1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУАССАСАЛАРИ ТИББИЁТ ВА ФАРМАЦЕВТИКА ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўрта бўғин тиббиёт ходимларининг касбий савияси ва малакасини оширишни рақбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2006 йил 6 декабрдаги ПҚ-524-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 64-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 25 декабрь,
269-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 25 декабрдаги 269-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимчалар
1. V бўлимга қуйидаги мазмундаги 231-банд қўшилсин:
«231. Олий маълумотга эга бўлган тиббиёт ҳамшираларига тариф ставкасининг 10 фоизи миқдорида қўшимча тўлов белгиланади.
2. 24-бандга қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:
«шошилинч тиббий ёрдам хизматининг олий маълумотга эга бўлган тиббиёт ҳамшираларига: узлуксиз ишланган стажнинг биринчи уч йили учун ҳамда ҳар бир кейинги икки йил учун тариф ставкасига нисбатан 10 фоиздан миқдорда белгиланади, устаманинг энг кўп миқдори — 40 фоиз»;