4.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.12.00 Аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик;
5.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.15.00 Ветеринария ва зоотехника тадбирлари;
6.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.02.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш борасида давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари;
7.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.08.00 Ерга нисбатан мулк ва бошқа ҳуқуқлар / 11.03.08.01 Ер участкасига мулк ҳуқуқи (шунингдек, 03.08.03.00, 03.08.04.00 га қаранг);
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қонунларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:
I. Ўзбекистон Республикасининг 1963 йил 23 мартда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Гражданлик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг. Ведомостлари, 1963 йил, № 9, 30-модда) 108-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ер участкалари қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, тартибда ва шартларда юридик ҳамда жисмоний шахсларнинг мулки бўлиши мумкин».
II. Ўзбекистон Республикасининг 1990 йил 20 июнда қабул қилинган «Ер тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1990 йил, № 16 — 18, 294-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 2, 84-модда; 1993 йил, № 6, 243-модда; 1994 йил, № 5, 161-модда, № 11-12, 285-модда):
1) 2-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ер участкалари қуйидагиларга мулк қилиб берилиши мумкин:
юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан чет эллик юридик ва жисмоний шахсларга савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари шу объектлар жойлашган ер участкалари билан бирга хусусийлаштирилаётганда;
чет эллик юридик ва жисмоний шахсларга — дипломатия корпуси ходимларига, Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган матбуот вакилларига, фирмалар, компаниялар ва халқаро ташкилотлар доимий ваколатхоналарининг ходимларига, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарда доимий асосда ишловчи шахсларга, шунингдек республикада доимий истиқомат қилаётган ва истиқомат қилиш учун гувоҳномаси бўлган шахсларга турар жой бинолари шу бинолар жойлашган ер участкалари билан бирга сотилаётганда»;
4) 12-модданинг номи, биринчи, учинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлари «бериш», «берилган» деган сўзлардан кейин тегишли равишда «(сотиш)», «(сотилган)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«12-1-модда. Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига мулкдорлиги
Юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан чет эллик юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига мулкдорлиги савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари улар жойлашган ер участкалари билан бирга хусусийлаштирилаётганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда танлов ёки ким ошди савдоси ўтказиш натижасида юзага келади. Танлов ёки ким ошди савдосининг зарур шарти Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи билан янги мулкдор ўртасида Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ шартнома тузишдан иборат.
Ер участкаларига чет эллик юридик ва жисмоний шахсларнинг — дипломатия корпуси ходимларининг, Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган матбуот вакилларининг, фирмалар, компаниялар ва халқаро ташкилотлар доимий ваколатхоналари ходимларининг, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарда доимий асосда ишловчи шахсларнинг, шунингдек республикада доимий истиқомат қилаётган ва истиқомат қилиш учун гувоҳномаси бўлган шахсларнинг мулкдорлиги уларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда турар жой бинолари шу бинолар жойлашган ер участкалари билан бирга сотилаётганида юзага келади»;
биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 11-банд билан тўлдирилсин:
«11) мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик ҳуқуқини берувчи ордер ким ошди савдоси асосида олинганидан кейин ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида. Фойдаланилмаган ер участкалари аввалги эгаларига улар тўлаган ҳақни қайтариб берган ҳолда тортиб олинади»;
учинчи қисмининг 1 ва 3-бандлари«хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари» деган сўзлардан кейин «шунингдек турар жой бинолари» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
7) 14-модданинг еттинчи қисми «хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари» деган сўзлардан кейин «ёки турар жой биноси» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эллик юридик ва жисмоний шахслар савдо ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини, чет эллик юридик ва жисмоний шахслар эса, шунингдек турар жой биноларини ҳам шу объектлар ёки бинолар жойлашган ер участкалари билан бирга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда сотиб олиш ҳуқуқига эгадирлар»;
номи «бериш» деган сўздан кейин «(сотиш)» деган сўз билан тўлдирилсин:
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Якка тартибда уй-жой қуриш учун 0,04 гектаргача ер участкалари мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгаликка ким ошди асосида сотилади»;
13) 62-модданинг иккинчи қисми «хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари» деган сўзлардан кейин «шунингдек турар жой бинолари» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.03.00 Хусусий мулк;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.08.00 Ерга нисбатан мулк ва бошқа ҳуқуқлар / 11.03.08.01 Ер участкасига мулк ҳуқуқи (шунингдек, 03.08.03.00, 03.08.04.00 га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ер;
2.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар]
III. Ўзбекистон Республикасининг 1990 йил 31 октябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1990 йил, № 31 — 33, 371-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 5, 235-модда; 1994 йил, № 11-12, 285-модда):
1) 7-модданинг 8-бандидаги «мулки» деган сўз «хусусий мулки» деган сўзлар билан алмаштирилсин:
2) 19-модда 1-бандининг иккинчи хатбошисидаги «(савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари билан бирга юридик хамда жисмоний шахсларнинг мулки қилиб берилган ерлардан ташқари)» деган сўзлар «(қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, тартибда ва шартларда мулк қилиб берилган ерлардан ташқари)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Мажбурият ҳуқуқи. Мажбуриятларнинг алоҳида турлари]
IV. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Гаров тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 17-модда; 1994 йил, № 11-12, 285-модда) 4-моддаси 1-бандининг биринчи хатбошиси ва 36-моддасининг 1-банди «хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари» деган сўзлардан кейин «шунингдек турар жой бинолари» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
V. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган «Ер солиғи тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 5, 215-модда; 1994 йил № 5, 161-модда; № 11-12, 285-модда):
1) 1-модданинг биринчи қисмидаги «Ўз эгалигида, фойдаланишида ер участкалари бўлган юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек савдо ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари билан бирга улар жойлашган ер участкаларининг мулкдорлари» деган сўзлар «Ўз мулкида, эгалигида ёки фойдаланишида ер участкалари бўлган юридик ва жисмоний шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ер участкаларининг мулкдорлари, ерга эгалик қилувчи ёки ердан фойдаланувчи фуқаролар солиқ органлари томонидан хар йили 1 январгача бўлган ҳолатга қараб рўйхатга олинадилар. Солиқни ҳисоблаш ва уни тўлаш ҳақидаги хабарномалар тақдим этиш 1 апрелга қадар тугалланади. Фуқаролар ер солиғини йилига бир марта 1 ноябрга қадар тўлайдилар.
