1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.02.00 Транспорт соҳасидаги бошқарув. Транспорт хизматлари кўрсатишни лицензиялаш;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.04.00 Сув транспорти;
4.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН АВТОМОБИЛЬ ВА ДАРЁ ТРАНСПОРТИ АГЕНТЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 июндаги 434-сонли «Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортини бошқариш тизимини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 9 декабрдаги ПФ–3358-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда автомобиль ва дарё транспорти фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
автомобиль ва дарё транспортида юк ва йўловчилар ташишни ташкил этиш ва такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий база шакллантирилишини таъминлаш;
иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг юк ва йўловчилар ташишга эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда автомобиль ва дарё транспортини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг ташкилий тузилмаси, марказий аппарати тузилмаси ва агентлик ҳудудий бўлимларининг намунавий тузилмаси 1—3-иловаларга мувофиқ;
3. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги марказий аппарати ходимларининг чекланган умумий сони 31 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 22 нафар этиб белгилансин.
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигига агентлик бошлиғининг икки нафар ўринбосари ва шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган беш кишидан иборат ҳайъат бўлишига рухсат берилсин.
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги (кейинги ўринларда агентлик деб аталади) таркибий ва институционал ўзгартириш масалаларини ҳал қилиш, хизматлар бозорини шакллантириш ва ривожлантиришга ҳамда автомобиль ва дарё транспортида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга кўмаклашиш учун махсус ваколат берилган давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
2. Агентлик тизимига Қорақалпоғистон республика, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари, Автомобиль ва дарё транспортини ривожлантиришни норматив-техник таъминлаш республика маркази, «Автодарётранс-илм» касб малакасини ошириш давлат илмий-методик маркази, «Ўзбекистон автомобилчиси» газетаси таҳририяти киради.
3. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
4. Агентлик ўз фаолиятини давлат бошқаруви бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
5. Агентлик ва унинг ҳудудий бўлимларининг моддий-техник таъминоти, шунингдек ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш лицензиялар берганлик учун давлат божидан, лицензия бериш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиққанлик учун йиғимлардан ажратмалар, сузиш воситаларини ҳисобга қўйганлик ва кўрикдан ўтказганлик учун маблағлар, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
6. Агентлик юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
II. Агентликнинг вазифалари ва функциялари
7. Қуйидагилар агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
автомобиль ва дарё транспортида юк ва йўловчилар ташишни ташкил этиш ва такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий база шакллантирилишини таъминлаш;
иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг юк ва йўловчилар ташишга эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда автомобиль ва дарё транспортини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, жамоат автомобиль ва дарё транспорти фаолиятини мувофиқлаштириш;
автомобиль ва дарё транспорти соҳасида ягона техника сиёсатини ўтказиш;
автомобиль ва дарё транспортида юк ва йўловчилар ташишни лицензиялашни ташкил этиш, лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартлари бажарилишини назорат қилиш;
маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигига сафарбарлик вазиятида ва фавқулодда вазиятларда автомобиль транспорти махсус бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштиришда кўмаклашиш.
