1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.01 Инвестиция дастурлари;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.01.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар]
КИОТО ПРОТОКОЛИНИНГ МУСАФФО РИВОЖЛАНИШ МЕХАНИЗМИ ДОИРАСИДА ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Киото Протоколининг Мусаффо ривожланиш механизми доирасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 6 декабрдаги ПҚ-525-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
1. Киото Протоколининг Мусаффо ривожланиш механизми доирасида инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, вазирликлар ва идоралар Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ўзларининг идоравий норматив ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 10 январь,
9-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 10 январдаги 9-сон қарорига ИЛОВА
Киото Протоколининг Мусаффо ривожланиш механизми доирасида инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, юридик шахслар томонидан, хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда Киото Протоколининг Мусаффо ривожланиш механизми доирасида жаҳон бозорида чиқиндилар чиқаришнинг сертификатланган қисқартиришларини сотиб олишни назарда тутувчи инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилган:
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.11.00 Атроф муҳитни халқаро ҳуқуқий муҳофаза қилиш]
Киото Протоколи — Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг иқлим ўзгариши тўғрисидаги Ҳадли Конвенцияси билан 1997 йил 11 июлда қабул қилинган, Ўзбекистон Республикаси томонидан 1999 йил 12 октябрда ратификация қилинган ва 2005 йил 16 февралдан бошлаб кучга кирган, парник газларини атмосферага чиқаришни қисқартириш механизмларини белгиловчи ҳужжат;
Киото Протоколининг Мусаффо ривожланиш механизми (кейинги ўринларда МРМ деб аталади) — унга кўра Киото Протоколига 1-иловага кирмаган мамлакатлар ўз ҳудудида парник газларини атмосферага чиқаришни қисқартириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириши ва бундай лойиҳалар натижасида олинган чиқиндилар чиқариш қисқартиришларини Киото Протоколи 1-иловасига кирган мамлакатлар ҳукуматларига ёки компанияларига ёхуд чиқиндилар чиқаришнинг сертификатланган қисқартиришларини сотиб олишдан манфаатдор бўлган ҳар қандай ташкилотларга сотиш мумкин бўлган механизм;
Мусаффо ривожланиш механизми тартиботлари (кейинги ўринларда МРМ тартиботлари деб аталади) — Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг МРМ бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун иқлим ўзгариши тўғрисидаги Ҳадли Конвенцияси тегишли ҳужжатлари билан белгиланган тартиботлар, мезонлар ва талаблар;
Киото Протоколининг Мусаффо ривожланиш механизми бўйича Идоралараро кенгаш (кейинги ўринларда Идоралараро кенгаш деб аталади) — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 6 декабрдаги ПҚ-525-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган Идоралараро кенгаш;
Киото Протоколининг Мусаффо ривожланиш механизми бўйича Миллий орган (кейинги ўринларда МРМ Миллий органи деб аталади) — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги;
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.08.00.00 Халқаро ташкилотлар ва иттифоқлар / 19.08.01.00 Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ). БМТ тизимига кирувчи ташкилотлар: (Жаҳон метеорология ташкилоти (ВМО), Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ВОЗ), Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (ВОИС), Жаҳон почта иттифоқи (ВПС), Халқаро ривожланиш ассоциацияси (МАР), Халқаро молия корпорацияси (МФК), Халқаро тараққиёт ва ривожланиш банки (МБРР), Инвестиция кафолатлари бўйича кўп томонлама агентлик (МАИГ), Халқаро валюта жамғармаси (МВФ), Халқаро денгиз ташкилоти (ИМО), Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО), Халқаро меҳнат ташкилоти (МОТ), Халқаро электр алоқа иттифоқи (МСЭ), Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (МФСР), ЮНЕСКО, Халқаро ривожланиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (ЮНИДО), БМТ нинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО))]