Фуқароларга йил давомида ер участкаси ажратилган (қўшимча ер берилган) холларда ер солиғи ер участкаси ажратилгандан кейинги ойдан бошлаб ҳисобланади. Ер солиғи ундириш ер участкаси олиб қўйилган (камайтирилган) ойдан бошлаб тўхтатилади (камайтирилади).
Фуқаролар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ер участкалари олганлари тақдирда ер солиғини ер олган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўлайдилар. Ер солиғи ундириш ер участкаси сотилган ойдан бошлаб тўхтатилади (камайтирилади).
Ер солиғи бериб қўйилган ер участкаларидан фойдаланилгани ёки фойдаланилмаганидан, шунингдек қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлиги даражасидан қатъи назар ундирилади»;
3) 12-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик ҳуқуқини берувчи ордер олингандан кейин ер участкаларидан бир йил давомида фойдаланмаганлик учун уч баравар миқдорда ер солиғи ундирилади».
VI. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган «Чет эл инвестициялари ва чет эллик инвесторлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 5, 128-модда; № 11-12, 285-модда):
1) 3-модданинг бешинчи хатбошиси «хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари» деган сўзлардан кейин «шунингдек турар жой бинолари» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
2) 4-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтмоғи лозим ва рўйхатга олинган пайтдан бошлаб юридик шахс ҳуқуқига эга бўлади»;
3) 9-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Чет эллик инвесторлар ва чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва шартларда ер участкаларини сотиб олишлари мумкин»;
4) 22-модда «xизмат кўрсатиш соҳаси объектлари» деган сўзлардан кейин «, шунингдек турар жой бинолари» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.02.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш борасида давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари]
VII. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил № 1, 38-модда) 42-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Радиоактив чиқиндиларни ва кимёвий моддаларни кўмиб ташлаш учун рухсатнома маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда давлат санитария ва кончилик назорати органлари билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан берилади».
VIII. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 14 июнда қабул қилинган «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, № 8, 180-модда) 30-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«30-модда. Оммавий ахборот воситаларининг маҳсулотларини қонунга хилоф равишда тайёрлаганлик ва тарқатганлик учун жавобгарлик
Оммавий ахборот воситаларининг маҳсулотларини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказмасдан ёки уларни чиқаришни ёхуд нашр этишни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин қонунга ҳилоф равишда тайёрлаганлик ва тарқатганлик қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортишга сабаб бўлади».
IX. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 13 январда қабул қилинган «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 4, 175-модда; 1993 йил, № 6, 238-модда; 1994 йил, № 5, 161-модда) 40-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«40-модда. Меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаганлик учун жавобгарлик
Ушбу Қонун 2-моддаси 1-бандининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатларнинг содир этилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортиладилар».
X. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлда қабул қилинган «Давлат санитария назорати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 9, 355-модда) 30-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«30-модда. Жавобгарлик чоралари
Ушбу Қонун талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади. Маъмурий жарима пуллари Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг эпидемияга қарши жамғармаларига тушади».
XI. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлда қабул қилинган «Гувоҳлар, жабрланувчилар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларнинг қилган харажатларини тўлаш тартиби ва миқдорлари тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 9, 359-модда):
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.15.00 Ветеринария ва зоотехника тадбирлари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
XII. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган «Ветеринария тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 335-модда):
2) 9-модданинг учинчи қисми «Рўйхати» деган сўздан кейин «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тақдимига асосан» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 6 май,
70-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 6-сон, 118-модда; 1996 й., 11-12-сон; 1997 й., 4-5-сон; 1998 й., 1-сон, 11-модда; 1998 й., 5-6-сон, 83-модда; 92-модда; 2015 й., 34-сон, 451-модда; 20.10.2020 й., 03/20/642/1396-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2022 й., 03/22/786/0705-сон)