8. Агентлик ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) автомобиль ва дарё транспортида юк ва йўловчилар ташишни ташкил этиш ва такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий база шакллантирилишини таъминлаш соҳасида:
автомобиль ва дарё транспортида юк ва йўловчилар ташишни ташкил этиш ва унинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, бошқарув органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан уларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;
автомобиль ва дарё транспортидан фойдаланиш соҳасида халқаро шартномаларни ишлаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси номидан қатнашади;
агентлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича бошқа давлатлар маъмуриятлари ва тузилмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
автомобиль ва дарё транспорти фаолиятининг норматив базасини такомиллаштириш, амалдаги халқаро автомобиль йўлакларидан самарали фойдаланиш ва уларнинг янгиларини барпо этиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун давлат органларига киритади;
вазирликлар ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, дастурлар, шунингдек тармоқларни ривожлантириш бўйича бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг агентлик фаолиятига оид қисмини эксперт баҳолайди ва уларга розилик беради;
б) иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг юк ва йўловчилар ташишга эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда автомобиль ва дарё транспортини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:
жамоат автомобиль ва дарё транспорти фаолиятини мувофиқлаштиради;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари таклифлари асосида ишлаб чиқилган йўловчилар ташишнинг халқаро ва вилоятлараро йўналишларини тасдиқлайди;
в) автомобиль ва дарё транспорти хизматлари бозорида бозор муносабатларини ва рақобат муҳитини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш соҳасида:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда автомобиль ва дарё транспорти хизматлари учун тариф сиёсатини шакллантиради;
г) ягона техника сиёсатини ўтказиш соҳасида:
халқаро нормаларни ҳисобга олган ҳолда автомобилда ва дарёларда ташишлар бўйича фаолиятни тартибга солиш стандартлари, қоидалари, шакллари ва усуллари юзасидан маълумотларнинг ягона ахборот базасини шакллантиради, илмий-техник ишларни олиб боради;
сувда кишиларнинг ҳаёти қўриқланишини ва кемалар сузиши хавфсизлигини таъминлайдиган кемалар ва сузиб юрувчи қурилмаларни лойиҳалаштириш, улардан фойдаланиш, уларни таъмирлаш ва қайта жиҳозлаш талаблари бажарилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат қилишни ташкил этади ва амалга оширади;
фойдаланилаётган кемалар ва сузиб юрувчи қурилмаларни ҳисобга олади, таснифлайди, рўйхатдан ўтказади, Регистр қоидалари ва шунингдек кемалар ва сузиб юрувчи қурилмаларни таъмирлашга доир бошқа норматив ҳужжатлар қоидалари бажарилишини назорат қилади;
кемаларга ва сузиш воситаларига кема гувоҳномалари, малака гувоҳномалари, сузишга яроқлилик тўғрисидаги гувоҳномани, нефть, оқова сувлар ва ахлат билан ифлосланишнинг олдини олиш тўғрисидаги гувоҳномани ҳамда Регистр қоидаларида назарда тутилган бошқа ҳужжатларни беради;
автомобиль ва дарё транспортида хавфли юклар, қурол-яроғ, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулк, портловчи моддалар ва буюмлар, шунингдек ҳарбий контингентлар транзити амалга оширилганда хулосалар беради;
д) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда автомобиль ва дарё транспортида фаолиятни лицензиялашни, лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни ташкил этади, лицензиялар реестрини юритади;
е) автомобиль ва дарё транспортида кадрларни ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш соҳасида оммавий касбларга, шу жумладан ҳайдовчиликка тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда тармоқ кадрлари малакасини ошириш бўйича базавий ўқув дастурларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
9. Агентлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек ҳудудий бўлимлар, ўзига қарашли бошқа органлар ва муассасалар орқали ҳал этади.
III. Агентликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
10. Агентлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўзининг вазифалари ва функцияларини бажариш учун зарур бўлган автомобиль ва дарё транспорти соҳасидаги ахборотни юридик ва жисмоний шахслардан сўраш ва олиш;
лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали ва режадан ташқари текшириш;
автомобиль ва дарё транспортидан фойдаланиш қоидалари бузилишида айбдор бўлган шахсларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка тортиш тўғрисида давлат органларига таклифлар киритиш;
автомобиль ва дарё транспорти фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини таҳлил этиш ва такомиллаштириш масалалари бўйича мутахассисларни белгиланган тартибда жалб этиш;
