1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.18.00 Ерларни муҳофаза қилиш;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.24.00 Ерга оид қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
БОШОҚЛИ ДОН ЭКИНЛАРИ СОМОНИНИ ЁҚИБ ЮБОРИЛИШИ НАТИЖАСИДА ЕТКАЗИЛАДИГАН ЗАРАРНИ АНИҚЛАШ ҲАМДА УШБУ ҲОЛАТЛАРНИ СОДИР ЭТГАН ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА НИСБАТАН ЖАРИМАЛАР ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 25 декабрда 1647-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди ]
«Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 16 майдаги «2005 йил бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириб олишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-76-сон қарори ва 2006 йил 17 майдаги «2006 йил бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириб олишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-351-сон қарорининг 4-банди талаблари бажарилишини таъминлаш мақсадида қарор қиламиз:
1. «Бошоқли дон экинлари сомонини ёқиб юборилиши натижасида етказиладиган зарарни аниқлаш ҳамда ушбу ҳолатларни содир этган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан жарималар қўллаш бўйича низом» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киради.
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б. АЛИХОНОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 27 ноябрь,
11-1481-сон
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири С. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 27 ноябрь,
10/8-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 27 ноябрь,
91-сон
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлигининг 2006 йил 27 ноябрдаги 11-1481, 10/8 ва 91-сон қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Бошоқли дон экинлари сомонини ёқиб юборилиши натижасида етказиладиган зарарни аниқлаш ҳамда ушбу ҳолатларни содир этган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан жарималар қўллаш бўйича
НИЗОМ
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 16 майдаги «2005 йил бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириб олишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-76-сон ва 2006 йил 17 майдаги «2006 йил бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириб олишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-351-сон қарорларининг 4-бандларига мувофиқ, бошоқли дон экинлари сомонини ёқиб юборилиши натижасида етказиладиган зарарни аниқлаш ҳамда ушбу ҳолатларни содир этган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан жарималар қўллаш тартибини белгилайди.
1. Мазкур Низом асосида бошоқли дон экинлари сомонини ёқиб юборилиши натижасида тупроққа етказиладиган зарар аниқланади ва етказиладиган зарар табиатни муҳофаза қилиш давлат органлари томонидан қонунчиликка мувофиқ, жисмоний ва юридик шахслардан ундирилади.
2. Бошоқли дон экинлари сомонини ёқиб юборилиши натижасида ўсимликларга етказиладиган зарарни аниқлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 27 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси ўсимлик дунёсига етказилган зарар учун ундириладиган жарима миқдорларини ҳисоблаш таксаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 293-сон қарори асосида амалга оширилади.
3. Бошоқли дон экинлари сомонини ёқиб юборилиши натижасида атмосфера ҳавосини ифлослантирганлик учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 88-моддасига мувофиқ чора кўрилади.
II. Келтирилган зарарни ҳисоблаш тартиби
4. Мазкур Низомда унумдор тупроқлар қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш воситаси сифатида қаралиб, уларнинг миқдори тупроқ балл бонитети ва бошоқли дон экинлари ҳосилдорлиги билан белгиланади.
5. Сомонни ёқиб юбориш натижасида тупроқ унумдорлигига етказиладиган зарар миқдорини аниқлашда унга етказиладиган зарар даражаси ва тупроқнинг биосферадаги маҳсулдорлиги мезонлар сифатида қаралади. Тупроқ унумдорлигига етказилган зарар, сомон ёниши таъсирида тупроқ унумдорлигини белгиловчи унинг таркибидаги асосий элементлар бўлган гумус ва азотнинг йўқотилган миқдоридан келиб чиқиб аниқланади.
Ўҳ — жорий йилда ушбу ердан олинган ўртача ҳосилдорлик;
Тубб — тупроқнинг умумий балл бонитенти;
Тукб — тупроқ унумдорлиги камайиш бали
Ҳосил йўқолиши натижасида бир гектар майдонда кўрилган зарар, бир гектар ерда йўқотилган ҳосил миқдорини 5-синф қаттиқ ва юмшоқ буғдой учун белгиланган давлат харид нархига кўпайтириб, топилган натижани умумий ёқилган майдонга кўпайтириш йўли билан аниқланади.
Бошоқли экинлар донининг харид нархлари ҳар йили жорий йил ҳосили учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади.
7. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий қўмиталари (инспекциялари), ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер ижарачилари ва бошқа фуқаролар сомоннинг ёқилиши натижасида тупроқ унумдорлигига етказилган зарарни етказганлардан қоплашни талаб қилиши мумкин.
9. Тупроқ унумдорлигига етказилган зарарнинг ундирилган суммасининг 50 фоизи давлат бюджетига ўтказилади, қолган қисми 100 фоиз деб олиниб, ушбу сумма, сомонни ёқиб юбориш:
а) ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер ижарачилари томонидан содир этилган бўлса, белгиланган тартибда тўлиғича Табиатни муҳофаза қилиш маҳаллий жамғармаларига;
б) бошқа юридик ёки жисмоний шахслар томонидан содир этилган бўлса, 50 фоизи ер эгаси (фойдаланувчи ёки ижарачига) фойдасига, қолган 50 фоизи эса Табиатни муҳофаза қилиш маҳаллий жамғармалари ҳисобларига ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Табиатни муҳофаза қилиш Республика жамғармасига ҳамда Табиатни муҳофаза қилиш маҳаллий жамғармаларига тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 24 майда 246-сон қарори билан тасдиқланган «Табиатни муҳофаза қилиш жамғармалари тўғрисидаги низом»га асосан ишлатилади.
10. Тарафлар ўртасида вужудга келадиган низолар белгиланган тартибда суд томонидан ҳал этилади.
11. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон Фермер хўжаликлари уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан келишилган.
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А. АБДУАЗИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 24 октябрь
Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси раиси С. ҚОБИЛОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 24 октябрь
Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси в.б. Б. УЛАШОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 24 октябрь
Бошоқли дон экинлари сомонини ёқиб юборилиши натижасида етказиладиган зарарни аниқлаш ҳамда ушбу ҳолатларни содир этган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан жарималар қўллаш бўйича низомга ИЛОВА
Ўҳ — жорий йилда ушбу ердан олинган ўртача ҳосилдорлик;
Тубб — тупроқнинг умумий балл бонитенти;
Тукб — тупроқ унумдорлиги камайиш бали
1.4 Ҳосил йўқолиши натижасида бир гектар майдонда кўрилган зарар, бир гектар ерда йўқотилган ҳосил миқдорини 5-синф қаттиқ ва юмшоқ буғдой учун белгиланган давлат харид нархига кўпайтириб, топилган натижани умумий ёқилган майдонга кўпайтириш йўли билан аниқланади.
4,68 ц/га х 6783 сўм/ц = 31744 сўм/га зарар кўрилади.
Бунда — 6783 сўм 1 центнер 5-синф қаттиқ ва юмшоқ буғдойнинг 2005 йил харид нархи.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 51-52-сон, 522-модда; 2015 й., 2-сон, 24-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 10/18/1647-2/2074-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2023 й., 10/23/1647-3/0927-сон; 16.03.2026 й., 10/26/3788/0242-сон)