1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.05.00 Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини молиялаштириш;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
БЮДЖЕТ МУАССАСАЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИ ХОДИМЛАРИНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШНИНГ МАХСУС ЖАМҒАРМАСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 9 февралда 177-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 19 сентябрдаги 176-сонли «Бюджет ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус фонди тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3561, 22.10.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви республика органларининг бошқарув ходимлари сонини мақбуллаштириш ва қисқартириш тўғрисида»ги 2004 йил 5 январдаги 1-сон қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1995 йил 8 сентябрда 98-сон билан тасдиқланган Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантиришнинг махсус жамғармаси тўғрисидаги низомни (1995 йил 20 сентябрь, рўйхат рақами 177-сон — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 йил 6-сон) II-бўлимининг биринчи хатбошидаги иккинчи гап қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳукумат қарорларида белгиланган ҳолларда, ушбу жамғармага бошқарув ходимларининг сони қисқариши муносабати билан бўшаб қоладиган ва ходимларни моддий рағбатлантиришга йўналтириладиган маблағлар ҳам йўналтирилади.».
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан ўтгандан кейин амалга киритилсин.