1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.05.00 Диний ташкилотлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Жамоат бирлашмалари (жамғармалари), диний ташкилотлар, сиёсий партиялар]
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
«ВИЖДОН ЭРКИНЛИГИ ВА ДИНИЙ ТАШКИЛОТЛАР ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚОНУНГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 5 июлдаги ЎРҚ-699-сонли «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасинииг 1991 йил 14 июнидаги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, № 8, 186-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:
2. 8-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Диний жамоалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Диний ишлар қўмитаси билан келишилган ҳолда рўйхатга олинадилар».
«Жойлардаги давлат ҳокимияти органлари давлат мулки ҳисобланган ва ижтимоий-маданий мақсадларда фойдаланилмайдиган дин билан боғлиқ биноларни ва бошқа мол-мулкларни диний ташкилотларга мулк қилиб ёки ҳақ тўламай текин фойдаланиш учун беришлари мумкин»;
олтинчи қисмида «халқ депутатлари маҳаллий Советининг» деган сўзлар «жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. 20-модданинг иккинчи қисмида «фуқароларнинг» сўзидан кейин «хоҳиши билан уларнинг» деган қўшимча киритилсин.
6. 23-модданинг иккинчи қисмида «таълим олиш» сўзларидан кейин «малака ошириш, тажриба ўрганиш ва алмашиш» деган қўшимча киритилсин.
«28-модда. Ўзбекистон Республикасида дин масалалари бўйича давлат идоралари
Ўзбекистон Республикасида динлар ва диний ташкилотларга оид масалалар билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Диний ишлар қўмитаси, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимлари шуғулланади. Уларнинг зиммасига маслаҳат бериш, мутахассислар хулосасини чиқариш, назорат қилиш ва ахборот бериб туриш вазифалари юкланади.
Дин масалалари бўйича давлат идоралари:
чет эллардаги диний муассасалар билан мулоқот қилиб туради ва мувофиқлаштирувчи алоқалар боғлайди;
Ўзбекистон Республикасидаги диний ташкилотлар тўғрисида маълумотлар тўплайди ҳамда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунларнинг ижроси юзасидан назоратни амалга оширади. Шу мақсадларда диний ташкилотлар раҳбарларидан керак ахборот талаб қилишга ва олишга ҳамда уларнинг фаолияти билан боғлиқ бўлган маросимларда иштирок этишга ҳақлидир;
диний ташкилотларнинг илтимосига мувофиқ давлат идоралари билан келишувга эришишда кўмаклашади ва давлат идоралари ҳал этишини талаб қилувчи масалалар юзасидан зарур ёрдам беради;
Ўзбекистон Республикаси ичидаги ва чет эллардаги турли динларга мансуб диний ташкилотлар ўртасида ҳамжиҳатлик ва ҳайрихоҳликни мустаҳкамлашга кўмаклашади;
диншунослик бўйича экспертиза ўтказиш учун диний масалалар билан шуғулланувчи бўлинмалар ҳузурида диншунослар жамоатчи эксперт кенгашларини тузади, диний ташкилотлар вакиллари ва инсон ҳуқуқлари муаммолари бўйича мутахассисларни белгилайди;
давлат бошқарув ва суд идораларининг сўрови бўйича расмий эксперт хулосасини тақдим этади».
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 3 сентябрь,
934-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 334-модда)