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг МРМ бўйича иқлим ўзгариши тўғрисидаги Ҳадли Конвенциясининг Ижро этувчи кенгаши (кейинги ўринларда ИЎҲКнинг Ижро этувчи кенгаши деб аталади) — Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг иқлим ўзгариши тўғрисидаги Ҳадли Конвенцияси ҳузуридаги МРМ лойиҳаларини рўйхатдан ўтказиш ва чиқиндилар чиқаришни қисқартиришни сертификатлаш органи;
Ваколатли оператив орган — ИЎҲК Ижро этувчи кенгашида рўйхатдан ўтган, тавсия этилаётган лойиҳаларнинг МРМ тартиботларига мувофиқлигини тасдиқлашга, лойиҳаларни рўйхатдан ўтказиш учун ИЎҲК Ижро этувчи кенгашига тақдим этишга, лойиҳани амалга ошириш вақтида чиқиндилар чиқаришнинг ҳақиқатдан ўзгарганини тасдиқлашга ҳамда қисқартирилган чиқиндиларни сертификатлаш учун ИЎҲК Ижро этувчи кенгашига буюртманомалар беришга вакил қилинган аккредитация этилган мустақил ташкилот;
Карбон жамғармалари — МРМ лойиҳаларини тайёрлашда ва амалга оширишда, шунингдек чиқиндиларнинг сертификатланган қисқартиришларини сотишда хизматлар кўрсатишга вакил қилинган халқаро ва хусусий ташкилотлар;
парник гази — Киото Протоколи билан назорат қилинадиган газлар гуруҳларидан бири — CO2, CH4, N2O, HFC5, PFC5, ва SF6;
чиқиндиларни сертификатланган қисқартириш — (кейинги ўринларда ЧСҚ деб аталади) — МРМ инвестиция лойиҳасини амалга ошириш натижасида олинган ва ИЎҲКнинг Ижро этувчи кенгашида сертификатлашдан ўтган, углерод икки оксиди эквивалентининг бир метр тоннасига тенг бўлган бирликларда ўлчанадиган чиқиндиларнинг миқдорий қисқартирилиши;
лойиҳа-техник ҳужжатлар — (кейинги ўринларда ЛТҲ деб аталади) — МРМ шартлари ва мезонларига, шунингдек ушбу Низомга мувофиқ ишлаб чиқиладиган, МРМ бўйича инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг техник, ташкилий, табиатни муҳофаза қилиш ва молия-иқтисодий ечимларини белгилайдиган ҳужжат.
3. МРМ бўйича лойиҳаларни амалга оширишга доир таклифларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш икки босқичда амалга оширилади.
II. Лойиҳа бўйича буюртманомани тайёрлаш ва маъқуллаш тартиби
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
4. Биринчи босқичда лойиҳа ташаббускори томонидан МРМ Миллий органига ёзма ариза киритилади, аризага МРМ бўйича назарда тутилаётган инвестиция лойиҳаси тўғрисидаги умумий ахборот илова қилинади (кейинги ўринларда лойиҳа бўйича буюртманома деб аталади).
5. Лойиҳа бўйича буюртманома Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан келишилади ва у (бироқ шу билан чекланмаган ҳолда) ушбу Низомга 1-иловада кўрсатилган ахборотдан иборат бўлиши керак.
Зарурат бўлганда, лойиҳа бўйича буюртманомага киритиш учун МРМ Миллий органи томонидан лойиҳа бўйича қўшимча ахборот ва ҳужжатлар сўраб олиниши мумкин.
6. МРМ Миллий органи лойиҳа бўйича буюртманома тақдим этилган вақтдан бошлаб икки ҳафта муддатда лойиҳани МРМ доирасида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ Барқарор ривожланиш миллий мезонларига мувофиқ амалга ошириш мумкинлигини кўриб чиқади.
7. Лойиҳани МРМ доирасида амалга ошириш мумкинлиги тўғрисидаги масала ижобий кўриб чиқилган тақдирда МРМ Миллий органи ушбу Низомнинг V бўлимига мувофиқ Идоралараро кенгашга лойиҳа бўйича буюртманомани маъқуллаш учун лойиҳани амалга ошириш механизми бўйича хулоса ҳамда лойиҳани амалга ошириш учун инвестор танлаш бўйича танлов ҳужжатларига асосий талаблар билан бирга киритади.
8. Идоралараро кенгаш таклифни тақдим этилган ҳужжатлар асосида кўриб чиқади ва лойиҳани амалга ошириш мумкинлиги тўғрисида ёхуд лойиҳани пухталаштириш зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилади.
Лойиҳани амалга ошириш мумкинлиги тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда Идоралараро кенгаш томонидан, зарурат бўлганда, айни бир вақтда инвестор танлаш бўйича танлов комиссияси таркиби, танловни ўтказиш муддатлари ва лойиҳани амалга ошириш учун инвестор танлаш бўйича танлов ҳужжатларига талаблар тасдиқланади.
