1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.05 Чет эл кредитлари ва заёмлари. Хорижий валютада кредитлар;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.01.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасининг умумий қоидалари;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.63.00 (Кучини йукотган) Таълим муассасаларини молиялаштириш, моддий техника таъминоти ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;
2.Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат (ҳужжат айланиши);
3.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ СОҲАСИДА КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА КЎМАКЛАШИШ» ЛОЙИҲАСИНИ ГЕРМАНИЯ ҲУКУМАТИНИНГ ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТИДАН ФОЙДАЛАНГАН ҲОЛДА АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги касб-ҳунар коллежларини замонавий ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш лойиҳасини амалга ошириш учун Германия тараққиёт банки (KFW)нинг имтиёзли кредит маблағларининг самарали ўзлаштирилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.05 Чет эл кредитлари ва заёмлари. Хорижий валютада кредитлар]
1. «Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида касб-ҳунар таълимини ривожлантиришга кўмаклашиш» лойиҳасини амалга ошириш учун Германия тараққиёт банки (KFW) томонидан Ўзбекистон Республикасига ўн йиллик имтиёзли даврни қўшган ҳолда 40 йил муддат билан, 0,75 йиллик фоиз ставкаси бўйича 7669 минг евро миқдорида имтиёзли кредит ва 1023 минг евро миқдорида грант берилиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги кўрсатиб ўтилган кредит бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳукумати номидан қарз олувчи этиб;
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази лойиҳани амалга ошириш бўйича ижро этувчи агент этиб белгилансин;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.12.00 Қарз;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.13.00 Кредит (шунингдек, 07.22.00.00, 07.23.00.00 ларга қаранг)]
кредит бўйича асосий қарзни, воситачилик ҳақини, фоизларни ва бошқа чиқимларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар давлат бюджети маблағи ҳисобига қопланади.
3. Қуйидагилар:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.04.00 Муҳандислик ва транспорт иншоотлари ва коммуникациялари тизими.Ободонлаштириш. Кўкаламзорлаштириш]
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.05.00 Илмий ва лойиҳа муассасалари]
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига лойиҳанинг ўз вақтида амалга оширилиши, лойиҳа маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланишнинг таъминланиши учун жавобгарлик юклансин.
6. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази лойиҳа маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича зарур ҳужжатларни ва иқтисодий асослашларни, шу жумладан, асбоб-ускуналар харид қилиш ҳамда хизматлар кўрсатишга тендер ҳужжатларини келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига белгиланган тартибда тақдим этсин.
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
7. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан мазкур лойиҳа доирасида Германия тараққиёт банки (KFW) кредит маблағлари ва гранти ҳисобига сотиб олинадиган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириладиган асбоб-ускуналар, ўқув-кўргазмали қўлланмалар ва техник воситалар божхона тўловлари тўлашдан озод қилинсин, божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.07.00 Консуллик вазифалари (паспорт-виза ишлари, консуллик легализацияси) ва йиғимлар]
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази буюртманомаларига биноан лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассисларга консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан келиш визалари берилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.06.00 Паспорт ва виза режимлари (шунингдек, 16.05.03.00га қаранг)]
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази буюртманомаларига биноан лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек уларнинг яшаш жойида вақтинчалик рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини давлат божи тўловисиз таъминласин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Қосимов ва Э.М.Ғаниев зиммасига юклансин.