1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.11.00 Транспорт воситаларини Давлат рўйхатидан ўтказиш]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
ЎЗБЕКИСТОН АВТОМОБИЛЬ ВА ДАРЁ ТРАНСПОРТИ АГЕНТЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМ МАРКАЗИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ҲАЙДОВЧИЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИ таълим муассасаларини БИТИРГАН ҲАЙДОВЧИЛИККА НОМЗОДЛАРГА БЕРИЛАДИГАН ЯГОНА НАМУНАДАГИ ГУВОҲНОМАНИ БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
(қарор номи Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2012 йил 23 июлдаги 3, 42/ққ, 25-сонли қарори (рўйхат рақами 1652-1, 10.08.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 32-сон, 386-модда)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 9 январда 1652-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди ]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2026 йил 26 январдаги 20-сон, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026 йил 17 январдаги 5-қ/қ-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2026 йил 21 январдаги 3-сонли «Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларини битирган ҳайдовчиликка номзодларга бериладиган ягона намунадаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1652-4, 30.01.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 августдаги «Ўзбекистон Республикаси автомототранспорт воситаларини ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш, ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги 156-сон қарорини бажариш мақсадида, қарор қиламиз:
(муқаддима Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2012 йил 23 июлдаги 3, 42/ққ, 25-сонли қарори (рўйхат рақами 1652-1, 10.08.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 32-сон, 386-модда)
1. «Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларини битирган ҳайдовчиликка номзодларга бериладиган ягона намунадаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисида»ги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2012 йил 23 июлдаги 3, 42/ққ, 25-сонли қарори (рўйхат рақами 1652-1, 10.08.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 32-сон, 386-модда)
2. Ягона намунадаги гувоҳномалар Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг «Автодарётранс-илм» давлат илмий-методик маркази буюртмасига асосан, «Давлат белгиси» бирлашмасининг Тошкент шаҳар босма фабрикасида, босма усулда тайёрлансин.
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан давлат рўйхатидан ўтказилган кунидан 10 кун ўтгандан кейин амалга киритилсин.
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг бошлиғи А. АБДУВАЛИЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 27 декабрь,
6-сон
Вазирнинг биринчи ўринбосари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази директори А. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 27 декабрь,
48/ҚБ-сон
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 27 декабрь,
11-сон
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази, Ички ишлар вазирлигининг 2006 йил 27 декабрдаги 6, 48/ҚБ, 11-сон қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларини битирган ҳайдовчиликка номзодларга бериладиган ягона намунадаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисидаги
низом
(низом номи Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2012 йил 23 июлдаги 3, 42/ққ, 25-сонли қарори (рўйхат рақами 1652-1, 10.08.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 32-сон, 386-модда)
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 августдаги «Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситаларини ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш, ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги 156-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларини битирган ҳайдовчиликка номзодларга ягона намунадаги гувоҳнома бериш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2012 йил 23 июлдаги 3, 42/ққ, 25-сонли қарори (рўйхат рақами 1652-1, 10.08.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 32-сон, 386-модда)
1. Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 августдаги 156-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.
(1-банд Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2012 йил 23 июлдаги 3, 42/ққ, 25-сонли қарори (рўйхат рақами 1652-1, 10.08.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 32-сон, 386-модда)
2. Ҳайдовчиликка номзодларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланадиган таълим муассасаларининг (кейинги ўринларда матнда — таълим муассасаси) имтиҳон ва синовларидан муваффақиятли ўтган номзодларга ўқишни битирганликлари ҳақида ягона намунадаги гувоҳнома берилади (мазкур Низомнинг 1-иловаси).
(2-банд Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2012 йил 23 июлдаги 3, 42/ққ, 25-сонли қарори (рўйхат рақами 1652-1, 10.08.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 32-сон, 386-модда)
3. Гувоҳнома таълим муассасасида ташкил этиладиган комиссия баённомасига асосан берилади.
Комиссия таълим муассасаси раҳбарининг буйруғига асосан, раис ва икки кишидан иборат таркибда тузилади. Қўшимча равишда комиссия аъзолари таркибига муҳандис-ўқитувчилар, ишлаб чиқариш усталари, агар ҳайдовчилар ташкилотлар учун тайёрланаётган бўлса, шу ташкилотнинг вакили ҳам киритилиши мумкин.
(3-банд Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2012 йил 23 июлдаги 3, 42/ққ, 25-сонли қарори (рўйхат рақами 1652-1, 10.08.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 32-сон, 386-модда)
4. Имтиҳонлар натижаси ҳақида имтиҳон комиссияси раиси ва аъзолари томонидан баённома тўлдирилади, сўнгра таълим муассасаси раҳбари томонидан имзоланади ҳамда муҳр билан тасдиқланади.