кемалар ва сузиш воситаларидан тўғри фойдаланилиши, уларнинг табелда қайд этилган таъминот ва инвентарь билан бутланганлиги, улар томонидан сузиш ва фойдаланиш хавфсизлиги таъминланиши бўйича қоидалар ва талаблар бажарилиши, кемалар сузадиган йўллар ва кемалар сузадиган вазиятнинг ҳолати устидан назорат қилиш, экипажнинг билимларини текшириш;
кема ҳужжатларининг амал қилиш муддати тамом бўлганда, кемалар малакали экипаж билан бутланмаганда, бортда авария-қутқариш, ёнғинга қарши инвентарь мавжуд бўлмаганда, сузиб юрувчи қурилмаларда одамларнинг хавфсизлигига таҳдид солувчи нуқсонлар пайдо бўлганда, кемалардан фойдаланиш, ёнғинга қарши ва санитария хавфсизлиги қоидалари талаблари бузилганда кемалар ва сузиб юрувчи қурилмалардан фойдаланишни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақиқлаш;
агар сузиш воситаларининг ҳолати сузишнинг ва фойдаланишнинг хавфсизлигини ёки сузиш воситаларининг хавфсиз тўхтаб туришини таъминламаса, улардан фойдаланишни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақиқлаш;
хавфсиз сузиш шароитларини, одамларнинг ҳаёти муҳофаза қилинишини, ички сув йўлларида юкларнинг ишончли ташилишини, кемаларнинг ифлосланишининг олдини олишни таъминловчи сузиш воситаларига қўйиладиган техник талабларни белгилаш, ушбу талаблар бажарилишини техник назорат қилиш, сузиш воситалари таъмирланаётган даврда чиқариладиган Регистр қоидалари асосида уларни таснифлаш, кўрикдан ўтказиш ва назорат қилиш;
хорижий ва миллий юк ва йўловчилар ташувчилар томонидан Ўзбекистон Республикасининг автомобиль ва дарё транспорти соҳасидаги халқаро шартномалари асосий шартлари ва қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш.
Агентлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
11. Агентлик ўз ваколатлари доирасида вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, давлат маҳаллий ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган норматив ҳужжатлар қабул қилишга ҳақлидир.
Агентлик, зарур ҳолларда, бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатлар қабул қилишга ҳақлидир.
12. Агентлик ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.
IV. Агентлик фаолиятини ташкил этиш
13. Агентликка қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ бошчилик қилади.
якка бошчилик асосида агентлик фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади ҳамда агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
ходимларнинг тасдиқланган чекланган сони ва таъминот харажатлари сметаси доирасида марказий аппарат ва ҳудудий бўлимлар тузилмасига ўзгартиришлар киритади;
марказий аппарат ходимларини ва агентликнинг ҳудудий бўлимлари, агентлик тизимига кирувчи ўзига қарашли органлар ва муассасалар раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.
Бошлиқ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.
15. Агентликда таркибига агентлик бошлиғи (ҳайъат раиси), бошлиқ ўринбосарлари (лавозимига кўра) ва агентлик тизими бошқа раҳбар ходимлари кирадиган 5 кишидан иборат ҳайъат ташкил этилади.
Ҳайъатнинг шахсий таркиби агентлик бошлиғининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Агентлик ҳайъати агентлик фаолиятининг асосий масалаларини кўриб чиқади, агентликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари, ўзига қарашли органлар ва муассасалар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитади, агентликнинг муҳим буйруқлари ва бошқа ҳужжатлари лойиҳаларини муҳокама қилади.
Ҳайъат қарорлари агентлик бошлиғининг буйруқлари билан ҳаётга татбиқ этилади. Бошлиқ билан ҳайъат ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлганда бошлиқ ўз қарорини амалга оширади. Пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида бошлиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини хабардор қилади.
16. Ҳудудий бўлимлар ўз фаолиятини агентлик томонидан тасдиқланадиган низомларга мувофиқ амалга оширади.
Қорақалпоғистон республика, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари раҳбарлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тақдимномасига кўра агентлик бошлиғи томонидан тайинланадилар.
17. Агентликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 мартдаги 118-сон қарорига 5-ИЛОВА
I. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигини ташкил этиш тўғрисида» 1998 йил 11 июлдаги 296-сон қарорининг 2, 3 ва 5-бандлари ҳамда мазкур қарорга 1 ва 4-иловалар.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобиль транспорти соҳасида бошқарувнинг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 5 июндаги 245-сон қарорининг 6-банди, 6—8-иловалар, шунингдек ушбу қарорга 9-илованинг II бўлими 2-банди.
II. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобиль транспорти соҳасида бошқарувнинг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 5 июндаги 245-сон қарорига 2-иловадаги «Йўловчи» суғурта компанияси» ва «Навоийтранс» автомобилда юк ва йўловчилар ташиш уюшмаси» сўзлари чиқариб ташлансин.