9. Идоралараро кенгаш томонидан лойиҳани амалга ошириш тўғрисида ижобий қарор қабул қилинган тақдирда МРМ Миллий органи уч кун муддатда лойиҳа ташаббускорини расмий равишда хабардор қилади, хабарномада лойиҳани амалга оширишнинг тавсия этилаётган механизмини ҳамда лойиҳани амалга ошириш учун инвестор танлаш бўйича танлов ҳужжатларига асосий талабларни кўрсатади.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.08.00 Инвестиция бўйича бошқа масалалар]
10. Лойиҳани Карбон жамғармалари ёки Халқаро молия институтлари орқали амалга ошириш механизмини танлашда лойиҳа-техник ҳужжатларни тайёрлаш, инвесторларни, ваколатли оператив органларни ва чиқиндиларнинг сертификатланган қисқартиришлари харидорларини танлаш тегишли Карбон жамғармалари ёки Халқаро молия институтлари томонидан белгиланган тартиботларга мувофиқ амалга оширилади. Бундан қатъи назар, МРМ лойиҳалари ушбу Низомнинг 13—18-бандларига мувофиқ келишиб олиниши ва маъқулланиши керак, инвесторни танлов асосида танлаб олиш тўғрисидаги шартлар бундан мустасно.
11. МРМ Миллий органи томонидан танлов асосида танлаб олиш зарурлиги кўрсатилган тақдирда лойиҳа ташаббускори лойиҳани амалга ошириш учун Идоралараро кенгаш томонидан белгиланадиган муддатлар ва талабларга мувофиқ инвестор танлаш бўйича танлов эълон қилади.
12. Инвесторларни танлаш бўйича танловлар қатнашчилари сонига нисбатан чеклашлар белгиланмайди.
III. Лойиҳа-техник ҳужжатларни тайёрлаш ва маъқуллаш тартиби
13. Иккинчи босқичда ташаббускор томонидан МРМ Миллий органига ёзма ариза киритилади, унга қуйидагилар илова қилинади:
музокаралар давомида эришилган дастлабки ва якуний қиёсий жадваллар, лойиҳа ташаббускори томонидан танланган таклиф кўрсатилган ҳолдаги танлов қатнашчилари таклифлари. Қиёсий жадвалда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги учун лойиҳа ташаббускори жавоб беради;
МРМ тартиботларига мувофиқ ишлаб чиқилган рус ва инглиз тилларидаги лойиҳа-техник ҳужжатлар;
лойиҳани амалга оширишнинг ойлар бўйича жадвали;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.09.00.00 Гидрометеорология]
Гидрометеорология хизмати марказининг лойиҳа бўйича ижобий хулосаси;
Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг лойиҳа бўйича ижобий экологик хулосаси.
Зарурат бўлганда, МРМ Миллий органи томонидан лойиҳа ташаббускоридан ва танлов қатнашчиларидан қўшимча равишда маълумотлар ва ҳужжатлар сўраб олиниши мумкин.
14. Ташаббускор томонидан ушбу Низомнинг 13-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилган вақтдан бошлаб икки ҳафта муддатда МРМ Миллий органи тақдим этилган ЛТҲнинг МРМ мезонларига ва тартиботларига ҳамда ушбу Низомнинг V бўлимига мувофиқлигини кўриб чиқади, Идоралараро кенгашга тегишли хулосани кўриб чиқиш учун киритади.
лойиҳани амалга оширишнинг умумий иқтисодий мақсадга мувофиқлиги ва самарадорлиги;
лойиҳанинг экология талабларига мувофиқлиги;
технологик асбоб-ускуналарнинг замонавий сифат стандартларига мувофиқлиги.
16. Идоралараро кенгаш икки ҳафта муддатда таклифларни тақдим этилган ҳужжатлар асосида кўриб чиқади ва лойиҳани амалга оширишнинг мумкинлиги тўғрисида қарор қабул қилади.
17. МРМ бўйича лойиҳа амалга оширилиши мўлжалланаётган инвестиция лойиҳасига қўшимча деб ҳисобланган тақдирда асосий инвестиция лойиҳасини тайёрлаш ва экспертизадан ўтказиш тартиби ана шундай лойиҳалар учун татбиқ этиладиган амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Асосий инвестиция лойиҳаси бўйича дастлабки техник-иқтисодий асослаш тасдиқлангунгача ёхуд Ўзбекистон Республикаси ва Халқаро молия институтлари ўртасида ўзаро ҳамфикрлик тўғрисидаги меморандум имзолангунгача лойиҳа бўйича буюртманома бериш босқичида МРМ бўйича лойиҳа компонентини амалга ошириш юзасидан Идоралараро кенгашнинг ижобий қарорини олиш зарур.
Асосий лойиҳа бўйича техник-иқтисодий асослаш узил-кесил тасдиқлангунгача лойиҳа-техник ҳужжатлар босқичида МРМ бўйича лойиҳа компонентини амалга ошириш юзасидан Идоралараро кенгашнинг ижобий қарори олиниши зарур.