(4-банд Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2012 йил 23 июлдаги 3, 42/ққ, 25-сонли қарори (рўйхат рақами 1652-1, 10.08.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 32-сон, 386-модда)
5. Гувоҳнома бланкалари Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг (кейинги ўринларда матнда — агентлик) «Автодарётранс-илм» давлат илмий-методик марказининг буюртмаси асосида тайёрланади.
6. Гувоҳнома бланкалари «Автодарётранс-илм» давлат илмий-методик марказининг тақсимотига асосан, таълим муассасаларга «махсус ҳудудий код»лар асосида агентликнинг ҳудудий бўлимлари томонидан етказиб берилади (мазкур Низомнинг 2-иловаси).
(6-банд Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2012 йил 23 июлдаги 3, 42/ққ, 25-сонли қарори (рўйхат рақами 1652-1, 10.08.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 32-сон, 386-модда)
7. Гувоҳномалар таълим муассасаси буюртмаларига асосан агентликнинг «Автодарётранс-илм» давлат илмий-методик маркази томонидан таъминланади.
Агентликнинг «Автодарётранс-илм» давлат илмий-методик маркази буюртмасига асосан гувоҳномалар «Давлат белгиси» бирлашмасининг Тошкент шаҳар босма фабрикасида босма усулда тайёрланади.
(7-банд Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2012 йил 23 июлдаги 3, 42/ққ, 25-сонли қарори (рўйхат рақами 1652-1, 10.08.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 32-сон, 386-модда)
8. Гувоҳноманинг ташқи кўринишида Ўзбекистон Республикасининг ҳимояланган герби ифодаланади, ички кўринишида эса, гувоҳноманинг ҳудудий коди, серияси ва рўйхат рақами, таълим муассасасининг номи, номзоднинг фамилияси, исми-шарифи, ўқиш муддати, ўқув дастурининг номи, имтиҳон топширган фанларнинг номи, имтиҳон натижасига кўра олган баҳоси, таълим муассасасининг муҳри ҳамда берилган ҳайдовчилик гувоҳномасининг серияси ва рўйхат рақами ёзилади.
(8-банд Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2012 йил 23 июлдаги 3, 42/ққ, 25-сонли қарори (рўйхат рақами 1652-1, 10.08.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 32-сон, 386-модда)
9. Гувоҳномаларни кирим ва чиқимлари таълим муассасасининг ҳисобот дафтарларида қайд қилиб борилади.
(9-банд Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2012 йил 23 июлдаги 3, 42/ққ, 25-сонли қарори (рўйхат рақами 1652-1, 10.08.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 32-сон, 386-модда)
12. Тўлдириш жараёнида бузилган гувоҳномаларни қайта ишлатилмаслик учун уларнинг коди, серияси ва рўйхат рақами қирқиб олиниб, таълим муассасасининг махсус комиссияси томонидан ёқиш йўли билан йўқ қилинади. Таълим муассасасининг тафтиш комиссияси бу ҳақда далолатнома тузиб, унга гувоҳноманинг қирқиб олинган коди, серияси ва рўйхат рақами ёпиштириб қўйилади.
(12-банд Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2012 йил 23 июлдаги 3, 42/ққ, 25-сонли қарори (рўйхат рақами 1652-1, 10.08.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 32-сон, 386-модда)
13. Гувоҳнома йўқолиб қолган ҳолларда ҳайдовчиликка номзод таълим муассасаси раҳбари номига ёзма равишда ариза билан мурожаат қилади. Номзоднинг аризаси ва имтиҳон комиссиясининг баённомасига асосан, таълим муассасаси томонидан гувоҳноманинг дубликати берилади. Бунда таълим муассасасининг қайд дафтарига «Дубликат» деб ёзув киритилади.
(13-банд Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2012 йил 23 июлдаги 3, 42/ққ, 25-сонли қарори (рўйхат рақами 1652-1, 10.08.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 32-сон, 386-модда)
Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларини битирган ҳайдовчиликка номзодларга бериладиган ягона намунадаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
(1-илова грифи Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2012 йил 23 июлдаги 3, 42/ққ, 25-сонли қарори (рўйхат рақами 1652-1, 10.08.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 32-сон, 386-модда)
(илова Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2012 йил 23 июлдаги 3, 42/ққ, 25-сонли қарори (рўйхат рақами 1652-1, 10.08.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 32-сон, 386-модда)
Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларини битирган ҳайдовчиликка номзодларга бериладиган ягона намунадаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
(2-илова грифи Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2012 йил 23 июлдаги 3, 42/ққ, 25-сонли қарори (рўйхат рақами 1652-1, 10.08.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 32-сон, 386-модда)