1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.07.00 Шаҳар транспорти;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.16.00 Йўловчиларни ташиш;
4.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг
Буйруғи
ШАҲАРЛАРАРО, ШАҲАР АТРОФИ ВА ШАҲАР ҲУДУДИДА ҚАТНОВЧИ АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИНГ МУНТАЗАМЛИГИНИ АНИҚЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 7 июнда 1194-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 26 декабрдаги 33-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3594, 27.12.2024 й.) асосан 2025 йил 1 апрелдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятининг алоҳида турларини амалга оширишни тартибга солиш тўғрисида»ги 2006 йил 9 мартдаги ПҚ-303-сон қарорининг 1-бандига асосан буюраман:
1. «Шаҳарлараро, шаҳар атрофи ва шаҳар ҳудудида қатновчи автотранспорт воситаларининг мунтазамлигини аниқлаш бўйича йўриқнома»нинг (2002 йил 19 декабрь, рўйхат рақами 1194 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 йил, 23-24-сон) 4-бандидаги еттинчи хатбоши олиб ташлансин.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан ўн кун ўтгандан кейин амалга киритилади.
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи А. АБДУВАЛИЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 19 май,
49-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 23-сон, 215-модда)