотранспорт ва кичик механизация воситалари учун божхона тўловлари (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилинсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.03.00 Давлат божи бўйича имтиёзлар]
6. Давлат солиқ қўмитаси божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёз татбиқ этиладиган четдан келтирилган мол-мулкдан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2006 йилдан бошлаб бюджет параметрларини шакллантиришда Департаментнинг ободонлаштириш объектларини сақлаш ва улардан фойдаланишга харажатларни назарда тутсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 24 декабрь,
606-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 декабрдаги 606-сон қарорига 1-ИЛОВА
Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти ТУЗИЛМАСИ