toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 28.05.2002
Ўзбекистон РеспУбликаси Олий Кенгашининг
Қарори
«СУҒУРТА ТЎҒРИСИДА» ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2002 йил 5 апрелдаги «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги 359-II-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
1. «Суғурта тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни эълон қилинган вақтдан бошлаб амалга киритилсин.
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта тўғрисида»ги Қонуни «Халқ сўзи» газетасининг 1993 йил 9 июндаги 110 (615)-сонида эълон қилинган.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уч ойлик муддат ичида:
суғурта ташкилотлари фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш ваколати берилган бошқарув органини ташкил этсин;
мажбурий суғуртани ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгиласин;
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига Ўзбекистон Республикаси қонуни ҳужжатларини «Суғурта тўғрисида»ги Қонунга мувофиқлаштиришга доир таклифларни белгиланган тартибда тақдим этсин;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини мазкур Қонунга мувофиқлаштирсин.
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идораларининг мазкур Қонунга зид келадиган меъёрий ҳужжатлари қайта кўриб чиқилиши ва бекор қилинишини таъминласин.
3. Пулнинг қадрсизланишини ҳисобга олган ҳолда суғурта фаолиятини ва қайта суғурта қилишни амалга ошириш бўйича устав фондининг энг кам миқдорини белгилаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига топширилсин.
4. Белгилаб қўйилсинки, «Суғурта тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга киритилишига қадар юзага келган суғурта муносабатлари тузилган шартномаларнинг талабларига мувофиқ амал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси Ш. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
1993 йил 6 май,
834-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 218-модда)