1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.01.00 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи / 07.10.01.05 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Буйруғи
«НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТНИ ДАВЛАТ РЕЕСТРИДАН ЧИҚАРИШ ТЎҒРИСИДА»
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 22 февралда 1284-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Капитал қурилишда хўжалик муносабатлари механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сон қарорига мувофиқ 2006 йил 1 январгача бўлган даврда пудрат қурилиш ташкилотлари томонидан қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналар сотиб олишга йўналтириладиган маблағлари даромад (фойда) солиғини ҳисоблаб чиқишда солиқ солинадиган базадан чиқарилиши белгиланган. Мазкур имтиёз учун белгиланган муддат ўтганлигини инобатга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш тўғрисида» 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарори ва «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2000 йил 19 майдаги 197-сон қарорига асосан буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2003 йил 30 октябрда 1284-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг «Пудрат қурилиш ташкилотларининг қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналарини сотиб олишга йўналтириладиган маблағларини даромад (фойда) солиғи базасидан камайтириш бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 14 октябрдаги 117, 2003-70 ва 5-сон қарори давлат реестридан чиқарилсин ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси мазкур ҳужжатнинг давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахслар эътиборига етказиши лозимлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (С. Саттаров) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши устидан назоратни таъминласин.
4. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (У. Аюбов) норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
5. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.
Адлия вазири Ф. ОТАХОНОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 22 февраль,
35-мҳ-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 7-8-сон, 81-модда)