Асосий инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги Ҳукумат қарори МРМ бўйича лойиҳа ИЎҲК Ижро этувчи кенгашида маъқуллангандан кейин қабул қилинади. Бунда, истисно ҳолларда, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Ахборот-таҳлил департаменти билан келишган ҳолда асосий инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги Ҳукумат қарорининг МРМ лойиҳаси бўйича ЛТҲ Ваколатли оператив орган томонидан тасдиқлангандан кейин қабул қилинишига йўл қўйилади.
18. Идоралараро кенгашнинг лойиҳани амалга ошириш тўғрисида ижобий қарори қабул қилинган тақдирда МРМ Миллий органи лойиҳа ташаббускорини расмий равишда хабардор қилади ва ИЎҲК Ижро этувчи кенгашига лойиҳа бўйича маъқуллаш хати жўнатади.
19. МРМ Миллий органидан маъқуллаш хати олингандан кейин МРМ лойиҳаси ташаббускори валидация (лойиҳани тасдиқлаш тўғрисидаги қарор) қилиш ва кейинчалик лойиҳани ИЎҲК Ижро этувчи кенгашида МРМ тартиботларига мувофиқ рўйхатдан ўтказиш учун тегишли Ваколатли органни танлаш бўйича масъул ҳисобланади.
20. Лойиҳа-техник ҳужжатлар экспертизадан ижобий ўтказилганда ва Ваколатли оператив орган томонидан тасдиқланганда лойиҳа ташаббускори Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Ахборот-таҳлил департаментига МРМ лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида Ҳукумат қарори лойиҳасини киритади.
21. МРМ лойиҳаси ташаббускори, шунингдек чиқиндилар чиқаришнинг камайиши мониторинги, МРМ талабларига мувофиқ чиқиндилар чиқаришнинг қисқаришини тасдиқлаш ва сертификатлаш бўйича тадбирларнинг бажарилиши учун жавоб беради. Лойиҳа ташаббускори МРМ Миллий органига лойиҳани амалга оширишнинг бориши тўғрисида ҳар чоракда ахборот тақдим этади.
V. Идоралараро кенгаш ишларини ташкил этиш
22. Идоралараро кенгаш мажлислари заруриятга кўра ўтказилади. Идоралараро кенгаш котибияти мажлисдан олдин икки ҳафтадан кечикмай унинг ўтказилиш санаси ва вақти тўғрисида, Идоралараро кенгашнинг ҳар бир аъзоси учун мажлис материалларини тақдим қилган ҳолда, расмий равишда хабар беради.
Мажлисни Идоралараро кенгаш раиси ўтказади.
23. Идоралараро кенгаш аъзолари 10 иш куни мобайнида тақдим этилган ҳужжатлар бўйича ўз шарҳларини Кенгаш котибиятига топширадилар. Котибият шарҳларни умумлаштиради ва Идоралараро кенгаш мажлисига киритади.
24. Идоралараро кенгаш мажлиси унда аъзоларининг камида ярми қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади. Кворум мавжуд бўлмаган тақдирда мажлис бошқа кунга кўчирилади. Идоралараро кенгаш аъзолари унинг мажлисларида шахсан қатнашишлари керак.
Идоралараро кенгаш мажлисларига лойиҳа ташаббускорлари таклиф этилади.
25. Идоралараро кенгаш қарорлари унинг мажлисда қатнашган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овоз бериш очиқ усулда ўтказилади. Идоралараро кенгашнинг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади. Овозлар сони тенг бўлган тақдирда Кенгаш раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
26. Мажлислар қарорлари протокол билан расмийлаштирилади. Протоколда ўтказилган мажлиснинг жойи ва вақти, кун тартиби, раислик қилувчи, котиб, Идоралараро кенгашнинг қатнашган аъзолари, ташаббускорлар, улар тавсия қилган лойиҳа тўғрисидаги ахборот, Идоралараро кенгашнинг кўриб чиқилган масалалар бўйича қарори ва хулосалари кўрсатилади.
аҳолининг иш билан бандлигининг ўсишига ва ҳақиқий даромадларининг ошишига кўмаклашиш;
лойиҳани амалга оширишга жалб этилган ходимларнинг ва лойиҳа амалга оширилаётган ҳудудда яшайдиган аҳолининг соғлиғини яхшилаш;
аҳолининг табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш масалаларидан хабардорлигини ошириш.
Тавсия этилаётган инвестиция лойиҳаси барча Барқарор ривожланиш миллий мезонларини қондириши шарт эмас, лекин кўрсатиб ўтилган мезонларга мувофиқ мамлакатнинг барқарор ривожланишига салбий таъсир кўрсатмаслиги керак.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 1-2-сон, 15-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон; 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 03.12.2022 й., 07/22/436/1061-сон)