2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ФАРМОНЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Турар жой биноларини сифатли капитал таъмирлаш, шунингдек аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қуйидаги фармонларига ўзгартишлар киритилсин:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Уй-жой мулкдорлари ширкатларининг фаолиятини ривожлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2002 йил 26 февралдаги ПФ-3038-сон Фармонининг 3-бандидаги «2006» рақами «2007» рақами билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва коммунал хизмат кўрсатиш корхоналарини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 23 сентябрдаги ПФ-3662-сон Фармонининг:
1-бандидаги «2006 йилда» сўзлари «2006-2007 йилларда» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-бандининг иккинчи хатбошидаги «2006 йилги» сўзлари «2006-2007 йиллардаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-бандининг иккинчи хатбошидаги «2006 йил» ва «2007 йилдан бошлаб» сўзлари тегишли равишда «2006-2007 йиллар» ва «2008 йилдан бошлаб» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 3 январь,
ПФ-3840-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 1-2-сон, 4-модда)