1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.04.00 Баҳолаш тартиби ва стандартлари]
[ТСЗ:
1.Молия / Пул тизими. Ҳисоб-китоблар]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
БАҲОЛОВЧИЛАРНИ ТАНЛАШ БЎЙИЧА ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ ВА ИЖРО ҲАРАКАТЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШДА СУД ИЖРОЧИЛАРИ ТОМОНИДАН ХАТЛАНГАН МОЛ-МУЛКНИ БАҲОЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 28 ноябрда 1643-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди ]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2015 йил 24 декабрдаги 01/27-26/26, 2-сонли «Баҳоловчиларни танлаш бўйича танлов ўтказиш ва ижро ҳаракатларини амалга оширишда суд ижрочилари томонидан хатланган мол-мулкни баҳолаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1643-1, 24.12.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-458-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Адлия вазирлиги қарор қилади:
1. Баҳоловчиларни танлаш бўйича танлов ўтказиш ва ижро ҳаракатларини амалга оширишда суд ижрочилари томонидан хатланган мол-мулкни баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.